1-амалий машғулот
Мавзу: Хавфли саноат объектларининг идентификация варағини тўлдириш. Хавфли саноат объектларининг типини аниқлаш, фойдаланилаётган, сақланаётган хавфли моддаларни ҳисоблаш.
Идентификация варақаси ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объекти учун 1-иловада келтирилган шакл бўйича тўлдирилади.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектини индентификациялаш буюртмачи билан эксперт ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Идентификациялашни ўтказиш муддатлари, қоидага кўра, экспертиза объектининг мураккаблиги билан белгиланади, бироқ экспертиза бошланган пайтдан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида идентификациялаш натижалари хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификация варақаси шаклида расмийлаштирилади ва ушбу варақа саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасига илова қилинади.
Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби ва экспертиза хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
Саноат хавфсизлиги экспертизасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда тайёрланган хулосаси белгиланган тартибда "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан ҳақиқий эмас деб эътироф этилади.
1-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш
ВАРАҚАСИ
1. Хавфли ишлаб чиқариш объекти
|
|
|
1.1. Объектнинг тўлиқ номи
|
|
|
|
1.2. Объект жойлашган жой (манзили)
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |