Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Ўзбекистонда меҳнат бозори ва уни ҳуқуқий тартибга солиниши ҳақида нималарни била-
сиз? 
2. Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқлари ва унинг амалда таъминланиши қандай? 
3. Корхоналардан оммавий тарзда бўшатиб олинаётган шахсларга қандай қўшимча кафо-
латлар берилган? 
40
Қаранг: «Бизнес вестник Востока» ҳафтаномаси, 2000 йил, № 47 (461). 


4. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 
ҳақида гапириб беринг. 
5. Ишсиз шахс деганда кимлар тушунилади? 
6. Ишсиз шахсларни ҳисобга олиш ва ишсиз деб эътироф этиш тартиби қандай? 
7. Ишсизлик нафақаси, унинг таъминланиши, миқдори қандай? 
8. Қайси ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади ва бекор қилинади? 
9. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари нима ва унга жалб этиш тартиби қандай? 
10. Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга жалб этишга йўл қўйиладими? 
11. Ишсиз шахсларни янги касбга ўқитиш тартиби, шакллари ва бундай шахсларга бериладиган 
моддий кафолатлар нималардан иборат? 
12. Ишга жойлаштириш органлари деганда қайси органлар назарда тутилади? 
13. Аҳолини иш билан таъминлаш давлат органлари, иш берувчилар ва жамоат органлари-
нинг иштироки ҳақида сўзлаб беринг. 
VII боб. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУШУНЧАСИ
ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА 
ОШИРИШДАГИ ЎРНИ 
 
1-§. Меҳнат шартномаси тушунчаси ва аҳамияти 
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти ривожланиб бораётган ҳозирги 
пайтда тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолияти кенг тарқалиб, аҳоли даро-
мад манбаларининг ноанъанавий шакллари юзага келаётган бўлсада, фуқаролар-
нинг корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишлашлари орқали миллий даромад 
яратилишида қатнашаётганлари, иш ҳақи сифатида даромад олиш йўли билан 
эса ушбу миллий даромаддан ўз улушларини олаётганлари жамият иқтисодий 
ҳаётида салмоқли ўринга эга бўлиб бормоқда. Ана шундай шароитда фуқаро-
ларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришнинг ҳуқуқий механиз-
мини чуқур англаб етиш, бу механизмнинг самарали ишлашини таъминлаш 
катта аҳамиятга эга. Чунки меҳнат ресурсларидан оқилона фойдалана олиш, 
фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалда таъминлаш ва етарли ҳимоя 
қилиш ушбу омилга кўп жиҳатдан боғлиқдир. 
Республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ва амалга 
оширилаётган чуқур ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар, энг аввало, 
меҳнат ва ижтимоий ҳимоя масалалари борасида халқаро стандартларни тобора 
кенг жорий этилаётганлиги
41
, миллий қонунчилигимизни ушбу халқаро 
41
Жумладан, 1991-1998 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқларига оид асо-
сий халқаро конвенцияларга, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бир қатор конвенцияларига (№47, 
52, 103, 122 ва бошқалар) қўшилганлигини эълон қилди. Қаралсин: Ўзбекистоннинг янги қонун-
лари, 1-23-сонлар. Т., «Адолат», 1991-2000. 


ҳуқуқий андозаларга янада кенгроқ мувофиқлаштириб борилаётганлиги ту-
файли меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда бозор муносабати қоидаларига 
хос бўлган умуминсоний, умумдемократик жиҳатлар мунтазам равишда кучайиб 
бормоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси билан фуқаро-
ларга берилган меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш, ёлланма меҳнат 
қилиш ҳуқуқининг асосий ташкилий ҳуқуқий шакли – фуқаро билан иш бе-
рувчи ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси бўлиб, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Меҳнат Кодексининг 72-моддасида келтирилган расмий тарифга кўра: 
«Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахас-
сислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳол-
да тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажа-
риш ҳақидаги келишувдир». 
Бироқ, ушбу расмий тариф меҳнат шартномасига хос барча жиҳатларни 
қамраб ололмайди. Чунки меҳнат ҳуқуқи назарияси меҳнат шартномасига 
фуқаролар меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқарилиш шакли, меҳнат му-
носабатлари юзага келиши ва амалга ошиши асоси ҳамда меҳнат ҳуқуқи фани 
институтларидан бири сифатидагина эмас, балки ходим билан иш берувчи 
ўртасида юз берган юридик факт, ушбу фактни ўзида қайд этувчи ёзма ҳуж-
жат ҳамда меҳнат муносабати тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари-
ни муҳофазалашнинг юридик воситаси сифатида ҳам қарайди. 
Меҳнат шартномаси тузилиши воситасида ходим ва иш берувчининг ўза-
ро муносабатлари индивидуаллаштирилади ҳамда ҳуқуқий тартибга соли-
нади. Фақат меҳнат шартномаси тузилиши йўли билангина фуқаро ходим 
мақомини олади, меҳнат жамоасига қўшилади, корхона локал меъёрий ҳуж-
жатлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат қонунлари тўла ҳажмда ун-
га татбиқ этила бошланади. 
Меҳнат қонунлари ишга қабул қилишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга со-
лар экан, иш тури, жойи ва касб-корини танлаш эркинлиги, меҳнат ҳуқуқла-
рининг амалга оширилишида барча фуқароларнинг ўзаро тенг эканликлари, 
ижтимоий ҳимоя талаб аҳоли табақаларини давлат қўллаб-қувватлашининг 
амалга оширилиши каби қоидаларига асосланади. 
Меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш, ишчи кучини меҳнат бозорида сотиш – 
сотиб олиш, меҳнат ресурсларини иқтисодиёт тармоқлари бўйлаб тақсимлаш 
механизми вазифасини меҳнат шартномаси бажаради. Ходимлар ва иш бе-
рувчилар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини тўла ҳимоя қилишлик учун меҳнат 
қонунчилиги меҳнат шартномасига қўйиладиган асосий талабларни, унинг 
тузилиши, ўзгартирилиши ва бекор қилиниши тартибларини белгилаб беради, 
меҳнат шартномаси тузиш билан боғлиқ кафолатларни назарда тутади. 


Меҳнат шартномаси тузиш воситасида ходим ва иш берувчи ўртасидаги му-
носабат предмети, доираси, шартнома томонларининг бир-бирларига нисба-
тан ҳақ-ҳуқуқлари аниқлаб олинади. Меҳнат шартномаси келгусида ходим ва 
иш берувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни давом эттириш ва янада риво-
жлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling