Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
amaranthus turkumiga oid osimliklar osish va hosildorligiga thrichoderma zamburugining tasiri
А
Б А В А В 3-расм. Amaranthus L. ўсимлигининг дала шароитида ривожланиш интенсивлигининг қиёсий таҳлили (А-новда ва барг узунлиги,см; В-барг эни, см) A.edulis L-тажриба ва A.edulis L-назорат вариантларида эса мувофиқ равишда ўртача новда узунлиги 1,8035 см ва 3,333 см ни ташкил этганлиги қайд этилди. Бу ҳолатда ҳам юқоридаги тенденция такрорланаётганлиги кузатилмоқда. Яъни назорат варианти тажрибага нисбатан 1,5295 см га 41 узунроқ эканлиги қайд этилди. Ушбу вариантларда барглар узунлиги ўлчанганда мувофиқ равишда 2,693 см ва 2,595 см бўлганлиги, яъни тажриба варианти назоратга нисбатан 0,098 см узунроқ эканлиги, барглар эни эса 1,464 см бўлиб бир биридан фарқ қилмаганлиги кузатилди. A.hypochondriacus L.+ тажриба вариантида новдалар узунлиги 5,4175 см, A.hypochondriacus L.+ назорат вариантида 3,888 см ни ташкил этди. Тажриба варианти назоратга нисбатан 1,5295 см га узунлиги қайд этилди. Ушбу вариантларда барглар узунлиги мувофиқ равишда 2,693 ва 2,595 см ни ташкил этиб, назоратга нисбатан тажриба вариантида 0,098 см узунлиги ўрганилди. Барглар энида ҳам бу ҳолат такрорланиб (1,68 см/1,438 см), назоратга нисбатан тажриба вариантида 0,242 см га фарқ қилиши аниқланди. Филогенетик кузатишнинг 10-кунида олинган натижалар 9-жадвал ва 7- расмда акс эттирилган. Олинган натижаларга тажриба вариантларидаги амарант турлари новда ва илдиз узунлиги, ривожланган чин барглар сони ҳамда уларнинг умумий ҳолати бўйича бир биридан кескин фарқ қилиши кузатилди (3-жадвал). Бунда кўриниб турибдики, A.hypochondriacus L. турининг новда узунлиги A.caudatus L турига нисбатан 50,2% га, А.edulis L. туридан эса 56.8% га узунлиги қайд этилди. Илдиз узунлиги бўйича эса А.edulis L. тури A.caudatus L. турига нисбатан 52.2% га, hypochondriacus L. турига нисбатан эса 26,7% га узунлиги ўрганилди. Кузатишлар натижасида А.edulis L. турининг илдизи ҳар икки турдан узунроқ бўлгани билан, уларнинг попук илдизлар ҳосил қилиши A.hypochondriacus L. турига нисбатан 50% га камлиги ҳамда бошқа турларга нисбатан нимжон эканлиги қайд этилди (4-расм). Шунингдек, А.caudatus L. турининг илдиз узунлиги ўртача 9.25 см ни ташкил этиб, А.edulis L. турига нисбатан попук илдиз ҳосил қилиши 22.2% га кўплиги ва нисбатан илдиз бақувватлиги юқори эканлиги кузатилди. Шунингдек, умумий барглар сони ўртача 3.45 тани ташкил этмоқда. 42 Amaranthus caudatus L. Amaranthus edulis L. Amaranthus hypochondriacus L. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling