Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси, Т., «Адолат», 1999, 30-37-бетлар.
38 Қаранг: «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси. Ўзбекистон- нинг янги қонунлари, Т., 1998, 19-сон, 211-бет. аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш; маҳаллий давлат ҳокимият органларига иш берувчиларга аҳолини иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий кафолатларига доир масалалар юза- сидан ўзаро маслаҳатлар ўтказиш ҳақида таклифлар киритиш». Булардан ташқари, касаба уюшмалари бандлик ва ишга жойлаштириш масалалари юзасидан қонунлар қабул қилиниши таклифи билан чиқишга ҳақли саналади. Корхоналардаги касаба уюшмалари қўмиталари корхона миқёсида амалга ошири- ладиган ва ишдан озод қилиш, иш жойларини қисқартириш, қўшимча иш жойлари барпо этиш ҳамда бандлик муаммоларига дахлдор барча тадбирларда бевосита ва фаол иштирок этади, қарорлар қабул қилинишида ходимлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўз таъсирини ўтказади. 6-§. Фуқароларни ишга жойлаштириш. Ишга жойлаштириш органлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми Аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш бандлик хизма- ти органлари ва иш берувчилар фаолиятидан ташқари умуман ушбу масала- ларда юритилаётган давлат сиёсати билан ҳам қўллаб-қувватланади ва бу сиёсатнинг мақсади – фуқароларга уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилишида ёрдам бериши, ихтиёрий, самарали ва эркин иш билан бандликни таъминлашга қаратилгандир. Аҳоли бандлиги юзасидан юритила- ётган давлат сиёсати меҳнат ресурсларини ривожлантириш, барча фуқаролар- га тенг меҳнат қилиш имкониятини яратиш, ижодий, унумли меҳнат қили- шларига кўмаклашишдан иборат. Бандлик соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишида алоҳида ёрдамга муҳтож аҳоли табақалари: 18 ёшга тўлмаганлар, ёш болали аёллар, ногиронлар, жазони ўташ жойларидан озод этилган фуқароларни қўллаб- қувватловчи махсус қоидалари жорий этилади. Бандлик соҳасидаги энг муҳим вазифалардан бири оммавий ва узоқ давом этадиган ишсизликнинг ол- дини олишдан иборат. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёса- тининг асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасида белгилаб қўйилган бўлиб, унда айтилишича, аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланган: меҳнат қилиш ва иш билан таъминлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоа бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш; кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда, му- носиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш; меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги; иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш; ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яратаёт- ган иш берувчиларни рағбатлантириш; иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш; аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амал- га ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, ка- саба уюшмалари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўза- ро ҳамкорлиги; аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлара- ро ҳамкорлик. Аҳолини иш билан таъминлаш давлат сиёсатини амалга оширилишида барча да- ражадаги давлат органлари: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан тортиб, то энг қуйи давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларигача бўлган бўғинлари иштирок этади. Уларнинг ушбу соҳадаги ваколатлари доираси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, ушбу Қонуннинг 15-моддасига кўра, Давлат бошқарув органлари: Меҳнат бозорини барпо этиш ва ривожлантиришни таъминловчи тузил- мавий, молиявий, кредит, инвестиция ва солиқ сиёсатини амалга оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқади; Иқтисодиёт тузилишини таҳлилий танқид этади, меҳнат бозори ҳолати ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги аҳволнинг истиқболини белгилайди, бу соҳада давлат статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритади; Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; Фуқароларнинг иш билан таъминланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан тегишли равишда кафолатланиши, шунингдек ҳимоя қилинишини таъминлайди; Қўшимча иш жойлари яратилишига, меҳнат шароитлари яхшиланишига кўмаклашади; Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Бандлик соҳасидаги давлат сиёсатининг бевосита амалга оширилиши билан шуғулланувчи давлат бошқарув органи – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бўлиб, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига кўра: Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш ҳамда фуқароларга тегишли кафолатларни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади 39 . Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги: Меҳнат бозорини таҳлил этади ва истиқболини белгилайди ҳамда аҳоли- ни иш билан таъминлаш даражасининг ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади; Аҳолини иш билан таъминлаш масалалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда маҳаллий меҳнат органларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади; Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларидан ишсиз шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш янги иш жойларини яратиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мала- касини ошириш учун фойдаланишнинг йўналишларини белгилайди; «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди; Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Маҳаллий меҳнат бўлимлари: Фуқароларга мақбул келадиган ишни танлашда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчиларга эса зарур ходимларни танлашда ёр- дам беради; Меҳнат бўлимларига мурожаат қилган фуқаролар ва иш берувчиларга иш топиш ва ишчи кучи билан таъминланиш имкониятлари тўғрисида, ходим- ларга нисбатан қўйилаётган талаблар ҳақида ва иш билан таъминланиш им- кониятлари тўғрисида, ходимларга нисбатан талаблар ҳақида ва иш билан таъминлашга тааллуқли бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар беради; Ишламаётган фуқароларни касбга ўргатиш, қайта ўргатиш ва малакасини ошириш тўғрисида ўқув юртлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузади; 39 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғриси- да»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори. Ишсиз шахсларни рўйхатга олишни таъминлайди ва уларга ёрдам кўрста- тади, шу жумладан нафақалар тайинлаш ва тўлашни амалга оширади; Меҳнат бозорининг ҳолатига ва мазкур бозорни ривожлантириш ис- тиқболларига баҳо беради, унинг мониторингини ташкил этади ва ўтказади ҳамда тегишли ахборот тарқалишини таъминлайди; Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) ҳамда иш қидириб мурожаат этаёт- ган ва ишга жойлашишга муҳтож фуқаролар ҳисобини юритади; Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаш чиқиш ва амалга оширишда қатнашади; Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда мўлжалланаётган тузилмавий ўзга- ришлар амалга оширилиши натижасида ходимлар ишдан озод этилиши мумкин бўлган бошқа тадбирлар тўғрисида, шунингдек бўш иш жойлари (вакант ла- возимлар) бор-йўқлиги, меҳнат хусусияти ва шароитлари тўғрисида ахборот- лар олади; Давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан уларнинг йўналиши ва ихти- сослашуви, битирувчиларнинг касб-малака таркиби ва сони тўғрисида ахбо- ротлар олади; Меҳнат органларига мурожаат қилган фуқароларни касб тайёргарлиги ва малака даражасига мувофиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга улар- да бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бўлган тақдирда ишга жойлаштириш учун юборади; Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилишга мўлжалланган энг кам миқдордаги иш жой- ларини белгилаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади ва уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳокамасига киритади, шунингдек мазкур фуқароларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар ва ташки- лотларга юборади; Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишончномаси асосида улар номидан фуқароларни ишга жойлаштириш тўғрисида уларни олдиндан (за- рурат бўлганида) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, йўлкира, кундалик харажатлар ҳақини тўлаш шарти билан шартномалар туза- ди, шунингдек янги яшаш ва иш жойига кўчиб бориш чоғида тегишли корхо- на, муассаса ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига ёрдам пули беради; Ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига белгиланган тар- тибда уларнинг ўз хоҳишига кўра жўнатади; Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади; Фуқароларга ишсизлик нафақасини белгилаган тартибда тайинлайди; Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Меҳнат органлари томонидан аҳолига, корхоналар, муассасалар, ташкилот- ларга, бошқа иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар, шу жумладан меҳнат бозори ҳолати тўғрисида ахборот бериш бепул амалга оширилади. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимият ор- ганлари қуйидаги ваколатларни амалга оширади: Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўнали- шларини амалга ошириш; Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг умумий принциплари амалга оширилишини таъминловчи норматив ҳужжатлар қабул қилиш; Аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан ҳудудий тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; Ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқароларни ишга жой- лаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш ёки айрим турдаги ишларни (касбларни) эҳтиёт тариқасида сақлаб туриш; Меҳнат бозоридаги аҳвол барқарорлашувига кўмаклашувчи, шу жумла- дан меҳнат шартномалари оммавий равишда бекор қилиниши тўғрисида уларни олдиндан (зарурат бўлган такдирда) касбга тайёрлаш ва қайта тайёр- лаш, малакасини ошириш, йўлкира, кундалик харажатлар ҳақини тўлаш шар- ти билан шартномалар тузади, шунингдек янги яшаш ва иш жойига кўчиб бо- риш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисо- бидан ёрдам пули беради; Ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига белгиланган тар- тибда уларнинг ўз хоҳишига кўра жўнатади; Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг маблағларини бел- гиланган тартибда тасарруф этади; Фуқароларга ишсизлик нафақасини белгиланган тартибда тайинлайди; Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади; Меҳнат органлари томонидан аҳолига корхоналар, муассасалар, ташкилот- ларга, бошқа иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар, шу жумладан меҳнат бозори ҳолати тўғрисида ахборот бериш бепул амалга оширилади. Давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари бандлик хизмати органлари таклифи билан аҳолини вақтинча бандлигини таъминлаш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишлари мумкин. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасида айтилишича: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари меҳнат органларининг таклифига кўра ва уларнинг иштирокида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўз мулкидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ҳамда шартномалар асо- сида бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳақ тўланадиган жа- моат ишларининг амалга оширилишини ташкил этадилар. Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар билан ҳақ тўланадаиган жамоат ишларида қатнашиш учун кейин- чалик икки ойгача муддатга узайтириш ҳуқуқи билан муддатли меҳнат шарт- номалари тузилади. Жамоат ишларини бажариш чогида фуқароларга бажараётган ишига қараб, бироқ 15%га оширилган ишсизлик нафақасидан кам бўлмаган миқдор- да ҳақ тўлаш, ана шу ишлар муддатини умумий меҳнат стажига қўшиш, пен- сия таъминоти ва вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан нафақалар олиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан «Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамо- ат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги Низом тасдиқланган бўлиб, фуқаро- ларни бундай ишларда иштирок этиши тартиблари, улар меҳнатига ҳақ тўлаш масалалари ва бошқа иқтисодий ҳамда ҳуқуқий масалалар ушбу Низомда бел- гилаб қўйилган. Бандлик ва ишга жойлаштириш жараёнида фуқаронинг иш сўраб муро- жаат қилиши юридик факт асосида фуқаро билан ишга жойлаштириш орган- лари ўртасида ҳуқуқий муносабат юзага келади. Ушбу ҳуқуқий муноса- батларнинг мазмуни нафақат иш сўраб мурожаат қилган фуқарога берилган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан, балки ишга жойлаштириш органлари томо- нидан иш ахтариш, ишга юбориш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган хатти-ҳаракатларни ҳам қамраб олади. Ишга жойлаштириш органлари муро- жаат қилган фуқарога иш топиб бера олмаса, у ҳолда фуқаро бу органлардан ишсиз шахс сифатида рўйхатга олишларини, касб ўрганиш ёки малакасини ошириш учун ўқишга юборилишини, ишсизлик нафақаси тўланишини талаб қилишга ҳақли бўлади. Иш сўраб мурожаат қилган фуқаро ишга жойлаштириш органидан ўзини аниқ бир корхонага, аниқ кўрсатилган вазифа ёки лавозимга ишга жойлаб қўйишни талаб қилишга ҳақли эмас. Чунки ишга жойлаштириш органлари зиммасига бундай вазифа юклатилган эмас. Ишга жойлаштириш муддат би- лан чекланмаган бўлиб, бу муносабат одатда, фуқаро ишга жойлаштирилгу- нига қадар давом этади. Меҳнатнинг эркинлиги тамойилига кўра ишга жойлаштириш муносабати иш сўраб мурожаат қилган фуқаро хоҳиши билан истаган пайтда бекор қили- ниши, яъни у ишга жойлаштириш органининг иш топиб беришга оид хизма- тидан хоҳлаган пайтда воз кечиши мумкин. Ҳозирги пайтда ишга жойлаштириш органлари билан кадрларга эҳтиёжманд корхона ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар анча батафсил тартибга солинган бўлиб, бунда кадрлар қўнимсизлигини камайтириш, фуқаронинг иш ахтариб бекор юришини қисқарти- риш ва шу йўл билан меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга эришиш мақсадлари назарда тутилади. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида айтилганидек, иш берувчилар «бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор- йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда, мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисида ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда ахборотларни олдиндан (камида ик- ки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига тақдим этиш» мажбуриятига эгадир- лар. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарамоғидаги бандлик хизмати воситачилик фаолиятини олиб боради ва шу сабабли, маъмурий-ҳуқуқий ваколатларга эга эмас. Бироқ, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга кўра улар ўз ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотларга ижтимоий ҳимояга муҳтож табақалар (ёшлар, аёллар, ноги- ронлар ва ҳ.к.)дан бўлган фуқаролар учун қўшимча иш жойлари ажратиш (квоталаш) юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериши, бу кўрсатмалар бажа- рилмаганида эса тегишли молиявий жазо чораларини қўллаши мумкин. Юқорида таъкидланганидек, ижтимоий заиф қатламлардан бўлган фуқароларни ишга жойлаштиришда (ёшлар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар, ногиронлар, жазо муддатини ўтаб озодликка чиқарилган фуқаролар, хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар ва бошқалар) кўпгина имтиёзлар назарда тутилган ва уларни ишга жойлаштириш бир қатор ўзига хос ху- сусиятларга эга. Мамлакатимизда иқтисодий фаол аҳоли сонининг тез суръатлар билан, ҳар йили ўртача 280000 кишига ортиб бораётганлиги туфайли бандлик ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини мунтазам такомиллаштириш, қўшимча иш жойлари барпо этишга қаратилган тадбирларни амалга ошира бориш ҳаётий заруратга айлангандир. Аҳолини иш билан таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири – юртимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унинг иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашдан иборат. Шуни айтиш кифояки, мамлакатимизда ху- сусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, кичик ва хусусий бизнес учун кенг ҳуқуқий имкониятлар яратилиши натижасида кейинги бир неча йил давомида 700 мингдан кўпроқ киши иш билан ҳамда турмуш кечириш манбаи билан қўшимча равишда таъминландилар 40 . Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling