Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Download 1.77 Mb.
bet43/51
Sana21.09.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1683222
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51
Bog'liq
Электроника ва электротехника

Мантиқий қўпайтирув. Бу амал ҲАМ амали ёки конъюнкция деб аталади. Мантиқий кўпайтирув постулатлари 9.2 – жадвалда келтирилган. Мантиқий ҲАМ амалини бажарувчи элемент шартли белгиси 9.1 б – расмда ифодаланган.
9.2 - жадвал

Х1

Х2

Y=Х1Х2

0

0

0

0

1

0

1

0

0

1

1

1



Мантиқий инкор. Инкор амали инверсия ёки тўлдириш деб аталади. Инкор постулатлари 9.3 – жадвалда келтирилган. Инверсия амалини бажарувчи мантиқий элемент шартли белгиси 9.1 в – расмда келтирлган.



    1. – жадвал

Х

Y

0

1

1

0




а) б) в)
9.1 – расм.
Элементар мантиқий ҲАМ, ЁКИ, ЭМАС амалларини бажарадиган мантиқий элементлардан фойдаланиб анча мураккаб амалларни бажарадиган элементлар ва уларга мос келувчи электрон схемалар яратиш мумкин.
Турли амалларни бажарадиган элементтлар ИМСлар кўринишида кўплаб ишлаб чиқарилади. Мантиқий ИМСлар серияларга бирлашадилар. Ҳар бир серия асосида маълум бир мантиқий амални бажарувчи электр схемадан ташкил топган негиз элемент ётади, масалан ҲАМ-ЭМАС мантиқий амали (Шеффер элементи) ёки ЁКИ-ЭМАС мантиқий амали (Пирс элементи). Рақамли интеграл микросхемалар яратишда турли мураккаб мантиқий амалларни бажарадиган схемаларни ясашда фақат битта ҲАМ-ЭМАС, ёки ЁКИ-ЭМАС мантиқий элементидан фойдаланиш талаб қилиниши билан ҳам ажралиб туради.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling