Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

2-§. Иш ҳақи тизими ва турлари 
Иш ҳақи меҳнат маҳсулини ходим ва иш берувчи ўртасида тақсимлашни таъминловчи 
ҳуқуқий механизм сифатида сарфлаган меҳнат миқдорини ҳисобга олиш, кўп меҳнат 
сарфланган ходимга кўпроқ ҳақ тўлаш йўли билан уни янада маҳсулроқ ишлашга ундашга 
қаратилган мақсадни бажаради, иккинчидан малакаси ва махсус билими юқори ходимнинг 
меҳнатига малакасиз ёки малакаси паст ходимнинг меҳнатига нисбатан улар бир хил 


вақт сарфланган бўлсаларда юқори миқдорда ҳақ тўлашни назарда тутиш орқали меҳнат-
нинг нафақат миқдори, балки сифати ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этади. 
Меҳнатни миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш, шу асосда унга ҳақ 
тўлаш мезонларини белгилаш иш ҳақи тизимлари ёрдамида амалга оширила-
ди. Иш ҳақи тўлаш тизимлари деганда меҳнат меъёри билан меҳнат ҳақи 
миқдорини белгилаш усулига айтилади. Иш ҳақи тўлаш тизими ўз ичига иш-
бай ва вақтбай иш ҳақи шаклларини олади. Иш ҳақининг вақтбай ёки ишбай 
тизимлари меҳнатни ташкил этиш усули, ишлаб чиқариш даражаси ва бошқа 
омилларга боғлиқ. Иш ҳақи тизимларини танлаш ходимлар вакиллик органи 
ва иш берувчи томонидан ўзаро келишилган ҳолда жамоа шартномасида бел-
гилаб қўйилади. Шунингдек ишбай ёки вақтбай ходимларни мукофотлаш 
шартлари ва тартибларини назарда тутувчи Низом ва қоидалар ҳам ходимлар 
вакиллик органи ҳамда иш берувчи томонидан биргаликда ишлаб чиқилади. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг алоҳида шакли бригада (жамоа) меҳнатига ҳақ 
тўлаш ҳисобланади. Меҳнатни ташкил қилиш ва унга ҳақ тўлашнинг жамоа 
шакли ҳар бир ходим томонидан сарфланган меҳнатни алоҳида ҳолда ўлчаш 
мумкин бўлмаган жойларда қўлланилади ва унга бажариладиган ишнинг 
натижаларига кўра бутун жамоага (бригадага) яхлит ҳолда иш ҳақи ҳисоблан-
ади. Бригада (жамоа) эса ўз аъзоларининг ушбу натижага қўшган ҳиссасини 
индивидуаллаштириб аниқлаш йўли билан ҳар бир ходимнинг иш ҳақи 
миқдорини белгилайди. Ана шу мақсадда ҳар бир ходимнинг меҳнатга 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling