Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet60/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
1. Иш ҳақи тўлаш тамойиллари ҳақида нималарни биласиз? 
2. Иш ҳақи турлари ва тизимларини сўзлаб беринг. 
3. Иш ҳақи тўлашда локал нормаларнинг аҳамияти қандай? 
4. Ягона тариф разрядлари тизими нима? 
5. Иш ҳақи тўлаш тартиблари, иш ҳақидан ушлаб қолиш қоидалари қандай? 
XIII боб. КАФОЛАТЛИ ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ 
 
1-§. Кафолатли тўловлар тушунчаси, турлари ва уларнинг аҳамияти 
 
Меҳнат қонунчилиги турли-туман шароитлар юз бериши муносабати би-
лан ходимлар бевосита хизмат вазифаларини бажармаган ёки тўлиқ бажарма-
ган ҳолларида, агар бу ҳолатлар унинг айбига боғлиқ бўлмасдан турли объек-
тив сабаблар туфайли вужудга келган бўлса, уларнинг моддий манфаатлари-
ни қўриқланишига кафолат беради. Ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра 
меҳнат бурчини бажара олмаган, шу туфайли ишлаб пул топиш имконияти-
дан маҳрум бўлиб қолган ходимларнинг иш ҳақлари сақланиши ва тўланиши 
таъминланади. Бундай кафолатли тўловлар ходим ва унинг оила аъзоларини 
ижтимоий ҳимоялашга қаратилгандир. 
Кафолатли тўловлар қонунда махсус назарда тутилган ҳолларда тўланади ва кўп-
чилик ҳолларда ходимни иш вақти давомида давлат, жамият вазифаларини бажари-
шликка, корхона иш берувчиси манфаатларига мос келувчи, меҳнат вазифаси жумла-
сига кирмайдиган ишларни бажаришликка жалб этилиши билин боғлиқ бўлади. 
Кафолатли тўловлар иш ҳақидан фарқ қилиб, бажарилган ишнинг миқдо-
ри ва сифатига кўра эмас, балки қонунда кўзда тутилган сабабларга кўра 
тўланади. Кафолатли тўловларнинг ижтимоий вазифаси ходим ўзининг 
ҳуқуқларини амалга ошириши, мажбуриятларини бажариши туфайли ишла-
маган вақтларда улар турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймас-
ликдан иборат. 
Кафолатли тўловлар фуқаро ўзининг фуқаролик бурчини, ижтимоий-
сиёсий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бажаришлари туфайли белгиланган кон-
ституциявий кафолатлардан ҳисоб-ланиб, улар барча корхона, муассаса, ташки-
лотлар томонидан сўзсиз таъминланиши шарт. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 165-модда-сида айтилиши-
ча: 
81
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 августдаги 326-сонли 
«Хорижий сармоялар қатнашган корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш чоралари 
тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 29 сентябрда 
975-рақам билан рўйхатга олинган шу ҳақдаги Низом. 


Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида (сайлов ҳуқуқини 
амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, тиббий-меҳнат экспертиза ко-
миссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий бурчни бажариш, суриштирув органи, тергов-
чи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис тарзида чақирилганда, худди шунингдек суд 
мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат 
бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этганда, шунинг-
дек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) иш берувчи уни иш жойини (лавози-
мини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши керак. Ана шу вазифаларни бажариш 
вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. 
Ушбу кафолатли тўловлар тўланиш шартлари, миқдорлари давлат ёки 
жамоат вазифаларининг ушбу аниқ турига оид бўлган қонунлар ва қонун 
ҳужжатларида аниқ мустаҳкамланган (Олий ва маҳаллий сайлов органларига 
сайловлар ўтказишни тартибга солувчи, депутатлик мақомини белгиловчи, 
одил судловни амалга оширилишига оид бўлган, ҳарбий хизмат тўғрисидаги 
ва бошқа қонунлар). 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 март-
даги 133-сонли қарори билан «Ходимларни давлат ёки жамоат вазифаларини 
бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатлар-
ни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тарти-
би»
82
тасдиқланган бўлиб, унда айтилишича: 
Мазкур тартиб меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади, 
давлат ёки жамоат вазифаларини бажарувчи, шунингдек, жамият манфаатларига 
доир ҳаракатларни амалга оширувчи ходимларга кафолатли тўловларни пул би-
лан таъминлаш манбаларини ва уларнинг беришини белгилайди. 
Ходимлар томонидан давлат ёки жамоат манфаатларига доир бажарила-
диган вазифалар: 
сайлов ҳуқуқини амалга ошириш; 
депутатлик вазифаларини бажариш; 
тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш; 
ҳарбий бурчни бажариш; 
суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига, судга гувоҳ, жабрланувчи, 
эксперт, мутахассис, таржимон, холислар тариқасида (чақириқ бўйича) бориш; 
халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари, жа-
моат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида суд мажлисла-
рида, шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа ҳолларда иштирок 
этиш. 
2. Ходимлар томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатлар: 
авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш; 
инсон ҳаётини сақлаб қолиш; 
қуйиш учун қон топшириш ва бошқа ҳоллар. 
82
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1997 йил, № 3, 70-модда. 


3. Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида (қонун билан белгиланган ёки теги-
шли органнинг чақириқ қоғозида, хабарномасида кўрсатилган вақтда) иш берувчи ходимнинг 
иш жойи (лавозими)ни сақлаган ҳолда уни ишдан озод қилиши шарт. 
4. Ходимнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, унинг жа-
мият манфаатларига доир қилаётган ҳаракатлари вақтида ушбу вазифаларни бажариш 
учун қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган 
маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи 
сақлаб қолинади. 
5. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, шунингдек, 
жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиш вақтидаги уларнинг ўртача иш 
ҳақини сақлаб қолиш билан боғлиқ харажатлар: 
бюджет ҳисобидан – бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташки-
лотлар томонидан; 
хўжалик ҳисоби асосида – ҳисобот давридаги амалда ҳисобланган кафо-
латли тўловлар миқдорида солиқ тўловлари суммасини камайтириш билан 
молиявий фаолиятни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар томони-
дан қопланади. 
6. Давлат бошқаруви органлари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар 
ва бошқа хўжалик бирлашмалари бошқарув аппарати, шунингдек, жамоат 
ташкилотлари ва бирлашмалари, молиявий таъминлаш манбаларидан қатъи 
назар, ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари билан 
боғлиқ кафолатли тўловларни ташкилотларнинг иш ҳақи фонди ҳисобидан 
амалга оширадилар. 
Ходим иш берувчи ва меҳнат жамоалари манфаатларига доир вазифалар-
ни бажариш вақтида уларга бериладиган кафолатлар, шу жумладан кафолат-
ли тўловлар Меҳнат Кодексининг 165-моддасида кўзда тутилган. Унга кўра: 
Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажа-
риш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишла-
рида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа 
ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек, ана шу 
давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида 
белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмас-
лиги керак.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларга уларнинг 
ишга яроқлилигини аниқлаш мақсадида стационар тиббий муассасаларда 
текширувдан ўтадиган даври учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда 
тутилган кафолатлар берилади. Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар 
қилганида бериладиган кафолатлар Меҳнат Кодексининг 167-моддасида кўз-
да тутилган: 


Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда (авариялар, та-
биий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва 
бошқа ҳолларда) ана шу давр учун унинг ўртача иш ҳақи сақланади. 
Тиббий текширувдан ўтадиган куни ва қуйиш учун қон топширадиган 
куни ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришларига иш берувчи 
монеликсиз рухсат бериши шарт. Донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар 
қуйиш учун қон топширган куннинг, албатта, эртасига дам олиш учун бир 
кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб берилади. 
Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод 
этилган давр учун, шунингдек, дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи 
сақланади. 
Ходимларга кафолатли тўловларни бериш пайтида ўртача иш ҳақини 
ҳисоблаб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга кўра: 
Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик 
нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга 
ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки 
лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой 
тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бир-
га ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари 
учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лаво-
зим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқари-
лади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, 
қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича 
бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради. 
Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-
техника ўқув юртлари ўқувчиларига қўшимча ҳақ ушбу соатлар бажарилаёт-
ган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади. 
Ходимларнинг саломатлигига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига 
чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиги-
нинг бошқача тарзда шикастланиши иш берувчи томонидан қопланиши учун 
суммалар ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган 
қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. 
Меҳнатга яроқсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар 
(нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа-
лар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширила-
ди
83

83
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 апрелда 430-тартиб 
рақами билан давлат рўйхатига олинган шу ҳақдаги Низом. 


Бошқа барча ҳолларда ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар 
ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. 
Ходим меҳнат таътилида бўлганда, давлат ёки жамоат вазифаларини бажа-
риш. Икки ойгача бўлган муддатда иш қидириш (меҳнат бўйича маҳаллий ор-
ган томонидан берилган маълумотномага мувофиқ уч ой), шунингдек, касал-
лик даврида таъриф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳол-
ларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхоналар, ташкилотлар, 
муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги 
сони учун тўловлар қайта ҳисобланади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling