ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМИ
5 ЙИЛЛИК СИРТҚИ ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМ
ЙЎНАЛИШИ 19.1 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
МИРЗОЕВ САЛИМЖОННИНГ
«ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ»
ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ТОПШИРИҚ ИШЛАРИ ТЎПЛАМИ
ЧИРЧИҚ-2020
5 йиллик сиртқи бўлим талабалари учун “жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” фанидан мустақил топшириқ ишлари тўпламини тайёрлаш тартиби
Мустақил топшириқ ишлари тўплами ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Фан бўйича мустақил топшириқ иши ҳар бир талабага индивидуал 3 та топшириқдан иборат бўлади.
Мустақил топшириқ ишлари тўплами фаннинг ҳар бир боби ёки бўлими алоҳида мустақил иш турини қўллашдан иборат топшириқлар тўплами белгиланади. Уни қуйидаги намуна бўйича тузиш мумкин:
1-топшириқ: Фан бўйича ҳар бир мавзу мазмунини ёритиб берувчи саволларга жавоб ёзиш. Бунда ҳар бир мавзу бўйича аниқ саволлар рўйхати тузилади (ҳар бир вариантда 3 тадан савол бўлиши мумкин).
2-топшириқ: Фан бўйича 25 та саволдан кам бўлмаган тестлар берилади. Талабалар берилган тестларни калитини тузиб жавоблари ёзишади ва мустақил фанга доир 25 та тест саволларини тузуб келишади (калити ва жавоблари бўлиши шарт).
3-топшириқ: Талабанинг ўз касбий амалий фаолияти тажрибалари асосида мавзулар берилади ва танланган мавзу бўйича 1 соатлик дарс ишланмаларини тайёрлаш.
5 йил сиртқи бўлим талабаси томонидан бажарилган мустақил топшириқ ишлари тўплами ўқув сессиясига келган пайтнинг биринчи ҳафтасида маърузачи фан ўқитувчисига топшириб рўйхатдан ўтказилади. Тақдим этилган мустақил топшириқ ишлари тўплами кафедра мудири раислигида комиссия томонидан баҳоланади. Берилган муддат ичида топшириқ бажарилмаса талаба оралиқ назоратга киритилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |