Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Ходимларнинг интизомий жавобгарлиги


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet66/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

 
4-§. Ходимларнинг интизомий жавобгарлиги 
 
Меҳнат интизомини мустаҳкамлашда зарур ҳолларда мажбурлаш, ҳокимият 
кучидан фойдаланиш ҳам энг самарали усуллардан бўлиб ҳисобланиши мумкин. 
Мажбурлаш усули қўлланилганида фойдаланиладиган асосий ҳуқуқий восита 
бўлиб интизомий жавобгарликка тортиш саналади. 
Интизомий жавобгарлик – бу, ўз айбли хулқ-атвори билан меҳнат инти-
зомини бузаётган ходимни қоралаш, унга қонунда назарда тутилган инти-
зомий жазо чораси қўлланилишидан иборат. 
Интизомий жавобгарлик ўз ҳуқуқий асослари, уни қўлловчи орган, жазонинг мақсади, 
турлари, оқибатлари ва бошқа хусусиятлари билан маъмурий жавобгарликдан, жиноий 
жавобгарликдан тубдан фарқ қилади. Масалан, интизомий жавобгарлик ходим ўз 
меҳнат вазифаларини бажармаслиги туфайли юз берса, маъмурий жавобгарлик 
барча фуқаролар учун мажбурий бўлган бошқарувга оид тартиб-қоидаларни 
бузганлик учун ваколатли давлат бошқарув органлари томонидан қўлланилади. 
Амалдаги меҳнат қонунчилиги иш берувчига ўз ходимини интизомий жазога 
тортиш ҳуқуқини бериш билан бирга ходимларга ҳам асоссиз ва адолатсиз 
жазодан ўзларини ҳимоя қила олишлари учун бир қатор кафолатлар беради. 
Жумладан,

интизомий жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асослари қонунда бел-
гилаб қўйилади; 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12 сон, 266-
модда, 1996 йил, 9-сон, 120-модда.
86
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6 сон, 64-
модда.



интизомий жазо қўллашга ҳақли мансабдор шахслар доираси қатъий 
белгиланган; 

жазо қўллаш муддатлари белгиланган; 

жазо қўллаш муайян тартибда амалга оширилади; 

жазо чораларининг турлари олдиндан белгилаб қўйилган; 

жазони қўллаш ва олиб ташлаш тартиби мавжуд; 

жазо устидан шикоят қилиш ҳуқуқи таъминланади. 
Ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат инти-
зомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармоишларини ўз вақтида аниқ ба-
жариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб 
чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол-мулкини 
авайлаб асраши шарт. 
Ходим меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги 
устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа 
шартномаларида йўриқномалар ва ҳ.к.), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб 
қўйилади. Интизомий ножўя ҳаракат деб ходим томонидан айбли ва ҳуқуққа хи-
лоф тарзда ўз меҳнат мажбурятларини бажармаслиги тушунилади. Интизомий 
ножўя ҳаракат объектив ва субъектив белгилардан иборат ножўя ҳаракат тарки-
бини ташкил этади. Ҳар қандай ходим ёки махсус ваколатга эга бўлган ходимлар 
меҳнат ҳуқуқида интизомий ножўя ҳаракат ва интизомий жавобгарлик субъектлари 
бўлишлари мумкин. 
Корхонада амал қилувчи ички тартиб қоидалари, ходимнинг бурчлари, хизмат 
вазифалари доирасига хилоф равишда қилинган ҳаракатлар интизомий ножўя 
хатти-ҳаракат объекти бўлиб ҳисобланади. 
Меҳнат кодексининг 181-моддасида интизомий ножўя ҳаракат содир этган ходим-
га нисбатан қуйидаги жазо чоралари қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилган: 
1) хайфсан; 
2) ўртача ойлик иш ҳақининг 30% дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима, 
ички меҳнат тартиби қоидаларида 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима 
солиш мумкинлиги кўзда тутилиши мумкин; 
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модданинг 2-қисми, 3 ва 4-
бандлари). 
Юқорида санаб кўрсатилганлардан ташқари бошқа интизомий жазо чора-
ларини қўллаш тақиқланади. 
Интизомий жазони қўллаш тартиби Меҳнат кодексининг 182-моддасида 
кўрсатилган. Унга кўра: «Интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи бе-
рилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. 
Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушун-
тириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан 


бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо 
қўллашга тўсиқ бўла олмайди. 
Интизомий жазони қўллашда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатининг 
қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходим-
нинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. 
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат бир интизомий жазо қўллани-
лиши мумкин. 
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқланганидан кейин, аммо бу 
хатти-ҳаракат аниқланганидан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган 
вақтини ҳисобга олмасдан узоғи билан 1 ой ичида қўлланилади». 
Ходимга қўлланилган интизомий жазо бир йил давомида амал қилади ва шу 
муддат ичида ходим бошқа интизомий ножўя ҳаракат содир этмаса, у жазога тор-
тилмаган ҳисобланади. 
Интизомий жазо иш берувчи ташаббусига кўра, жазога тортилган ходим 
илтимосига кўра, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимо-
сига кўра бир йил ўтмасдан ҳам муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин. 
Бу ҳақда корхона иш берувчисининг буйруғи чиқарилиши лозим.
Ўз навбатида иш берувчи ҳам корхонада меҳнат интизомини таъминлаши
меҳнатни самарали ташкил этиш учун муайян мажбуриятларни бажариши мумкин. 
Меҳнат кодексининг 177-моддасида иш берувчининг қуйидаги мажбуриятлари 
қайд этилган: 
«Иш берувчи ҳодимлар меҳнатни ташкил қилиши, қонун ва бошқа норма-
тив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитла-
рини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши, 
меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимнинг эҳтиёж ва талабларига 
эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши, 
ушбу Кодексга мувофиқ жамоа шартномаларини тузиши шарт. 
Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган 
ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти 
ва соғлиги учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камси-
тувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас». 
Булардан ташқари иш берувчи ходимни унга юкланаётган меҳнат вазифа-
лари доираси билан таништириши шарт. 
Интизомий ножўя ҳаракат ва интизомий жавобгарлик Меҳнат кодексида, 
бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган бўлиб, меҳнат интизомини бузувчи 
ходимга нисбатан мажбурлаш чорасини назарда тутади. Қўлланилган инти-
зомий жазо устидан жазога тортилган ходим якка меҳнат низоларини кўриб 
ҳал қилиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиши, про-
курор томонидан эса протест келтириши мумкин. 


Жазо нотўғри қўлланилган бўлса, ушбу масала юзасидан меҳнат низоси-
ни кўрган орган (меҳнат низолари комиссияси, суд, бўйсуниш тартибида 
юқори турадиган орган) уни бекор қилади, тўғри қўлланилганлиги аниқлан-
ган тақдирда эса шикоят (протест)ни оқибатсиз қолдиради. 
Айрим тоифадаги ходимларни (масалан, халқ депутатлари, ходимлар ва-
киллик органларида ишлаётган шахслар ва бошқаларни) интизомий жавобга-
рликка тортилишида қўшимча кафолатлар белгиланган бўлиб, уларга жазо 
махсус қоидаларга амал қилган ҳолда қўлланилиши мумкин
87

Намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларига кўра ходим ўз айбли ҳара-
катлари билан корхона мол-мулкига зарар етказган, иш берувчини қўшимча 
моддий харажатлар қилинишига сабаб бўлган бўлса, у ҳолда бундай ходим ин-
тизомий жазога тортилиши билан бирга моддий жавобгарликка ҳам тортилиб, 
ундан етказилган зарар ундириб олиниши мумкин. Корхонанинг локал меъёрий 
ҳужжатларида меҳнат интизомини бузган ходимларга қўшимча таъсир чорала-
ри қўлланиши ҳам кўзда тутилиши мумкин (масалан, мукофотдан маҳрум 
қилиш, муайян имтиёзлар бермаслик ва бошқалар). Аммо, улар интизомий жа-
зо бўлиб саналмайди. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling