Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти
ИИИ боб. Хавф таҳлилини ўтказиш тартиби
Download 4.01 Mb.
|
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Ишларни режалаштириш ва ташкил этиш
ИИИ боб. Хавф таҳлилини ўтказиш тартиби
1-§. Хавф таҳлилининг асосий босқичлари 7. Хавф таҳлилини ўтказиш жараёни қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади: ишларни режалаштириш ва ташкил этиш; хавф-хатарларни идентификациялаш; хавфни баҳолаш; хавфни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 8. Хавф таҳлилининг мазмуни ва унинг ҳар қайси босқичига қўйиладиган талаблар мазкур бобнинг 2-5 § ларида белгилаб берилган. 9. Хавф таҳлилининг ҳар қайси босқичи мазкур ҳужжатнинг В бобида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим. 2-§. Ишларни режалаштириш ва ташкил этиш 10. Ишларни режалаштириш босқичида қуйидагилар бажарилиши лозим: таҳлил қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектини белгилаб олиш ва унинг умумий тавсифини бериш; хавф таҳлилини ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган сабаблар ва муаммоларни тавсифлаш; хавф таҳлилини ўтказиш учун ижрочилар гуруҳини белгилаш; хавфли ишлаб чиқариш объекти тўғрисидаги маълумотлар манбаларини белгилаш ва тавсифлаш; хавф таҳлилининг чуқур, тўлиқ ва мукаммал ўтказилишини белгиловчи дастлабки маълумотлар, молиявий ресурслар ва бошқа ҳолатларнинг чекланганлигини кўрсатиш; ўтказиладиган хавф таҳлилининг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш; хавф таҳлилида қўлланиладиган усулларни асослаш; мақбул хавф мезонларини белгилаш. 11. Хавф таҳлили сифатини таъминлаш учун хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларнинг юзага келиши ва ривожланиши қонуниятларига доир билимлардан фойдаланиш лозим. Агар ўхшаш хавфли ишлаб чиқариш объекти ёки хавфли ишлаб чиқариш объектида фойдаланиладиган ўхшаш техник қурилмалар учун хавф таҳлили натижалари мавжуд бўлса, улардан дастлабки маълумот сифатида фойдаланиш мумкин. Лекин бунда объектлар ва жараёнлар бир-бирига айнан ўхшашлиги, мавжуд фарқлар эса таҳлил натижаларига сезиларли таъсир қилмаслиги кўрсатилиши лозим. 12. Хавф таҳлилининг мақсад ва вазифалари хавфли ишлаб чиқариш фаолияти объектининг турли босқичларида фарқ қилиши ва аниқлаштирилиши мумкин. а) хавфли ишлаб чиқариш объектини жойлаштириш (инвестицияларни асослаш ёки лойиҳаолди ишларини бажариш) ёки лойиҳалаш босқичида хавф таҳлилининг мақсади, одатда, қуйидагиларни ўз ичига олади: хавф-хатарларни аниқлаш ва шикастловчи авария омилларининг ходимларга, аҳолига ва атроф-муҳитга таъсирини ҳисобга олган ҳолда хавфни миқдорий априор баҳолаш; таклиф этилган қарорларнинг мақбуллигини таҳлил қилиш ва жойнинг хусусиятлари, бошқа объектларнинг жойлашиши ва иқтисодий самарадорликни ҳисобга олган ҳолда хавфли ишлаб чиқариш объектини, фойдаланиладиган техник қурилмаларни, хавфли ишлаб чиқариш объекти бино ва иншоотларини жойлаштиришнинг оптимал вариантларини танлашда натижаларнинг ҳисобга олинишини таъминлаш; йўриқномалар, технологик регламент ва хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларни локаллаштириш режаларини ишлаб чиқиш учун маълумотлар билан таъминлаш; хавфли ишлаб чиқариш объектини жойлаштириш ёки техник ечимлар бўйича муқобил таклифларни баҳолаш. б) Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга киритиш (фойдаланишдан чиқариш) босқичида қуйидагилар хавф таҳлилининг мақсади бўлиши мумкин: хавф-хатарларни аниқлаш ва авария оқибатларини баҳолаш, хавфли ишлаб чиқариш объектининг олдинги фаолият босқичларида хавфга берилган баҳоларни аниқлаштириш; фойдаланиш шароитларининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, фойдаланишга киритиш (фойдаланишдан чиқариш) бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш ва уларни аниқлаштириш. в) Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш ёки уни реконструкция қилиш босқичида қуйидагилар хавф таҳлилининг мақсади бўлиши мумкин: фойдаланиш шароитларининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш; асосий хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш (шу жумладан саноат хавфсизлигини декларациялашда); назорат органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаларни, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларни локаллаштириш режаларини такомиллаштириш; ташкилий тузилмалар, амалий иш усуллари ва техник хизмат кўрсатишдаги ўзгаришларнинг саноат хавфсизлигини бошқариш тизимини такомиллаштиришга нисбатан самарасини баҳолаш. 13. Хавф таҳлили усулларини танлашда таҳлилнинг мақсади, вазифалари, ўрганилаётган объектларнинг мураккаблик даражаси, зарур маълумотларнинг мавжудлиги ва таҳлилни ўтказиш учун жалб қилинадиган мутахассисларнинг малакаси ҳисобга олиниши лозим. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси ёки саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик асосида алоҳида ваколатга эга бошқа ижро этувчи томонидан тасдиқланган услубий материаллар фойдаланишда устувор ҳисобланади. Бошқарув тизимларининг асосини ташкил этадиган, хавф-хатарни аниқлаш имконини берувчи сифатий усулларга эътиборни қаратган ҳолда, конкрет объектлар ва қурилмалар учун хавф таҳлили усулларини ишлаб чиқилиши лозим. Замонавий хавфсизликни бошқариш тизимларини яратишда миқдорий хавф таҳлили ҳам талаб этилади (4-илова). Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлигига доир тадбирларнинг самарадорлигини баҳолашни эҳтимоллик тавсифларисиз амалга ошириб бўлмайди. 14. Режалаштириш босқичида қабул қилиниши керак бўлган бошқарув қарорлари, шунингдек бунинг учун талаб этиладиган дастлабки ва тайёр маълумотлар белгилаб олинади. 15. Қабул қилса бўладиган хавф мезонини танлаш ёки белгилашга қўйиладиган асосий талаб — бу унинг асосланганлиги ва аниқлигидир. Бунда қабул қилса бўладиган хавф мезонлари меъёрий ҳужжатларда берилган бўлиши, хавф таҳлилини режалаштириш босқичида ва (ёки) таҳлил натижаларини олиш жараёнида белгиланиши мумкин. Қабул қилса бўладиган хавф мезонлари муайян хавфсизлик талаблари ва хавфнинг миқдорий кўрсаткичларини ўз ичига олган шартлар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим. Хавфнинг мақбуллик шарти муайян хавфсизлик талабларини, шу жумладан миқдорий мезонларни, бажариш шартлари кўринишида ифодаланиши мумкин. Қуйидагилар қабул қилса бўладиган хавф мезонларини белгилаш учун асос ҳисобланади: саноат хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари ёки таҳлил қилинаётган соҳага доир хавфсизлик бўйича бошқа ҳужжатлар; содир бўлган авариялар, нохуш ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида маълумотлар; амалий фаолият тажрибаси; хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишдан кўриладиган ижтимоий-иқтисодий фойда. Download 4.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling