Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Компенсация тўловлари, уларнинг турлари ва аҳамияти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
2-§. Компенсация тўловлари, уларнинг турлари ва аҳамияти
Ходимнинг ўз ҳизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда қилган ха- ражатлари иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаб борилиши назарда тутилган. Бундай тўловлардан кўзланган мақсад ходимнинг иш берувчи манфаатлари йўлида ўз ёнидан қилган моддий ва пул харажатларини унга қайтариб қоплаб бериш, шу йўл билан хиз- мат вазифаларини лозим даражада бажарилганлиги туфайли унинг мулкий жабр кўришига йўл қўймасликдан иборат. Меҳнат қонунчилиги ходимнинг хизмат бурчларини бажариши билан боғлиқ равишда қилган ва иш берувчи томонидан қопланиши лозим бўлган харажатлар доирасини: Хизмат сафарига бориш билан боғлиқ харажатлар; Бошқа жойга кўчиш билан боғлиқ харажатлар; Ходимга тегишили бўлган мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ хара- жатлар, ходим амалда қилган бошқа харажатлар иш берувчи билан келишиб белгиланади. Хизмат сафарига юборилган ходимга: а) йўл харажатлари; б) тураржой ижараси харажатлари; в) яшаш харажатлари; г) иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар қоплаб берилади. Меҳнат Кодексининг 172-моддасида айтилишича, бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидаги харажатлар компенсация қилиниши белгиланган: кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар; янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар; ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа хара- жатлар. Кўчиш билан боғлиқ равишда ходимга ва унинг билан бирга кўчиб кетаётган оила аъзосига бериладиган компенсация тўловларининг турлари, энг кам миқдорлари ва бундай харажатларни компенсация қилиш шартлари махсус меъёрий ҳужжатлар билан белги- лаб қўйилади, Аммо, ҳар бир корхона, ташкилот бундай харажатларни белгиланганидан кўпроқ миқдорда қоплаш тўғрисида ходимлар вакиллик органи билан келишган ҳолда қарор қабул қилиш, ушбу масалаларни корхонанинг локал меъёрий ҳужжатларида (жамоа келишуви, жамоа шартномаси, махсус низом ва бошқалар) белгилаб қўйиши мумкин. Иш берувчи томонидан компенсация қилиниши лозим бўлган, ходим томонидан қилинадиган харажатларнинг бир тури ходимга тегишли бўлган мол-мулк, асбоб- анжом ва бошқа буюмлардан корхона манфаатлари йўлида фойдаланилганлик хара- жатларини қоплаб берилиши лозимлигидир. Ходимга тегишли транспорт воситасидан, бинодан, махсус асбоблардан фойдаланиш харажатларини, ходимга берилмаган махсус кийим, махсус пойафзал қийматини (башарти, ходимнинг ўзи сотиб олган бўлса) тўла- ниши ва бошқалар ҳам ана шундай компенсация тўловлари қаторига киради. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling