И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари


Мулоқот маданияти профессионал компетентлик белгиси сифатида


Download 405.5 Kb.
bet2/11
Sana28.12.2022
Hajmi405.5 Kb.
#1012609
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мулоқот РИСОЛА

Мулоқот маданияти профессионал компетентлик белгиси сифатида
Дунёда шундай касблар борки, уларнинг самараси инсонлар билан бўладиган мулоқот сифати билан аниқланади. Бундай сифатни таъминловчи жиҳатни эса “коммуникатив компетентлик” ёки “шахснинг мулоқот малакаси” деб аташ мумкин. Демак, шахснинг коммуникатив малакага эга бўлиш даражаси унинг инсонлараро муносабатлар соҳасидаги касбларга мойиллиги бор ёки йўқлигини ифодаловчи асосий мезонга айланиши мумкин. Хўш, бундай касблар тоифасига қайсиларни киритиш мумкин. Масалан, врач, психолог, педагог, юрист, сотувчи каби соҳаларда мулоқот етакчи фаолиятга айланади. Ҳатто юристнинг профессионал фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак қуйидагича таърифлаш ўринли: хуқуқчиларни инсонлар ва хужжатлар билан ишлайдиган тоифаларга бўлиш мумкин. Бу ҳолда, инсонлар билан доимий мулоқотда бўлувчи юристлар учун инсонлараро муносабатга оид маданиятни билиш, коммуникатив компетенциянинг юқори даражасига эга бўлиш жуда муҳимдир.
Бундай малака кимдадир кўпроқ шаклланган кимдадир эса камроқ бўлиши табиий. Лекин, замонавий психология фани шундай таълим технологияларига эгаки, махсус тренинглар орқали деярли ҳар қандай инсонда мулоқотни самарали олиб боришни таъминловчи малака ва кўникмаларни шакллантира олади. Мазкур қўлланмада прокуратура тизимида фаолият олиб борувчи ходимлар орасида олиб борилган “Коммуникатив компетентликни ошириш” тренинги доирасида баён қилинган ҳолатлар, фуқаролар қабули хоналарида фаолият юритувчи прокурорлар фаолиятини кузатиш давомида олинган натижалар таҳлили баён қилинади. Тренинг ўтказилган деярли ҳар бир гуруҳда иштирокчилар (прокуратура ходимлари) ўзларининг коммуникатив малакалари доирасида ўзгариш содир бўлганини ҳис этдилар, фуқаролар билан мулоқот олиб бориш анча осонлашганини қайд этганлар ва уларда одамлар билан мулоқотда янада самарали бўлиш учун ишонч ошган.
Инсонлараро муносабатларга асосланган касбларни эгаллаш учун одамда у ёки бу даражада коммуникатив қобилиятларнинг ривожланганлик даражаси талаб қилинади. Шундай ҳолатни кўп кузатганмиз. Нега баъзи фуқаролар билан гаплашиш қулай бўлса, бошқа одамлар билан гаплашиш мутлақо қийин? Бундай ҳолат қатор сабабларга эга. Биринчи ва асосий сабаб - одамлар ҳар хил, улар турли индивидуал психологик хусусиятларга эга ва уларнинг айримларига бизнинг табиатимиз мос келмаслиги мумкин. Фуқарорларни қабул қилувчи ходимнинг асосий сифатларидан бири шундаки, у ҳар қандай одамга мослаша оладиган характерга эга бўлиши керак. Тасаввур қилинг, “Яхши актёр қандай сифатларга эга бўлиши керак?”, деган саволга қуйидаги жавоб ўринли бўларди: “Авваламбор, берилган янги ролни яхши ўзлаштирадиган, бу ролни юксак маҳорат билан ижро эта олиши керак”. Демак, қабулдаги ходимни ҳам асосий маҳорати шунда намоён бўладики, унинг ҳар бир келган фуқарога мослаша олиши ва у билан самарали мулоқотни ташкил эта олишида. Қўлланмада баён этилган фикрлар билан эътибор бериб танишсангиз, шу нарсани аниқлайсизки, бу рисолада ходим қандай сифат ва хислатларга эга бўлиш ҳақида эмас, балки инсон хулқида намоён бўлувччи малака ва кўникмалар ҳақида гапириляпти. Психологик нуқтаи назардан, одамда бирон сифатни шакллантиргандан кўра, малакани ривожлантириш осонроқ ва ўринлироқ. Хўш, мулоқот маҳоратига ўргатадиган бундай малакалар нимадан иборат?
Қуйида, мулоқот малакалари бўлимида одамлар билан мулоқот олиб бориш технологияси батафсил кўриб чиқилади.
Рисола билан танишишдан аввал 1 иловада келтирилган психологик тестни ечишни ва жавоби билан танишишни тавсия қиламиз. Мазкур тестга самимий жавоб бериш орқали Сизда мулоқотга мойиллик қай даражада эканлигини билиб оласиз ва балки инсоний муносабатлар соҳасида ўз устингизда кўпроқ ишлаш ҳақида хулоса чиқарасиз

Download 405.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling