И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари


Фуқаролар қабули пайтида ходимнинг ўзига дам бериш имкониятлари


Download 405.5 Kb.
bet6/11
Sana28.12.2022
Hajmi405.5 Kb.
#1012609
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мулоқот РИСОЛА

Фуқаролар қабули пайтида ходимнинг ўзига дам бериш имкониятлари
Ҳар бир мижоз кетгандан ва кейинги фуқарони қабул қилишдан олдин ўзингизга дам беринг. Албатта, ташқарига чиқиб ёки алоҳида хонага кириб дам ололмаймсиз, лекин фаолият турини ўзгартиришга ва чалғишга ҳаракат қилинг. Масалан, биринчи фуқаро кетгандан ва ҳатто иккинчиси хонангизга кириб келган бўлса ҳам ўрнингиздан туринг, сал танангизни силкитиб, қўл ва оғингиздаги увишган жойларни уқалаб ўзингизга дам беринг, сув ичинг, ойнадан ташқарига, манзарага қарашга ва бошқа чалғитувчи ҳаракатларни қилишга урунинг. Гап шундаки, бир одам билан гаплашаётганингизда сиз маълум бир тана ҳолатида ва вужудингиз мутлақо шу одамга мос ишлай бошлайди. Бу дегани, танамиз бир одам билан ўтган мулоқотни “эслаб қолган” ва “қотиб қолган” шундай ҳолатда иккинчи одам билан гаплашиш ноўрин. Чунки, олдинги фуқаро билан Олдингизда турган асосий вазифалардан бири иложи борича энди кейинги келган одамга мослашиш ва у билан самарали контакт ўрнатишга шай бўлиш. Демак, бунинг учун сиз аввалги ҳолатдан чиққан бўлишингиз керак. Бунга эса айнан шу кичик кичик ҳаракатлар орқали эришамиз.


Шахслар типологияси ва турли психологик типга мансуб одамлар билан мулоқотда бўлиш шартлари
Шахс типологияси деганда, турли индивидуал психологик хусусиятлари бўйича инсоннинг бирон тоифага мансублиги тушунилади.
Шулардан бири темперамент типларига оид классификациядир.
Одатда, хар қандай шахслараро муносабатларда биринчи ва кўзга ташланувчи шахс хислатларидан бири унинг темпераментидир.
Темперамент типлари. Темперамент - бош миядаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро муносабатидан келиб чиқувчи хусусият сифатида тушунилар экан, барча тадқиқотчилар унинг туғма эканлигини ва инсоннинг кўпгина фаолият турлари натижаларига таъсир этувчи омил сифатида иштирок этишини эътироф этишади. Қаршимиздаги одамнинг у ёки бу темпераментга мансублигини билиш, унинг қийин вазиятда ўзини қандай тутиши ҳақида прогноз килиш, низоли вазият юзага келганда у билан қандай муносабат қуриш кераклигини назарда тутиш имконини беради.
Психология фанида қуйидаги темперамент типлари фарқланади: холерик, сангвиник, флегматик ва меланхолик.
Ҳар бир темперамент типига қисқача тасниф қуйидагича ифодаланиши мумкин:

Download 405.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling