Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Дам олиш вақти, унинг турлари ва аҳамияти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
2-§. Дам олиш вақти, унинг турлари ва аҳамияти
Дам олиш ҳуқуқи фуқароларнинг энг муҳим иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларидан бўлиб, унга доир қоидалар халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бел- гилаб қўйилган. Жумладан, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 47-сонли «Иш ҳафтасини 40 соатгача қисқартириш тўғрисида»ги, 52-сонли «Йиллик ҳақ тўла- надиган таътиллар тўғрисида»ги Конвенцияларида, энг умумий ва принципиал қоидалар эса БМТнинг 1966 йил 19 декабрдаги «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро Пактида назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг, суверен аъзоси сифатида ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксари қисмини тан олди. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларининг дам олиш ҳуқуқлари- ни энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлардан бири сифатида эълон қилади ва ўз қонунларида бу ҳуқуқни реал таъминлашга оид бўлган чора- тадбирларни белгилайди. Дам олиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқни амалда таъминланиши айрим шахс, оила, давлат ва жамият равнақи, унинг баркамоллиги учун, тараққий топиши учун хизмат қилади. Шу сабабли меҳнатга оид қонун ҳужжатларида ходимлар дам олиш ҳуқуқларига катта аҳамият берилади, дам олиш вақтини бериш, ундан самарали фойдаланишга кўмаклашиш мажбуриятини иш берувчи зиммасига юклайди. МКнинг 126-моддасига кўра дам олиш вақти деганда ходим меҳнат вази- фаларини бажаришдан ҳоли бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдала- ниши мумкин бўлган вақт тушунилади. Ходимнинг дам олишга оид субъек- тив ҳуқуқи иш берувчининг қонунда белгиланган вақтда ходимни ишдан озод қилиш мажбуриятига мос келади. Дам олиш вақтининг қуйидаги турлари мавжуд: а) иш куни (смена) давомидаги танаффуслар; б) кундалик дам олиш вақти; в) дам олиш кунлари; г) байрам кунлар; д) йиллик меҳнат таътиллари. Меҳнат Кодексининг 127-моддасига кўра, ходимга иш куни (смена) да- вомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаф- фус иш вақтига кирмайди. Бундай танаффус миқдори, берилиш вақти ва унинг аниқ муддати корхона ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена гра- фикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белги- лаб қўйилади. Ишнинг хусусиятига кўра бундай танаффус бериб бўлмайдиган ишларда иш берувчи ходимга овқатланиб олишини таъминлаши лозим. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи, ички меҳнат тартиби қоида- ларида белгилаб қўйилади. Кундалик дам олиш вақти (иш кунлари орасидаги дам олиш вақти)нинг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас. Дам олиш куни (яъни, иш ҳафталари, иш сменалари ўртасидаги дам олиш вақти) беш кунлик иш ҳафтасида икки кун, олти кун- лик иш ҳафтасида бир кун миқдорида берилади. Ходимларнинг дам олиш кунлари ишга жалб этишга қоида тариқасида йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда қонунларда белгиланган чеклашлар ҳисобга олинган ҳолда дам олиш кунлари ишга жалб этишга йўл қўйилиши мумкин. Байрам кунлари умумий дам олиш кунлари ҳисобланади 74 ва бу куни алоҳида ҳоллардан ташқари ишга жалб этиш мумкин эмас. Қуйидаги кунлар бай- рам (ишламайдиган) кунлардир: 1 январ – Янги йил; 8 март – Хотин-қизлар куни; 21 март – Наврўз байрами; 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни; 1 сентябр – Мустақиллик куни; 1 октябр – Мураббийлар куни; 8 декабр – Конституция куни; Рўза ҳайит – (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни; Қурбон ҳайит – (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling