И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари


Download 405.5 Kb.
bet1/11
Sana28.12.2022
Hajmi405.5 Kb.
#1012609
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мулоқот РИСОЛА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси


И.И. Маҳмудов
Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари


Амалий қўлланма


Тошкент 2020


Кириш
Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан халқ билан мулоқотни фаоллаштириш, жамиятдаги ва давлат қурилишидаги барча ислоҳотларни халқ иштирокида амалга ошириш тамойили хуқуқшунослик соҳаси ходимлари олдида янгидан янги вазифалар қўймоқда. Ҳар бир шаҳар ва туманларда халқ қабулхоналари, прокуратура тизимида эса фуқаролар қабулхоналари фаолият кўрсатмоқда. Прокуратура органлари ўзининг олдидаги асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир олға босилаётган қадамни инсонлар манфаати, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида амалга оширмоқда. Шу муносабат билан, прокуратура органлари ходимларининг зиммасидаги вазифалар самарадорлигини ифодаловчи асосий мезон “халқ розилиги ва инсонлар манфаатининг қондирилиши”, деган ғоя прокуратура тизими раҳбарияти томонидан тамойил сифатида киритилди. Шундай экан, прокуратура тизимидаги касбий маҳоратининг муҳим бўғини сифатида ходимнинг фуқаролар қабулхонасига ташриф буюрувчилар ва умуман, одамлар билан мулоқот олиб боришдаги маҳорати намоён бўлади.
Бугунги кунда, фуқарорлар қабулхонасида фаолият олиб борувчи ходимлар нафақат қонун ҳимоячиси ва хуқуқий маданият тарғиботчиси, балки прокуратура тизимининг юзи ва шаъни ҳамдир. Прокуратура тизимининг халққа юз тутиши, инсонлар билан чуқур мулоқотга бориши жамиятнинг қон-томирида ўтаётган ўзгаришларни ҳис этишга, инсонларнинг дарду ғамини ҳис этишга йўл очиб берди. Назаримизда шундай ҳолат юз беряптики, бугунги кунда қайси давлат органи халқ билан ҳамнафас яшаса, унинг дардини ҳис этиб ишласа ҳокимият ҳам унинг қўлида бўлади. Зеро, асл ҳокимият ўзи ҳалқ қўлидадир ва фақат халқ ғами билан яшаган ташкилотгина бундай ҳокимлик ресурсидан фойдаланган ҳолда жамиятда ҳақиқий ўзгаришлар қила олиши мумкин.
Юқоридан келиб чиққан ҳолда бугунги кундаги прокуратура органи ходимидан инсонлар билан мулоқот олиб боришда билимлилик, зийраклик ва куюнчаклик ҳиссининг бўлиши асосий талабга айланиши лозим, деб бемалол айтиш мумкин. Ҳатто бора-бора, прокуратура ходимининг касбга лойиқлигини баҳолашда унинг мулоқот соҳасидаги маданияти ва малакаси асосий мезонлардан бирига айланади, десак муболаға бўлмайди. Шундай экан, мазкур яратилган қўлланма, прокуратура органлари ходимлари учун муҳим маълумот манбаи бўлишини ният қилиб қолардик. Ушбу рисолада шахслараро мулоқотни такомиллаштиришнинг илмий, замонавий психология фани ютуқларига асосланган тизими баён этилган бўлиб, уни “коммуникативлик компетенликни ривожлантириш технологияси” деб ҳам номлаш мумкин. Чунки, ушбу рисола матнида баён этилаётган барча фикрлар ва мисоллар реал ҳаётда, ходим амалиётида қўлланиши ва малака сифатида ривожлантирилиши нуқтаи назаридан талқин этилади.
Рисола “Прокуратура фаолиятини психологик таъминлаш бўлими” томонидан тайёрланган бўлиб, у прокуратура тизимида фаолият юритувчи мутахассисларнинг профессионал фаолиятига кўмак бўлувчи дебоча маҳсулотдир. Шу сабабли, рисола юзасидан ҳар қандай таклиф ва фикрларни муаллифга, қуйидаги электрон манзилга жўнатишингиз мумкин ibnar@mail.ru
Ўзбекистон халқи манфаати йўлида шарафли меҳнатингизга омад тилаб муаллиф: психология фанлари номзоди Иброҳим Маҳмудов

Download 405.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling