И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари
Download 405.5 Kb.
|
Мулоқот РИСОЛА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сангвиник
Холерик – нерв системасидаги кўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли, бу икки жараён бирон нерв маркази доирасида тез ўрин алмашади ва шу боис бу типга мансуб кимса бирон фаолиятга тез киришиб, тезда совиб кетиши мумкин. Холерикни мувозанатсиз тип деб аташади. Дарҳақиқат, бу тоифа одамлар жаҳли тез чиқади, ҳатто суҳбатдошини охиригача тинглашга сабри ҳам етмайди. Ҳатти-ҳаракатлари шошқалоқ, пала партиш, қоғозлари кўпинча бетартиб жойлашган, кўпинча ховлиқиб юради, сабр тоқатсиз, лекин ғайратли ва ўта ҳаракатчан. Бундай кимсалар одатда жанжалга мойиллиги билан ажралиб туради. Лекин, жаҳлидан тез тушади, бир кўпириб олгандан кейин секин аста сўний бошлайди. Кириб келган одамнинг холерик типига мансублигини қуйидагилар орқали билиш мумкин: унинг тез ва баланд овозда гапиради, жестикуялцига бой, ҳиссиётлари юз ифодасида аниқ намоён бўлади, янги ишга тез киришади, гапираётган гапини ўйлаб ўтирмайди, таваккалга тез боради, салдан-салга қизишиб кетади, жаҳли тез. Бундай одамлар билан мулоқот қуришда хотиржам характерни наамойиш этиш керак, нутқни равон ушлаш керак, зинҳор базинҳор унинг таъсирига берилиб жанжалга киришиш ва уни ҳатто тинчлантиришга уруниш керакмас. Бундай одамлар бирдан ёнади-ю, кейин тезда сўна бошлайди. Айнан шунинг учун ҳам, зиддиятли вазиятларда унинг сўнишини пойлаб туриш керак ва шундан сўнг суҳбатни давом эттириш керак.
Сангвиник – қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли, лекин мувозанатлашган. Бундай кимса ўзини қўлда ушлай олади, интизомли ва холерик каби шошқалоқ эмас, бирон фаолиятга кучини тўғри тақсимлайди, низоли вазиятда келишувга бора олади, келажакка ишонч билан қарайди. Таваккалликка мойил, тезда натижага эришишга ҳаракат қилади, пухта ўйлаб ва тез қарор қабул қилади, кўтаринки ва турғун кайфият эгаси. Бундай одамлар анча мувозанатлашган, ўзининг тез ҳаракатлари ва кўтаринки кайфияти билан нимасидир холерикка ҳам кисман ўхшашиб кетади. Лекин, холерикдан фарқ қилган ҳолда ўзини бошқариш ва қўлда ушлаб туриш хислатига эга. Мазмунан, сангвиник бир жиҳати билан холерикдан ажралиб туради, яъни холерик ҳатто бошқаларга ҳам куюниши ва қайғуриши мумкин, ҳатто ўзининг муаммоси қолиб бошқаларнинг мушкулотини ҳал қилиш билан овора бўлиб кетадиган одати бор. Манфаатлар бирламчилиги борасида сангвиник кўпроқ ўзи ҳақида қайғуради, ўз мақсади ва манфаати йўлида шошилмай ва тартиб билан ҳаракатланади. Шунинг учун, сангвиник билан анча пухта ва тизимли ишлаш талаб қиланади, иложи борича хатога йўл қўймаслик тавсия этилади. Ҳатто кези келганда, сангвиник билан мулоқот давомида қўлингизга қоғоз ва қалам олиб масалани ётиғича, бирма-бир муҳокама қила бошланг. Download 405.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling