И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари
- Илова “ШАХСНИНГ ЙЎНАЛГАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ” сўровномаси
Download 405.5 Kb.
|
Мулоқот РИСОЛА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўриқнома. Қ
1- Илова
“ШАХСНИНГ ЙЎНАЛГАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ” сўровномаси Шахснинг йўналганлик соҳаларини аниқлаш мақсадида Б. Басс томонидан яратилган сўровномадан фойдаланилади. Сўровнома 27 та фикрдан иборат бўлиб, улардан ҳар бири 3 тадан жавобга эга ва 3 хил йўналганликни акс эттиради. Респондент ҳар сафар иккита жавобни танлаши лозим – бири унинг фикрига мос келадиган, бошқаси эса унинг фикрига зид бўлган жавоб. «Мос келадиган» жавоб 2 баллга эга бўлади, «зид бўлган» жавоб эса 0 балл олади, танланмаган учинчи жавоб эса — 1 балл. Барча жавоблар асосида учала соҳа учун алоҳида баҳолар аниқланади. Бу орқали инсон табиатидаги қуйидаги етакчи йўналиш аниқланади 1. Ўзига йўналганлик (Мен) — ходимлар ва ишни инкор қилган ҳолда ўзини тақдирлашга интилиш. Жамоада юқори нуфузга интилиш ва бу йўлда ҳатто тажовузкор ҳаракатларга бориш, ҳокимиятга интилиш, рақобатга мойиллик, хавотирланиш даражасининг юқорилиги, жаҳли тезлик, танқидга чидамсизлик, интровертлик (ўз ички дунёсига, ғам–ташвиш ва безовталикка йўналганлик). 2. Мулоқотга йўналганлик (Мулоқот) — ҳар қандай шароитда одамлар билан муносабатларни ривожлантиришга интилиш, ўзаро ҳамкорликка йўналганлик, ҳатто вазифага бефарқ бўлса ҳам бировнинг кўнглини олишга интилиш, атрофдагилар уни қўллаб-кувватлашига эътиборлилик, жамоа ва одамлар фикрига боғлиқ бўлиш, одамлар билан ҳиссий муносабатларни тиклашга бўлган эхтиёжнинг ўта юқорилиги. 3. Ишга йўналганлик (Иш) — ишга оид муаммоларни ҳал этишга катта эътибор қаратиш, вазифани аъло даражада бажаришга интилиш, иш юзасидан ҳамкорликка интилиш, иш манфаатидан келиб чиққан ҳолда умумий мақсадга эришиш йўлида ўз фикрида қатъий туриш. Йўриқнома. Қуйида Сизга 27 та савол берилади. Ҳар бир саволда 3 тадан жавоб мавжуд — А, Б, В. Ҳар бир савол ва унга берилган жавоблар билан танишинг ҳамда учта жавобдан бирини танланг Қуйидаги қоидаларга риоя қилинг: 1. Ҳар бир пунктдаги жавоблардан фикрингизга мос келувчи жавобни танланг. Баъзан жавобларнинг барчаси бир хил қийматга эга бўлиши мумкин. Шунга қарамай, улардан фақат биттасини, яъни Сизнинг фикрингизга энг кўп мос келадиганини танланг ва шу жавоб тўғрисига « 2 » белгиси қўйинг. 2. Сўнгра шу пунктдаги учта жавобдан қай бири Сизнинг қарашингиздан узоқ бўлганини, яъни Сиз учун энг кам қадрли бўлганини танланг, бунинг қаршисига « 0 » белгисини қўйинг. 3. Хуллас, ҳар бир саволга иккитадан жавоб танлайсиз ва уларга тааллуқли баҳолар қўясиз. Самимий бўлинг ва ҳаққоний жавоб беришга ҳаракат қилинг. Жавоб вариантлари орасида «яхши» ёки «ёмони» йўқ, шунинг учун «тўғри» ёки «яхши» жавобни топишга уринманг. Белгиланган жавобларни назорат қилиб боринг, йўриқномадаги талаб бўйича жавоб беришингизни текшириб боринг. Агар бирон хатога йўл қўйсангиз, шу савол бўйича ўзингизга маъқул келадиган жавобни тўғрилаб қўйишингиз мумкин. Download 405.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling