Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet72/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 
анвардан 865-тартиб рақами далан давлат рўйхатидан ўтказилган аёллар 
меҳнатининг қўлланилиши тўлиқ ёки қисман тақиқланган, ноқулай меҳнат 
шароитига эга бўлган ишлар рўйхатида аёллар ишлаши мумкин бўлмаган ёки 
чекланган касблар, ишлар иш жойлари доираси белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддаси, 2-қисмида 
айтилишича, «Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни 
кўтаришлари ва ташишлари ман этилади». 
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария Бош шифокори томонидан 
1996 йил 19 мартда тасдиқланган «Юкларни қўлда кўтариш, ташишда аёллар 
учун йўл қўйилиши мумкин бўлган оғирликнинг санитария меъёрлари»да 
1
Қаранг: «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 19 феврал. 


мазкур санитария меъёрлари ва қоидалари мулкчиликнинг барча 
шаклларидаги корхона, ташкилот ва бирлашмалар учун мажбурий 
бажарилиши шартлиги қайд этилган. Ушбу санитария меъёрларининг 
белгиланишидан кўзланган асосий мақсад – аёллар учун энг мақбул меҳнат 
шароитларини яратиш, репродуктив функция (бола туғиш)нинг бузилиши ва 
аёл саломатлигига путур етишига йўл қўймасликдан иборатдир. 
Ушбу санитария меъёрларига кўра хотин-қизлар ташиши ва кўтариши мумкин 
бўлган оғирлик меъёрлари 1-жадвалда белгиланган. 
16, 18 ёшдаги ўсмир қизлар учун қўлда кўтариладиган ва бир жойдан 
иккинчи жойга ташиладиган юк массаси 7 кгдан, 14, 15 ёшли қиз болалар 
учун эса 3,5 кгдан ошмаслиги лозим. 
16, 18 ёшдаги ўсмир қизларнинг бир ғилдиракли, 2,3 ва 4 ғилдиракли 
аравачаларда юкларни ташиш нормалари белгилаб қўйилган бўлиб, бу 
соҳадаги энг кўп юк миқдорлари 2-жадвалда кўрсатилган. 
Вояга етган хотин-қизлар учун оғир юкни бир жойдан бошқа жойга 
олишга йўл қўйиладиган меъёрлар. 
1-жадвал 
 
Т
/
р 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling