Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Аввало берилган жавоблар қаттиқ сир сақланишини текширувчилар билишлари жоиз. 2


Download 2.6 Mb.
bet36/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

1. Аввало берилган жавоблар қаттиқ сир сақланишини текширувчилар билишлари жоиз.
2. Жавоб бериш чоғида ҳар бир текширилувчининг мустақил ҳамда эркин бўлишига шароит яратиш лозим.
3. Текшириш давомида текширувчи ўзини очиқ юз билан
қувноқ ҳолда тутиши керак.
Демак, социометрия методида одатда 3 тадан 5 тагача савол бўлиши мумкин.
Психологияда социометрия методи турли гуруҳларда, жамоаларда, шахслараро муносабатлар хусусиятларини ўрганишнинг кенг қўлланиладиган, энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Социометрия маълумотлари таҳлили шахснинг гуруҳда тутган ўрни, унда шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари, гуруҳ лидери (гуруҳнинг тан олинган сардори), гуруҳ юлдузлари, гуруҳ аъзоларининг эгаллаган мавқеи, гуруҳда яккаланиб қолган (изоляцияга тушиб қолган) аъзо, гуруҳдаги кичик гуруҳчалар уларнинг таркиби, ўзаро муносабатлари, ундаги психологик муҳит ва шу бир каби қатор маълумотларни аниқлаш имконини беради.
Социометрик тадқиқотни ўтказишда, аввало шахслараро
муносабатларнинг у ёки бу жиҳатини баҳоловчи муҳим мезонни
танлаб олиш лозим. Бунинг учун маълум бир реал вазиятта
таалълуқли бўлган саволлар тизими тузиб чиқилади. Бу саволлар социометрик мезон сифатида хизмат қилади. Синалувчилар шу берилган саволларга биноан ўзи аъзо бўлган гуруҳдан ўзига шерик танлаш билан жавоб бериши керак. Социометрик мезон тадқиқот мақсадига мос тушгандагина шахслараро муносабатларнинг маълум бир жиҳатига қаратилади, холос. Социометрик мезонлар шартли равишда қуйидаги таркиблардан иборат бўлиши мумкин:
1. Ролли: “Сиз агар гуруҳ сардори бўлсангиз, бирон бир жиддий топшириқни бажариш учун ажратилган гуруҳ таркибига ўз курсдошларингиздан кимни кириттан бўлар эдингиз?”.
2. Функцияли (Функционал): “Сизнинг фикрингизча, курсдошларингиздан ким гуруҳ бошлиғи, етакчи бўла олишга лойиқ деб ҳисоблайсиз?”.
3. Амалий: “Агар гуруҳ тарқатиб юборилгудек бўлса, унда Сиз янги гуруҳга шу курсдошларингдан (шу ерда иштирок этаётганларидан) ким билан бирга тушишни хоҳлар эдингиз?”, “Сиз навбатчиликни ким билан бирга ўтказишни хоҳлайсиз?”.
4. Ҳиссий: “Ўзингиз учун оғир дамларда шу синфдан кимга ёрдам учун мурожаат қилган бўлар эдингиз?”. “Туғилган кунингга курсдошларингдан кимни таклиф қилган бўлар эдинг?”. “Ўз сирингизни курсдошларингиздан қайси бирига айтишни лозим топасиз?”.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling