2.3. Амалий машғулотлари буйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
(5-семестр учун)
Бошқариш объекти ва унинг модели тўғрисида тушунча, моделларга мисоллар.
Объектнинг динамик характеристикасини аналитик усулларда аниқлаш. Иссиқлик алмаштиргич жараёнини моделлаштириш. Объект сатҳини ростлашни моделлаштириш.
Энг кичик квадратлар усули билан эмперик боғлиқлик параметрларини топиш. Яқинлашувчи регрессияни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш. Чизиқли регрессия.
Тажриба маълумотлари асосида тасодифий жараёнларнинг тақсимот қонунларини аниқлаш.
Экспериментал маълумотлар бўйича тасодифий жараёнларнинг корреляцион функцияларини аниқлаш.
Экспериментларни режалаштириш. Тўлиқ факторли эксперимент.
Қисман факторли эксперимент. Эксперимент натижаларини ўтқазиш ва қайта ишлаш.
Экспериментларни режалаштиришда гипотезани текшириш.
(6-семестр учун)
Тажриба натижаларига дастлабки ишлов бериш.
Бир ўлчамли ва кўпўлчамли чизиқли регрессион моделларни қуриш.
Моделнинг статистик мазмунини текшириш. Жуфт ва кўпликдаги корреляция коэффициентларини хисоблаш.
Объект ва модель адекватлиги мезонлари.
Частотавий характеристикаларни аниқлашнинг статистик усуллари.
Ўтиш функциясини тасвирлаш бўйича эксперимент натижаларини қайта ишлаш.
Аппроксимациялаш функциясидан фойдаланиб статистик идентификация тенгламасини ечиш.
(7-семестр учун)
Бошқарувда опималлаш масаласини қўйилиши. Оптималлаш масаласини ечиш этаплари. Математик моделлаш ва уни тузилишига доир мисоллар
Чизиқли программалаштиришни асосий масаласи ва унинг кўринишларига доир мисоллар ечиш. Чизиқли программалаштириш масалаларини ечишни аналитик усули.
Симплекс усули мохияти. Симплекс аналитик ва жадвал усули.
Чизиқли дастурлаш масаласини ечишнинг геометрик ва икки ёқламали масаласини ечиш усули.
Транспорт масаласини ечиш усуллари (шимолий-гарбий, минимал элементлар ва).
Транспорт масаласини таянч ва оптимал ечимларини топиш усуллари. Потенциаль усули.
Фогель усули.
Бутун сонли программалаш масалаларини ечиш.
Амалий машғулотлар мултимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаол ва интерфактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |