20-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаавария юз берган ҳолда зарар етказганликучун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш.Иш берувчининг жавобгарлиги.
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда мажбурий суғурта қилиниши керак.
Иш берувчи хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
21-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидагиқонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.
Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
22-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
23-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
2- Маъруза
Мавзу: Хавфли объектларини идентификациялаш тушунчаси ва Вазирлар Махкамасининг 271-сонли қарорининг мазмуни ва 271-сонли қарори асосида «Ҳисоб-тушунтириш хати»ни тузиш. Хавфли саноат объектларини идентификациялаш.
Режа
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби
2.. Ҳисоб-тушунтириш хати
3. Хавфсизлик таҳлили
Калит сўзлар: Титул варақ, мундарижа, бажарувчилар рўйхати, хавфсизлик таҳлили, хулосалар ва таклифлар, хулосалар ва таклифлар, ахборот варағи. идентификациялаш принциплари, идентификациялаш тартиби,
Объектларини идентификациялаш принциплари. Қуйидагилар хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган асосий принциплар ҳисобланади:
зоналаштириш принципи;
хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи;
мустақиллик принципи;
камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи.
Зоналаштириш принципи тегишли технологик жараёнлар амалга оширилаётган ишлаб чиқариш майдончалари (ёки) ишлаб чиқариш биноларининг бирлаштирувчи мезони сифатида ажратиб кўрсатиш йўли билан хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар таркибида барча хавфли ишлаб чиқариш объектларини аниқлашни англатади.
Қоидага кўра, хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида битта ишлаб чиқариш майдончасида жойлашган корхонани ажратиб кўрсатиш тавсия қилинади. Агар корхона бир-биридан 500 метрдан ортиқ масофада жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдончаларида жойлашган тақдирда, майдончаларнинг ҳар бири алоҳида хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида қаралади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилот таркибида ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфи ва типининг барча белгилари аниқланишини ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида акс эттирилишини англатади.
Мустақиллик принципи хавфли ишлаб чиқариш объектининг бир типи учун характерли бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларига эга бўлган объект учун энг кам суғурта суммаси миқдори кўрсатиб ўтилган белгилар сонига боғлиқ бўлмаслигини англатади.
Камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи агар объект турли типларга мансуб бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларга эга бўлса, у ҳолда энг хавфли типга мансублигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |