Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet52/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Масалан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартидаги 
133-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган 
норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра соғлиқни сақлаш ва ижтимоий 
таъминот муассасаларининг муайян тоифадаги
шифокорлари учун беш ярим соатлик иш куни 
белгилаб қўйилган (мазкур қарорнинг 4-иловаси, 1-бўлими). 
71
Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т, «Адолат», 1993, 5-сон. 


соғлигига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа за-
рарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгиланади. 
Корхоналарда бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш 
вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувларида агар улар тузилма-
ган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар-
нинг бошқа вакиллик органлари билан келишиб олинганидан кейин белгила-
нади. 
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар 
учун иш вақтининг муддати чегараси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати то-
монидан белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-
масининг 1997 йил 11 мартда қабул қилинган 133-сонли «Ўзбекистон Респуб-
ликасининг МКнинг талабларини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган меъёрий 
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг 8-иловасида ана шундай 
ўта зарарли ва ўта оғир ишлардаги энг кўп иш вақти нормаси белгилаб бе-
рилган
72
. Масалан: 

симоб ишлаб чиқариш корхоналарида кунлик иш вақти беш соатдан; 

суд тиббий экспертизаси бюроси экспертлари, ўрта малакали тиббий 
ходимлар учун беш соатдан; 

электрон ҳисоблаш машиналари (компьютерлар, видеоаппаратлар) 
хизматчилари учун тўрт соатдан ошмаслиги лозим ва ҳ.к. 
Алоҳида тусга эга бўлган ишлар юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, 
асаб танглиги билан боғлиқ ишлар бўлиб, бундай ишларда банд бўлган ходимлар учун 
ҳукумат қарорига кўра қисқартирилган иш вақти нормаси белгиланади. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида тилга 
олинган қарорининг 4-иловасида ана шундай ишлар рўйхати ва уларда банд 
бўлган ходимлар учун қисқартирилган иш вақти нормаси берилган
73

Мазкур рўйхатга Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирликлари, телевидение ва радио эшиттириш ходимлари кири-
тилган бўлиб, улар учун айрим ҳолларда иш кунининг энг узоқ муддати (ма-
салан, шифокорлар учун беш ярим соат), бошқа ҳолларда бир йиллик иш 
вақти нормаси (масалан, ҳунар-техника билим юртлари ўқитувчилари учун 
йилига 640 соат), бошқа ҳолларда эса ҳафталик иш вақтининг энг кўп мудда-
ти (масалан, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари учун ҳафтасига 36 
соат) тарзида қисқартирилган иш вақти белгиланган. 
Қисқартирилган иш вақти меҳнат қонунларида бевосита белгилаб 
қўйилган бошқа айрим ҳолларда ҳам (масалан, ишлаб чиқаришдан ажралма-
ган ҳолда таълим олувчи ходимлар учун) назарда тутилиши мумкин. Нормал 
72
М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти), учинчи китоб, Т., 1996, 
308-бет. 
73
Ўша манба, 8-илова, 315-бет.


ёки қисқартирилган иш вақти ходим ва иш берувчи келишувига кўра ёки 
улардан бирининг талаби билан ҳам узайтирилиши мумкин эмас. МКнинг 
119-моддасига кўра ходим билан иш берувчининг ўртасидаги келишувга би-
ноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки 
иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. 
Меҳнат Кодексининг 229-моддасига кўра аёллар ва оилавий вазифаларни 
бажарувчи бошқа шахсларга (ҳомиладор ёки 14 ёшга етмаган болали аёллар 
ва бошқалар) қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда иш берувчи ходим-
нинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки иш ҳафтаси белгилашга мажбур. 
Тўлиқсиз иш вақтида ишлаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари шу муносабат 
билан чекланиши мумкин эмас, аммо уларга ишлаган вақтларига ёки бажарган 
ишларига мутаносиб равишда иш ҳақи тўланади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида қисмларга бўлинадиган, жамлаб ҳисо-
бланадиган ва бошқа иш вақти турлари назарда тутилган ҳамда бундай иш вақти 
режимлари иш берувчи ва ходимларнинг ўзаро келишувлари билан белгила-
ниши мумкин. Корхоналарда иш вақти режими (муайян календар давр даво-
мида иш ва дам олиш вақтларининг тақсимланиши) ички меҳнат тартиби қо-
идалари ва бошқа локал ҳужжатлар билан белгиланади. Корхоналардаги кун 
тартиби ва сменалар алмашуви графиги иш вақти режимини характерловчи асо-
сий қоидалардандир. 
Ходимни сурункасига икки сменада ишлатиш тақиқ-ланади. Қонун ҳужжатларида дам 
олиш кунлари, байрам кунлари ва тунги вақтларда ишга жалб этиш юзасидан муайян 
чеклашлар белгилаб қўйилган (МКнинг 228, 245, 220-моддалари). 18 ёшга тўлмаган хо-
димларни дам олиш кунида ишга жалб этиш тақиқланади. 
Иш вақтидан ташқари иш вақти деганда ходим учун белгиланган кундалик 
иш (смена) муддатидан ташқари вақтдаги иш тушунилади. Иш вақтидан ташқари 
ишлаш ходимнинг розилиги билан қўлланилиши мумкин. Бироқ, қуйидаги хо-
димларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этишга йўл қўйилмайди: 
а) иш сменаси муддати 12 соатдан иборат ходимлар; 
б) ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар; 
в) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар. 
Ногиронлар, ҳомиладор, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёллар (ўн ол-
ти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар) фақат ўзларининг розилиги би-
лан ва тиббий тавсиялар мавжуд бўлган ҳолдагина иш вақтидан ташқари 
ишлашга (шунингдек, байрам ва дам олиш кунлари, тунги ишларга) жалб 
этилишлари мумкин. 
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига 
икки кунда тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда бир кунда 
икки соатдан), йилига эса 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Иш вақтидан 
ташқари иш муддати аниқ ҳисобга олиб борилиши шарт ва бу талабнинг бажа-
рилмаслиги меҳнат қонунчилигини қўпол тарзда бузиш ҳисобланади. 



Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling