Қувват кучайтиргичида бўлади, яъни кириш сигнали манбаи билан мувофиқлашган бўлади.
ва кучайтиргич юклама қаршилиги қийматлари нисбатларини кучланиш кучайтиргичи ( << ), ток кучайтиргичи ( >> ) ва қувват кучайтиргичи ( ) га ажратиш мумкин.
Бундан ташқари, ўзгармас ток кучайтиргичи параметри бўлиб ноль дрейфи ҳисобланади. Ноль дрейфи бу барқарорликни бузувчи таъсирлар (кучланиш манбаи қийматининг тебраниши, температура ва бошқалар) натижасида кучайтиргич элементлари иш режимларининг ўзгариши бўлиб, натижада кучайтиргич чиқишида сохта сигнал юзага келади.
Кучайтиргич одатда сигнални кучайтиришдан ташқари унинг шаклини ҳам ўзгартиради. Кириш ва чиқиш сигналлари шаклининг нормадан оғиши – бузилишлар деб аталади. Улар икки турда бўлиши мумкин: ночизиқли ва чизиқли.
Барча кучайтиргичлар вольт – ампер характеристикалари (ВАХ) ночизиқли бўлган транзисторлардан ташкил топади. Биполяр транзистор ВАХ тўғри чизиқ эмас, балки экспонента шаклига эга. Шу сабабли, синусоидал шаклга эга бўлган кириш сигнали кучайтирилганда, чиқишдаги сигнал шакли қисман синусоидал кўринишга эга бўлади. Чиқиш сигнали спектрида кириш сигналида мавжуд бўлмаган бошқа частотага эга бўлган ташкил этувчилар (гармоникалар) пайдо бўлади. Бу турдаги бузилишлар ночизиқли деб аталади.
Агар кучайтиргич узатиш характеристикаси математик функция кўринишида ифодаланган бўлса, ночизиқли бузилишларни аналитик усулда ҳисоблаш мумкин. Узатиш характеристикаси (8.1 - расм) деганда ўзгармас частотадаги чиқиш сигнали амплитудаси нинг кириш сигнали амплитудаси га боғлиқлиги тушунилади. Ночизиқли бузилишлар коэффициенти кўп ҳолларда берилган узатиш характеристикасидан график усулда аниқланади.
Чизиқли бузилишлар эса транзистор параметрларининг частотага боғлиқлигидан аниқланади. Кучайтиргичнинг частота хусусиятлари амплитуда-частота характеристикаси (АЧХ) дан аниқланади. АЧХ деганда кучайтириш коэффициентининг частотага боғлиқлиги тушунилади. Идеал АЧХ горизонтал чизиқ ҳисобланади. Реал АЧХ эса камаювчи соҳаларга эга бўлади. 8.2 – расмда нормаллаштирилган АЧХ келтирилган. Бу ерда К0 – номинал кучайтириш коэффициенти, яъни кучайтириш коэффициенти ўзгармас бўлган частота соҳалари. Одатда частота бузилишларининг рухсат этилган коэффициент катталиги 3 дБ дан ошмайди. катталиги кучайтиргичнинг ўтказиш полосаси дейилади.
8.1 – расм. 8.2 – расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |