Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


§. Меҳнат шартномасининг шакли, мазмуни ва амал қилиш муддатла-


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

§. Меҳнат шартномасининг шакли, мазмуни ва амал қилиш муддатла-
ри 
 
Меҳнат шартномаси унда иштирок этаётган тарафларнинг, биринчи 
навбатда ходимнинг манфаатларини реал ва самарали тарзда таъминлаш 
мақсадида фақат ёзма равишда тузилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 
Кодексининг 74-моддасида айтилишича: «Меҳнат шартномаси ёзма шаклда 
тузилади». 
45
М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти). Биринчи, иккинчи ки-
тоб, Т., 1996, 17-бет. 
46
Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 21-сон, 146-бет. 


Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 
томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий шартномани 
ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 1997 йил 11 
мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини амалга ошириш учун 
зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорининг 1-
ило-васида «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан 
тавсиялар» баён этилган бўлиб
47
, унда ёзма шаклдаги меҳнат шартномаси 
(контакрт)ни тузиш пайтида амал қилиниши талаб этиладиган зарурий 
кўрсаткичлар белгилаб қўйилган. 
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган икки нусхада, одатда 
давлат тилида, зарур ҳолларда эса ходим тушунадиган бошқа тилда ҳам тузи-
лади ва томонлар имзолаганларидан сўнг кучга киради, уларнинг ҳар бирига 
сақлаш учун берилади. Меҳнат шартномаси ишга қабул қилиш ваколатига эга 
бўлган раҳбар томонидан имзоланиб, унинг имзоси корхона муҳри билан тас-
диқланади. Шартномада томонларнинг манзиллари, бошқа маълумотлар 
кўрсатилади. 
Қонун меҳнат шартномаси, албатта, ёзма равишда тузилиши шарт экан-
лигини белгилар экан, Меҳнат Кодекси амалга киритилгандан кейин (1996 
йил 1 апрелдан бошлаб) юзага келган меҳнат муносабатларига бу қоидалар 
тадбиқ этилишини, ундан аввал юзага келган меҳнат шартнома муносабатла-
ри тарафлардан бири талаб қилгани тақдирдагина ёзма равишда тузилган 
меҳнат шартномаси шаклида қайта расмийлаштирилиши лозимлигини назар-
да тутади. 
Меҳнат шартномаси (контракт)нинг юқорида эслатилган ҳукумат қарори 
асосида тасдиқланган намунавий шаклига (қарорнинг 2-сонли иловаси) 
мувофиқ ҳар бир халқ хўжалиги тармоғида ёки корхона ва ташкилотларнинг 
ўзида шартнома (контракт) шакли ишлаб чиқилиши, ҳар бир ходим билан ўр-
натилаётган меҳнат муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари (ўзига хос 
ҳуқуқлар ва мажбуриятлар доираси) эътиборга олинган ҳолда қўлланиши 
мумкин. 
Келгуси даврларда меҳнат шартномасига ўзгариш ва қўшимчалар унинг то-
монлари ўзаро келишувига мувофиқ тарзда ёзма шартномага киритилади ва то-
монлар имзоси билан тасдиқланади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling