Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Ходимларни ишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
3-§. Ходимларни ишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш
85 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон, 118- модда. Ишонтириш – меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларни унумли ва самарали ишлашга ундаш, меҳнатга ижодий муносабатда бўлишга ўргатишнинг энг оқилона усулидан саналади. Рағбатлантириш чораларини ўз вақтида, ўринли ва тўғри қўллаш ходимларни меҳнат азоб-уқубат эмас, балки моддий ҳамда маънавий қониқиш ҳосил қилиш манбаи эканлигига, ҳалол ва виждонан қилинган меҳнатдан роҳат топиш мум- кинлигига, ўз ақлий-ижодий имкониятлари туфайли меҳнат жараёнида шахснинг жамиятдаги мавқеи, обрў-эътибори ортиши, мустаҳкамланишига ишонч ҳосил қилинишига ёрдам беради. Ишдаги ютуқлар учун рағбатлантириш деганда унинг корхона олдидаги хизматларини оммавий тан олиниши тушунилади. Намунавий ички меҳнат тар- тиби қоидаларининг 3.2-бандида айтилишича, «Корхона ходимларига улар- нинг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилганликлари, меҳнатда эришган юксак ютуқлари, корхонада узоқ вақт ҳалол ишлаганлари ва бошқа ютуқларга эришганлари учун уларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин»: ташаккурнома; пул мукофотлари билан тақдирлаш; қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш. Рағбатлантириш чораларининг ушбу рўйхати тахминий бўлиб, махсус актларда (Интизом уставлари ва бошқалар), корхоналарнинг локал меъёрий ҳужжатларида (жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидаларида ва бошқаларда) рағбатла- нтиришнинг бошқача турлари ҳам (масалан, хизмат поғонасидан кўтарилиш, мах- сус унвонлар бериш ва бошқалар) назарда тутилиши мумкин. Ходимларни рағбатлантириш корхона иш берувчиси томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ёки келишилгани ҳолда қўлланилади. Бир неча рағбатлантириш чоралари, шу жумладан моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари билан биргаликда қўлланиши мумкин. Ходим инти- зомий жазога тортилган даврда унга нисбатан рағбатлантириш чораси қўллани- лмайди, аммо қўлланилган жазо рағбатлантириш чораси сифатида муддати- дан аввал олиб ташланиши мумкин. Ходимнинг рағбатлантирилганлиги ҳақида корхона бўйича бўйруқ чиқарилади, бу ҳақда меҳнат жамоасига эълон қилинади ва бу тўғрида ходи- мнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Ходимни рағбатлантириш муд- датсиз бўлиб, вақт ўтиши билан ўз аҳамиятини йўқотмайди. Ходим алоҳида меҳнат муваффақиятлари, давлат ва жамият олдидаги улкан ютуқлари учун белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги «Давлат мукофот- лари тўғрисида»ги Қонунида 1 фуқароларни давлат мукофотларига, орден ва медалларга тавсия этиш, тақдирлаш тартиблари, шартлари баён этилган. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Ўзбекистон Рес- публикасининг Фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунига мувафиқ иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида фаолият юри- тиб, улкан ютуқларга эришган шахсларга фахрий унвонлар бериш тартиблари кўзда тутилган 86 . Бугунги кунга келиб ишлаб чиқариш, фан, адабиёт, санъат, давлат ва жамият фаолияти соҳаларида сермаҳсул хизматлари учун фуқароларга 50 тага яқин турли фахрий унвонлар берилиши, уларнинг фан, санъат олдидаги, давлат-жамият олдидаги улкан хизматлари тан олиниши, шарафланиши кўзда ту- тилгандир. Ходимни давлат мукофотлари, фахрий унвонлар билан мукофотла- нганликлари тегишли тарзда давлат йўли билан расмийлаштирилишидан ташқари, бу ҳақда унинг меҳнат дафтарчасига ҳам ёзиб қўйилади. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling