1- Маъруза
Мавзу: Ўзбекистон Республикасида саноат хавфсизлигининг қонуний асослари.
Режа:
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идетификациялаш.
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи.
3. Саноат хавфсизлиги экспертизаси.
4. Қонуннинг мақсади.
Калит сўзлар: авария, буюртмачи, идентификациялаш, идентификация варақаси, хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи, саноат хавфсизлиги декларацияси.
Терминлар ва таърифлар
Авария - иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши.
Буюртмачи - экспертиза ўтказиш учун буюртма билан мурожаат қилган ташкилот.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идетификациялаш — хавфли ишлаб чиқариш объектларини хавфли ишлаб чиқариш объектлари сифатида эътироф этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектлари белгилари жамини аниқлаш (белгилаш) ва кейинчалик Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиб-қоидаси.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси — хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек улардан фойдаланаётган ташкилотларнинг белгилари, типи ва реквизитлари жамини акс эттирадиган ҳужжат.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи — хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти тавсифи.
Объектнинг хавфлилиги белгилари — "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 1 — 5-бандларига мувофиқ объектда хавфли моддалар (мавжудлигича), хавф юқори бўлган техника қурилмаларидан фойдаланилишига ва ишлар олиб борилишига эътиборни қаратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |