Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар учун
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
3-§. Ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар учун
иш берувчининг моддий жавобгарлиги Меҳнат шартномаси муносабатлари унинг ҳар икки тарафига ҳам тенг ҳуқуқлар берилиши, мажбуриятлар юклатилиши орқали ижтимоий мувоза- натлаштирилган бўлиб, шунга кўра нафақат ходим, балки иш берувчи ҳам ўз айбли ҳаракати туфайли ходимга етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади. Ходимлар учун хавфсиз ва зарарсиз шароит яратиш, ўз ходимлари соғлиги, мулки ва мулкий манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш иш берувчининг муҳим бурчларидан саналади. Бунда ходимлар учун қулай иқти- содий шароит ва кенгроқ ҳуқуқий кафолатлар яратиш мақсадида иш берувчи- нинг ходим олдидаги моддий жавобгарлиги қонунларда белгилаб қўйилган энг паст даражадан (энг кам миқдордан ҳам) кам бўлиши мумкин эмас, деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона, муассаса, ташкилотлар ва ҳатто маиший мақсадларда одамларни ишга ёллаган ҳамда улар билан меҳнат шартномаси тузган хусусий фуқаролар ҳам иш берувчи сифатида ўз ходимларига етказилган зарар учун моддий жавобгардирлар. Халқаро ҳуқуқий қоидаларда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик ёки бошқа тадбиркорлик фаолияти юритаётган чет эл корхоналари ва чет эл сармоялари иштирокидаги қўшма корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миллий қонунчилик режимига риоя эти- шлари лозим. Шунга кўра чет эл корхоналари ва чет эл инвестицияси ишти- рокидаги корхоналар ўз ходимлари олдида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра моддий жавобгар бўладилар. Иш берувчи ходимга етказилган зарар учун моддий жавобгарлиги объ- ектлари қаторига Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради: меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда ходимнинг соғлигига зарар етказилиши туфайли йўқотилган иш ҳақи ва кўрилган бошқа зарарлар; ходим меҳнат бурчларини бажариши туфайли вафот этганида унинг қарамоғида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз оила аъзолари ўз даромадларидан маҳрум бўлишлари туфайли кўрган зарар; ходимни ишлаш имкониятидан ғайриқонуний маҳрум қилиш (ноқону- ний ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан четлатиш) натижасида мажбурий прогул вақти туфайли кўрилган зарар; ходимнинг мол-мулкига иш берувчи томонидан ғайриқонуний зиён етказили- ши туфайли (ходим мулкининг нобуд бўлиши, йўқолиши, камайиши, шикастла- ниши) етказилган зарар; ходимга иш берувчи томонидан етказилган маънавий (жисмоний ёки руҳий азоб чекиш) зарар. Иш берувчи ходимга етказилган зарарни қонунда махсус кўрсатилган ҳоллардан ташқари тўла ҳажмда тўлайди. Меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғли- гига шикаст етказиши, майиб бўлиши, касб касаллигига учраши туфайли унга етказилган зарар ўрнини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка- масининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган «Хо- димларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жа- роҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари»да 1 белгилаб қўйилган шартларда ва тартибларда амалга ошири- лади. Иш берувчи ходимлар соғлигига етказилган зарарни тўлаши шарт. Ходим- нинг меҳнатдан майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат ва- зифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигининг башқача тарзда ши- кастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт. Ходимнинг иш берувчи ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатдан майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган пайтда шикастланиши натижаси- да етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади. Меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли ходимга етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар унинг айби билан келиб чиққанлигини исботлаб бера олмаса, тўлаши шарт. 1 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 йил, 2-сон, 7-модда. Ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф манбаи натижасида ходимнинг соғлигига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, жабрланувчи то- монидан қасддан қилинганлиги хатти-ҳаракатлар оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб бера олмаса, тўлаши шарт. Ходимнинг соғлигига шикаст етиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган зарар миқдори Меҳнат кодексида белгиланган тартибда аниқланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 190-моддасида айтилишича: «Тўланиши лозим бўлган зарар жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлиги даражасига мувофиқ белгилан- ган ҳар ойлик тўловдан, соғлигига шикаст етиши билан боғлиқ қўшимча харажатлари- ни компен-сациясидан, шунингдек белгиланган ҳолларда эса, бир йўла бериладиган нафақа тўлашдан иборатдир. Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади. Зарар ўрнини қоплаш учун тўловларни тайинлашда жабрланувчи олаётган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даро- мадлар ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар ноги- ронларга зарарни қоплаш учун тўланадиган сумма қонун ҳужжатларида энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 фоизидан оз бўлиши мумкин эмас». Ходим соғлигига зарар етишида унинг ўзи томонидан ҳам қўпол эҳтиётсиз- лиги зарарнинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса (яъни тарафларни аралаш жавобгарлиги юз берган бўлса), у ҳолда иш берувчидан ходим фойдасига ундириладиган зарар ходим айби даражасига мутаносиб равишда камайтирилиши мумкин. Ходим фойдасига ундириладиган қўшимча зарар (дори-дармон, парваришлар, протезлаш ва ҳоказо) бир йўла бериладиган нафақа миқдори, боқувчиси вафот этган- лиги туфайли марҳум қарамоғида бўлиб келган оила аъзоларига зарар ундириш пай- тида ходимнинг ўзи ҳам айбдор эканлигини асос қилиб, ундириладиган зарарнинг камайтирилишига йўл қўйилмайди. Ходим вафот этиши муносабати билан (иш фаолияти билан боғлиқ равишда) унинг қарамоғидаги оила аъзоларига зарарни қоплаш тартиблари Меҳнат кодек- сида кўрсатиб қўйилган. Ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилия- тсиз шахсларга, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ёки у вафот этган кунга қадар ун- дан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига, шунингдек ота-онасидан бирига, умр йўлдошига ёки оиланинг бошқа аъзосига, агар у ишламасдан марҳумнинг уч ёшга етмаган болалари (укалари, сингиллари) ёки невараларининг парвариши балан банд бўлса, зарарни тўлаши шарт. Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб тан олинади ва зарар қопланиши- ни талаб қилишга ҳақли бўлади: ўн олти ёшга етгунларича ногирон бўлган шахслар; олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар; белгиланган тартибда ногирон деб топилган шахслар. Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги бошланган вақти (боқувчи- нинг вафотига қадар ёки ундан кейин) унинг зарарини ундиришга бўлган ҳуқуқига таъсир этмайди. Ўқувчилар (кундузги) 18 ёшга тўлганларига қадар зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўладилар. Зарар миқдорини аниқлаш Меҳнат кодексининг 193-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Унга кўра: «Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносаба- ти билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз бўлган шах- сларга тўланадиган зарар миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдо- рида, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин зарарни ундиришга ҳақли бўлмаган меҳнатга қобилиятсиз шахсларнинг улушини чегириб ташлаган ҳолда белгиланади. Зарар тўловини олишга ҳақли бўлган шахсларнинг ҳар бирига тегишли бўлган зарар миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг мазкур шах- сларнинг ҳаммасига тўғри келадиган қисми улар сонига тақсимланади. Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар учун зарар тўлов миқдори қуйидаги тартибда белгиланади: агар таъминот маблағи суд томонидан ундирилган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари суд томонидан тайинланган сумма миқдорида белгиланади; агар таъминот маблағи суд тартибида ундирилмаган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари уларнинг моддий аҳволи ҳамда вафот этган шахснинг ҳаётлик вақтида уларга ёрдам кўрсатиш имкониятини ҳисобга олиб белгиланади. Агар вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахслар ҳам, унинг қара- моғида бўлмаган шахслар ҳам айни бир вақтда зарар тўловини олишга ҳақли бўлсалар, бундай ҳолда зарар тўловлари миқдори, аввало, марҳумнинг қара- моғида бўлмаган шахслар учун белгиланади. Улар учун белгиланган зарар тўлов суммаси боқувчининг иш ҳақидан чегириб ташланади, сўнгра иш ҳақининг қолган миқдоридан келиб чиқиб, ушбу модданинг биринчи ва ик- кинчи қисмларида назарда тутилган тартибда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар учун қопланадиган зарар миқдори белгиланади. Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси, худди шунингдек бошқа пенсия, иш ҳақи ва бошқа даромадлар қопланадиган зарар тўлови ҳисобга киритилмайди. Бунга қарамоғидаги ҳар бир шахсга тегишли бўлган зарарни қоплаш суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 50% дан оз бўлиши мумкин эмас». Ходимнинг соғлигига шикаст етганида ёки у вафот этганида (меҳнат фао- лияти билан боғлиқ равишда) бир йўла бериладиган нафақа миқдори иш бе- рувчи билан ходимлар вакиллик органи (касаба уюшмаси) ўртасидаги ўзаро келишувга кўра белгиланади, аммо бу нафақанинг миқдори ходим соғлигига шикаст етганида унинг йиллик иш ҳақидан, ходим меҳнатда майибланиш оқибатида вафот этганида унинг қарамоғида бўлган шахсларга тўланадиган бир йўла бериладиган нафақа миқдори эса марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақи ҳажмидан кам бўлиши мумкин эмас. Иш берувчи ходимга меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этганлиги муносабати билан етказилган зарарни тўлашга мажбур. Бунда ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган бар- ча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт. Бундай мажбурият, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилган- лиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзасидан чиқарган қарори ўз вақтида бажа- рилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу маълумотлар хақиқатга тўғри келмаса, шунингдек бошқа ҳолларда олинмай қолган бўлса, келиб чиқади. Иш берувчи ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун ҳам жавоб- гардир. Меҳнат кодексининг 197-моддасида айтилишича: «Зарар ундириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим вафот этган тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради. Иш берувчи аризани кўриб чиқиши ва ариза тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт. Иш берувчининг хо- димга зарарни тўлаш ҳақидаги буйруғининг нусхаси ёки рад этиш ҳақидаги да- лил асосли ёзма жавоби у қабул қилинган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичи- да ходим ёки манфаатдор шахсларга топширилади. Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қарорига рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар мазкур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари мумкин». Ходимга етказилган маънавий зарар ҳам иш берувчи томонидан тўла қоплаб берилиши лозим. Маънавий зарар миқдорини белгилаш манфаатдор шахслар даъво талабига кўра суд томонидан амалга оширилади. Ходимга етказилган зара- рни қоплаш ҳақидаги ариза 10 кун ичида иш берувчи томонидан кўриб чиқили- ши, рад этилганида эса ёзма жавоб берилиши шарт. Зарар иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда қоплаб берилмаган тақдир- да, соғлигига зарар етган ходим, ходим вафот этган тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар зарарни ундириб берилишини сўраб даъво аризаси билан судга мурожаат қилишлари мумкин. Бундай даъволар бўйи- ча даъво муддати қўлланилмайди ва ходимлар давлат божи ҳамда бошқа суд ха- ражатларини тўлашдан озод этилади. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling