Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.76 Mb.
bet2/5
Sana27.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1727991
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-2 МАВЗУ-Эконометрика- Презезентация

Фаннинг мақсади ва вазифалари.
  • Эконометрик билимлар иқтисодий назария, иқтисодий математика, иқтисодий статистика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика каби фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишининг натижаси сифатида ажралиб чиққан ва шаклланган.
  • Эконометрика ўзининг предмети, мақсади ва тадқиқот масалаларини шакллантиради. Шу билан бирга эконометриканинг мазмуни, унинг таркиби ва қўлланилиш соҳаси юқорида келтирилган фанлар билан доимо алоқада бўлади.
  • Эконометриканинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси қуйидагиларда намоён бўлади.
    • Бошқа фанлар
    • Иқтисодий ҳодисалар миқдорий характеристикалар нуқтаи назаридан ўрганилади.
    • Иқтисодий қонунларнинг амалдаги жараёнларга мос келиши текширилади.
    • Иқтисодий назария. Иқтисодий ҳодисаларнинг сифат жиҳатлари ўрганилади.
    • Математик иқтисодиёт. Иқтисодий қонунларнинг ифодаси математик моделлар шаклида олинади.
    • Иқтисодий статистиканинг инструментарийлари иқтисодий ўзаро алоқаларни таҳлил қилиш ва башорат қилиш учун қўлланилади.
    • Иқтисодий кўрсаткичларнинг катта қисми тасодифий характерга эга бўлганлиги учун математик статистиканинг аппаратидан фойдаланилади.
    • Иқтисодий статистика.
    • Иқтисодий маълумотлар кўргазмали шаклда намойиш этиш учун тўпланади ва қайта ишланади
    • Математик статистика. Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, маълумотларни таҳлил қилиш усуллари ишлаб чиқилади.
    • ЭКОНОМЕТРИКАнинг предмети – бу иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини миқдорий ифодала-нишни ўрганиш ҳисобланади.
    • Иқтисодчилар “ЭКОНОМЕТРИКА” терми-нини тадқиқотлар натижасида қўллай бошладилар.
    • Ушбу термин иккита сўз “ЭКОНОМИКА” ва “МЕТРИКА” ларнинг бирлашишидан ҳосил бўлган. Грек тилидан таржима қилганда OIKONOMOS (экономист) – бу уй бошқарувчиси, МЕТРИКА (metrihe, metron) – ўлчов маъноларини билдиради.
    • Эконометрикани аниқлаш бўйича ёндашувлар таҳлили ҳамда эконо-метрика фанининг ҳолати айрим масалаларни ечишга эришишда ушбу фаннинг мақсадини шакллантиради.
    1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling