Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

2-§. Корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари 
Корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари деганда корхона ичида 
ўрнатилган тартиб-қоидалар назарда тутилади ва бу қоидаларга қатъий риоя 
қилиш корхонада ишлаётган барча ходимлар учун мажбурий саналади. Ички 
меҳнат тартиби қоидалари ходим билан корхона маъмурияти (бошқарувчилари), 
ходимларнинг ўзаро муносабатларини, ишларни бажарилиш режимларини ва 
бошқа ҳолатларни ўз ичига олади. Ички меҳнат тартиби қоидалари ходим ва иш 
берувчи мажбуриятлари, иш ва дам олиш вақти режими, рағбатлантириш ва 
интизомий жавобгарликка тортиш тартибларини ўзида мустаҳкамловчи локал 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади. 
Корхоналарда ички меҳнат тартибини ҳуқуқий тартибга солиш корхона 
меҳнат жамоаси умумий мажлиси (конференцияси)да тасдиқланадиган ички 
меҳнат тартиби қоидалари билан амалга оширилади. 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 
1999 йил 14 июнда 746-тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган 
«Идоравий бўйсуниши, мулкчилик шакли ва хўжалик фаолияти йўналишидан 
қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун ички тартибнинг на-


мунавий қоидалари мавжуд
1
бўлиб, ҳар бир корхона ўзининг ички меҳнат тар-
тиб қоидаларини ушбу намунавий қоидалар талабларига асосланган ҳолда 
ишлаб чиқиши ва жорий этиши лозим бўлади. 
Намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларида ходим ва иш берувчининг 
асосий мажбуриятлари санаб кўрсатилган. 
Жумладан, ушбу намунавий қоидаларнинг 1.5-бандида айтилишича хо-
дим: 

ўз функционал мажбуриятларини виждонан бажариши; 

меҳнат интизомига риоя этиши, иш берувчининг фармойишлари ва 
кўрсатмаларини ўз вақтида бажариши; 

меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси 
қоидаларини сўзсиз бажариш; 

корхона мулкига тежамкорлик билан муносабатда бўлиш; 

меҳнат жамоаси аъзолари, корхона мижозлари ва иш жараёнида му-
лоқотда бўлишга тўғри келадиган бошқа шахслар билан хушмуомалалик би-
лан муносабатда бўлиши лозим. 
Ушбу намунавий қоидаларнинг 1.4-бандида иш берувчининг асосий маж-
буриятлари кўрсатиб қўйилган бўлиб, унга кўра иш берувчи: 

ходимлар меҳнатини ташкил этиши; 

қонунчилик ва бошқа норматив актларда, меҳнат шартномасида назар-
да тутилган меҳнат шароитларини яратиши; 

корхонада жорий этилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходим 
томонидан бажарилган иш учун ўз вақтида ва тўлиқ иш ҳақи тўлаб бориши; 

меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-
ларини таъминлаши; 

қонунчиликка, жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларнинг 
дам олиш ҳуқуқларини амалга оширишни, кафолатли ва компенсация 
тўловлари тўланишини таъминлаб бориши; 

меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда ходимга 
етказилган зарар ўрнини қоплаб бериши; 

ходимлар вакиллик органлари ҳуқуқларига риоя этиши, улар фаолия-
тига кўмаклашиши, меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан 
улар билан музокаралар олиб бориши; 

Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаси тузиши керак бўлади. 
Намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларининг иккинчи бўлими меҳнат 
шартномаси (контракти)ни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартибларига 
бағишланади. Ҳар бир корхона ушбу намунавий қоидалар асосида ўз ички тартиб 
1
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идораларининг норма-
тив актлари ахборотномаси», Т., 1999 йил.


қоидаларини ишлаб чиқиш пайтида ўзининг ички хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда ишга қабул қилиш, меҳнат шартларини ўзгартириш ва ходимларни ишдан 
бўшатишнинг ўзига хос, аммо қонун актларига зид келмайдиган қоидаларни жо-
рий этиши мумкин. Жумладан, корхонада меҳнат интизомини қўпол тарзда бу-
зиш тушунчаси тарифи унда батафсил баён этилиши мумкин.
Намунавий қоидаларнинг 3-бўлими меҳнат интизомини таъминлаш ва 
жавобгарлик деб аталади. Унда ходимларни рағбатлантириш ва жазога тор-
тиш қоидалари баён этилган. 
Намунавий қоидаларнинг 4-бўлими иш вақти ва дам олиш вақти деб ата-
лади. Унда иш вақти, унинг режими, дам олиш вақти, ундан фойдаланиш тар-
тиблари баён этилган. 
Намунавий қоидаларнинг 5-бўлими меҳнат шартномаси томонлари ўртасидаги 
ихтилофларни ҳал этилишига бағишланган. 
Халқ хўжалигининг айрим тармоқларида амал қилувчи Интизом уставла-
рида юқоридаги намунавий ички тартиб қоидаларида белгиланган талаблар 
ривожлантирилади ҳамда тармоқнинг хусусиятлари, фаолиятнинг теварак-
атрофдаги шахслар ҳаёти, соғлиги, мол-мулкига нисбатан қўшимча хавф-
хатар туғдириши билан боғлиқ равишда меҳнат интизомини таъминлаш ва 
мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча қоидалар белгиланади. 
Масалан, темир йўл транспорти ходимларининг, алоқа ходимларининг ва 
бошқа тармоқлар ходимларининг Интизом уставларида ходимлар ва иш беру-
вчиларнинг ўзига хос ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари кўрсатиб қўйилган. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1999 йил 15 
апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 18-
моддасида «Темир йўл транспорти ходимлари интизоми Ўзбекистон Респуб-
ликаси ҳукумати тасдиқлайдиган темир йўл транспорти ходимлари интизоми 
тўғрисидаги низомга кўра тартибга солинади» деб кўрсатиб қўйилган. Ана 
шундай махсус қоидалар «Алоқа тўғрисида»ги, «Энергия таъминоти тўғриси-
да»ги ва бошқа Қонунларда ҳам кўрсатиб қўйилган
85

Давлат хизматчиларининг мажбуриятлари ва асосий ҳуқуқлари давлат орган-
лари томонидан қабул қилинадиган меъёрий ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади. 
Аммо бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасида «Давлат хизмати ва Давлат 
хизматчиси тўғрисида»ги Қонунни қабул қилинмаганлиги ушбу тоифадаги хо-
димлар ҳуқуқий мақомини аниқ белгиламасдан қолаётганлигига сабаб 
бўлмоқда ва бунинг натижасида турли ноаниқликлар ҳамда муаммолар юзага 
келмоқда. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling