Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти


-модда. Саноат хавфсизлиги талабларигариоя этилиши устидан давлат назорати


Download 4.01 Mb.
bet7/57
Sana23.10.2023
Hajmi4.01 Mb.
#1717403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)

12-модда. Саноат хавфсизлиги талабларигариоя этилиши устидан давлат назорати
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати саноат хавфсизлиги талабларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
13-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника.
Қурилмаларини сертификатлаштириш
Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши керак.
14-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасидагифаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш.
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
15-модда. Саноат хавфсизлиги экспертизаси
Саноат хавфсизлиги экспертизаси экспертиза объектининг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолашдир.
Қуйидагилар белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак: хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотлар;
саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Саноат хавфсизлиги экспертизасини уни ўтказиш учун белгиланган тартибда аккредитацияга эга бўлган ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган ёки ундан фойдаланишни мўлжаллаётган ташкилот маблағлари ҳисобидан ўтказади.
Экспертиза хулосаси саноат хавфсизлиги экспертизасининг натижасидир.
Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш тартиби ва экспертиза хулосасини расмийлаштиришга нисбатан қўйиладиган талаблар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Download 4.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling