И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари
Download 405.5 Kb.
|
Мулоқот РИСОЛА
Сўровнома
1. Мени қуйидаги ҳолат кўпроқ қониқтиради: а) мен бажарган ишга ижобий баҳо беришлари; б) ишни яхши бажарганлигимни ўзим англашим; в) атрофимда яхши дўстларим борлигини ҳис этишим. 2. Агар мен футбол (волейбол, баскетбол) ўйнасам, кўпроқ қуйидаги ролда бўлишни хоҳлардим: а) ўйин тактикасини ишлаб чиқувчи тренер бўлишни; б) машҳур ўйинчи бўлишни; в) жамоа танлаган сардор бўлишни. 3. Менимча, энг яхши педагог – бу: а) ўқувчиларга қизиқиши бор ва ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган; б) ҳар бир ўқувчида ўз фанига катта қизиқиш уйғота оладиган; в) жамоада шундай муҳит яратадики, бунда ҳар бир ўқувчи ўз фикрини айтишдан қўрқмайди. 4. Мени қуйидаги меҳнат жамоаси кўпроқ мамнун этади: а) агар жамоадаги одамлар бажарган ишларидан қувонсалар; б) агар одамлар ўз жамоасида жон-дили билан меҳнат қилишса; в) агар жамоа аъзолари ўз вазифасини бошқа жамоага қараганда аъло даражада бажаришга интилса. 5. Менинг дўстларим қуйидагича бўлишини хоҳлардим: а) ҳозиржавоб ва зарур пайтда ёрдам бера оладиган; б) менга садоқатли бўлишса; в) ақлли ва қизиқарли инсон бўлсалар. 6. Шундай инсонни мен энг яхши дўст деб биламан: а) муносабатларимиз яхши бўлса; б) доимо унга суяниш ва ишониш мумкин бўлса; в) ҳаётда кўп нарсага эриша олса. 7. Менга қуйидаги ҳолат мутлақо ёқмайди: а) агар ишим ўнгидан келмаса ва бирон ишни уддалай олмасам; б) агар дўстларим билан муносабатларим бузилса; в) агар мени танқид қилишса. 8. Менимча, қуйидаги педагогни хатога йўл қўйган, деб ҳисоблаш мумкин: а) агар айрим ўқувчилар унга ёқмаслигини ошкор қилса, ўқувчиларнинг устидан кулса, ҳазиломуз гаплар билан уларни менсимай муомала қилса; б) ўқувчилар орасида рақобат ва курашиш муҳитини яратса; в) ўз фанини яхши билмаса. 9. Болалигимда менга кўпроқ ёқарди: а) ўртоқларим билан вақт ўтказиш; б) бирон вазифани бажаришдан қониқш; в) мени мақташса. 10. Мен қуйидаги инсонга ўхшашни жуда хоҳлайман: а) омадли инсонга; б) севган иши билан доим машғул бўлган инсонга; в) атрофдагиларга дўстона муносабатда бўладиган, яхши ниятли инсонга. 11. Мактаб, аввало, қуйидагига эътибор қаратиши керак: а) ҳаётда учрайдиган вазифаларни бажаришни ўргатиши лозим; б) ўқувчининг индивидуал қобилиятини ривожлантириши керак; в) одамлар билан муносабатда керакли хислатларни тарбиялаши лозим. 12. Агар менинг бўш вақтим кўпроқ бўлганда, мен буни қуйидагича сарфлардим: а) дўстлар билан мулоқотда бўлиш; б) дам олиш ва кўнгил очар нарсалар билан машғул бўлиш; в) ўзим яхши кўрган иш билан шуғулланиш, мустақил равишда ўз маълумотимни ошириш. 13. Мен қуйидаги ҳолатда кўпроқ муваффақиятга эришаман: а) ёқтирган одамларим билан бирга ишласам; б) менга қизиқарли бўлган иш билан шуғуллансам; в) менинг ҳаракатларимни тақдирласалар. 14. Менга қуйидаги ҳолат жуда ёқади, яъни: а) бошқа одамларнинг мени қадрлашлари; б) бажарган ишимдан қониқиш ҳосил қилишим; в) дўстларим билан мароқли вақт ўтказишим. 15. Агар мен ҳақимда газетада ёзишса, мен хоҳлардимки бу мавзу: а) мен иштирок этган бирон иш, ўқиш, спортга оид қизиқарли воқеа билан боғлиқ бўлса; б) мен қандай билан шуғулланишим ҳақида ёзишса; в) албатта, мен ишлайдиган жамоа ҳақида ёзишса. 16. Қуйидаги педагог мен билан шуғулланса, мен ўқишни яхши ўзлаштираман ва кўпроқ муваффақиятга эришаман: а) менга индивидуал ёндашган педагог билан; б) ўз фанига қизиқиш уйғота олган педагог билан; в) мавзуни жамоа билан муҳокама қилиб ўргатувчи педагог билан. 17. Қуйидаги ҳолатни ўзим учун энг ёмон деб биламан: а) шахсиятимга, ғуруримга тегишса; б) муҳим вазифани бажаришда муваффақиятсизликка учрасам; в) дўстларимни йўқотсам. 18. Мен қуйидаги ҳолатни кўпроқ қадрлайман: а) муваффақиятга эришишни; б) яхши одамлар билан ҳамкорликда бирон ишни бажаришни; в) бой тажриба, ўткир ақл ва амалий кўникмага эга бўлишни. 19. Қуйидаги одамларни ёқтирмайман: а) ўзини бошқалардан ёмонроқ деб ҳисоблайдиганларни; б) тез-тез жанжал қилиб, низога сабаб бўлувчи инсонларни; в) янгиликларга қарши чиқадиганларни. 20. Қуйидаги ҳолат менга кўпроқ роҳат бахш этади: а) ҳамма учун керакли, муҳим иш билан шуғулланиш; б) дўстларим кўп бўлиши; в) ҳаммага ёқиш ва бошқаларни ўзимга қаратиш. 21. Менимча раҳбар, биринчи навбатда, қуйидаги талабга жавоб бериши лозим: а) ҳар қандай ходим унга мурожаат эта олсин; б) обрўли бўлсин; в) талабчан бўлсин. 22. Бўш вақтимда мен мазза қилиб қуйидаги китобни ўқир эдим: а) қандай қилиб дўст топиш ва одамлар билан яхши муносабатда бўлиш ҳақида; б) машҳур ва қизиқарли шахслар ҳақида; в) фан – техниканинг сўнгги ютуқлари ҳақида. 23. Агар мусиқага қобилиятим бўлганда, мен қуйидаги касбни танлар эдим: а) дирижёрликни; б) композитор/бастакорикни; в) солист/ хонандаликни. 24. Мен қуйидаги вазифани бажаришни хоҳлардим: а) бирон қизиқ танлов ўйлаб топишни; б) танловда ютиб чиқишни; в) танловда ташкилотчилик қилиш ва уни бошқаришни. 25. Мен учун қуйидагини билиш жуда муҳим: а) ҳаётда нимага интилаётганимни билиш; б) мақсадга эришиш илмига эга бўлиш; в) одамларнинг бирон мақсадга эришишини ташкил этишни ўрганишим. 26. Одам шунга интилиши керакки: а) бошқалар ундан рози бўлишсин; б) ўзига юклатилган вазифани бажариши керак; в) бажарган ишга танбеҳ эшитмасликка ҳаракат қилиши керак. 27. Мен бўш вақтда яхши дам оламан: а) яқин дўстларим билан мулоқотда бўлсам; б) кўнгилочар фильмлар кўрсам; в) ўзим ёқтирган иш билан шуғуллансам. “Шахснинг йўналганлиги”ни аниқлаш тестига калит
Download 405.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling