Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти


ИВ боб. Хавф таҳлилини ўтказиш усуллари


Download 4.01 Mb.
bet18/57
Sana23.10.2023
Hajmi4.01 Mb.
#1717403
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)

ИВ боб. Хавф таҳлилини ўтказиш усуллари
31. Хавф таҳлилини ўтказиш усулларини танлашда объектнинг фаолият босқичлари (лойиҳалаш, фойдаланиш ва ҳ.), таҳлил мақсадлари, қабул қилса бўладиган хавф мезонлари, таҳлил қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектининг тури ва хавф-хатарнинг хусусиятлари, таҳлилни ўтказиш учун ресурсларнинг мавжудлиги, бажарувчиларнинг тажрибаси ва малакаси, зарур маълумотларнинг мавжудлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олиниши лозим.
Масалан, хавф-хатарларни идентификациялаш ва хавфни дастлабки баҳолаш босқичида* хавфни таҳлил қилиш ва баҳолашнинг пухта ўйланган тартиби, махсус ёрдамчи воситалар (анкеталар, бланклар, сўровномалар, йўриқномалар) ва бажарувчиларнинг амалий тажрибасига таянадиган сифат усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.
* Бу босқич хавф-хатарлар таҳлили деб номланиши мумкин.
Амалиётдан маълумки, мураккаб миқдорий усуллардан фойдаланиш кўп ҳолларда мураккаб техник тизимлар учун аниқлиги унча юқори бўлмаган хавф кўрсаткичлари қийматини беради. Шунинг учун хавфни тўлиқ миқдорий баҳолаш хавф-хатар манбалари ёки хавфсизлик чора-тадбирларининг турли вариантларини (масалан, объектни жойлаштиришда) таққослаш учун объектнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида хулоса тайёрлашга нисбатан самарали ҳисобланади. Шу билан бирга, хавфни миқдорий баҳолаш усуллари барча ҳолатларда жуда фойдали, баъзи ҳолларда эса, жумладан, турли хусусиятдаги хавф-хатарларни таққослаш, йирик авариялар оқибатларини баҳолаш ва натижалар чиқаришнинг ягона йўли ҳисобланади.
Зарур маълумотлар билан таъминлаш хавф таҳлилини ўтказишнинг муҳим шартидир. Статистик маълумотларнинг етарли эмаслиги туфайли амалиётда миқдорий таҳлилнинг соддалаштирилган усулларига асосланган эксперт баҳолаш ва хавфни ажратиш усулларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бу ёндашувларда кўриб чиқилаётган ҳодисалар ёки элементлар, одатда, хавф эҳтимоли катталиги, оқибатларнинг оғирлик даражаси бўйича бир нечта, масалан, хавф даражаси юқори, оралиқ, паст ёки сезиларсиз бўлган гуруҳлар (ёки тоифалар, даражалар)га ажратилади. Бундай ёндашувда юқори хавф даражаси (объектнинг спецификасига қараб) қабул қилиб бўлмайдиган (ёки махсус кўриб чиқиш талаб этиладиган) даража ҳисобланади, оралиқ хавф даражаси хавф даражасини камайтириш бўйича ишлар дастури бажарилишини талаб этади, паст даражани қабул қилса бўлади, сезиларсиз хавф даражаси эса умуман кўриб чиқилмаслиги мумкин (2-илова).
32. Хавф таҳлили усулларини танлаш ва қўллашда қуйидаги талабларга риоя қилиниши тавсия этилади:
усул илмий асосланган бўлиши ва кўриб чиқилаётган хавф-хатарларга тўғри келиши керак;
усул хавф-хатарларни юзага келиш шаклини яхши тушуниш ва хавфни камайтириш йўлларини белгилаш имконини берувчи натижаларни бериши керак;
усул такрорий қўлланиладиган ва текшириладиган бўлиши керак.
33. Хавф-хатарларни идентификациялаш босқичида қуйидаги хавф таҳлили усулларининг бир ёки бир нечтасидан фойдаланиш тавсия этилади:
«Агар........., нима бўлади?»;
текширув варақаси;
хавф-хатар ва ишлаш имконияти таҳлили;
бузилиш тури ва оқибатлари таҳлили;
«бузилишлар дарахти» таҳлили;
«ҳодисалар дарахти» таҳлили;
мос эквивалент усуллар.
Хавф таҳлили усуллари тўғрисида қисқача маълумотлар ва уларни қўллашга доир тавсиялар 2, 3-иловаларда келтирилган.


Download 4.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling