Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Майдоний транзисторларда бажарилган калит схемалар


Download 1.77 Mb.
bet46/51
Sana21.09.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1683222
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Электроника ва электротехника

9.4. Майдоний транзисторларда бажарилган калит схемалар
Калит элементи сифатида одатда канали индукцияланувчи МДЯ – транзисторлар қўлланилади, чунки уларда UЗИ нольга тенг бўлганда узилган калит ҳолати таъминланади (транзистор берк).
Майдоний транзисторлар асосида ясалган мантиқий элементлар негизида актив элемент ва юклама МДЯ – транзисторда бажарилган калит схема ётади. Актив ва юкламадаги транзисторлар бир хил ёки ҳар хил ўтказувчанлик турига эга бўлган каналдан ташкил топган бўлиши мумкин. Актив транзистор затворига юқори потенциалга (мантиқий бир даражаси) берилса унинг стокидаги қолдиқ кучланиш 50-100 мВ ни (мантиқий ноль даражаси) ни ташкил этади. Бу билан инверсия амалга оширилади.
Бир турдаги МДЯ – транзисторларда бажарилган калит схемалар. 9.3 – расмда n – канали индукцияланувчи МДЯ – транзисторларда бажарилган калит схемаси келтирилган.



9.3 – расм.


VT0 транзистор ночизиқли юклама вазифасини бажаради. Кетма – кет уланган транзисторлар асоси қобиқда қисқа туташув бажарилади, затвор ва юкламадаги транзистор стоки манба билан туташтирилган. ЕМ = 3UБЎС танланади, бу ерда UБЎС – транзистор очиладиган кучланиш. Демак, юқоридаги транзистор доим очиқ ҳолатда бўлиб тўйиниш режимида бўлади ва инвертор токини чеклаш учун хизмат қилади (динамик юклама). VT0 сток токи катталиги қуйидаги формула билан аниқланади




(9.7) .

Агар калит кириши Х га U0КИРUБЎС кучланиш берилса (мантиқий ноль), VT1 транзистор берк бўлади, калит орқали 10-9-10-10 А ток оқиб ўтади, чиқишдаги кучланиш эса бўлиб кучланиш манбаи қийматига яқин бўлади: UЧИҚЕМ (мантиқий бир).


Агар калит кириши Х га U0КИР UБЎС кучланиш берилса, у ҳолда VT1 транзистор очилади ва тўйиниш режимига ўтади, бу вақтда сток токи IС1 (9.7) ифода орқали аниқланади, фақат UСИ0М деб олинади.


(9.8) .

VT1 транзисторнинг тўйиниш режимидаги канал қаршилиги


.


IС1 токни канал қаршилиги R га кўпайтириб, чиқиш кучланишини оламиз
(9.9) .

Амалиётда U1КИРЕМ (9.9) дан кўриниб турибдики, кичик чиқиш кучланиши қийматини UЧИҚ таъминлаш учун В0В1 нисбат бажарилиши керак. В катталиги канал кенглигини унинг узунлигига нисбати билан аниқланади (Z/L).


Бу калит кичик тезкорликка эга, чунки чиқиш импульсининг фронти транзистор параметрлари билан эмас, балки чиқиш сиғими зарядини ночизиқли юклама транзисторидан чиқиши билан аниқланади, бу қаршилик қиймати эса юзлаб кОмларга етади.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling