8
I-БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
1.1. THRICHODERMA ЗАМБРУҒИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ
АҲАМИЯТИ, УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ИСҚТИҚБОЛЛАРИ ВА
МУАММОЛАРИ
Тупроқ замбуруғи бўлган
Trichoderma табиатда кенг тарқалган бўлиб,
уларни тоза ҳолда
ажратиш осонлиги, биомасса ҳосил қилиши жуда тез
бўлган, қолаверса ўсимликка зиён етказмаган ҳолда
фитопатоген
замбуруғларга нисбатан юқори даражада биологик фаоллик кўрсатувчи
микробиологик объект сифатида қайд этилади. Олимлар томонидан ушбу
замбуруғ
фитопатоген замбуруғларнинг ўсиб
ривожланишини назорат
қилишда мукаммал биологик объект сифатида алоҳида эътироф этиб
келинмоқда. Дастлабки эътиборга сазовор бўлган тадқиқот 1932
йилда
Weidling томонидан амалга оширилган бўлиб, у дейтромицетлардан
Trichoderma турига мансуб штаммларнинг фитопатоген замбуруғларга
қарши юқори даражада фаоллик кўрсатишини кўрсатиб берди [1]. Weidling
томонидан Rhizoctonia solani гифаларини Trichoderma viride гифалари ўраб
олиб, уни лизисга учратишини қайд этган. Шунингдек, Pythium, Phytophthora,
Rhizopus, Sclerotium каби фитопатоген замбуруғларга ҳам биологик фаоллик
кўрсатишини аниқлаган (1-жадвал).
Ҳозирги вақтда асосий илмий изланишлар Trichoderma замбуруғининг
асосан антогонистик фаоллигини ўрганишга қаратилган [2]. Айниқса долзарб
мавзулардан бири уларнинг антогонистик таъсири механизмини ўрганиш
ҳисобланади.
Trichoderma замбуруғи экстрацеллюлар оқсиллар синтез қилиш бўйича
энг мукаммал продуцентлардан бири ҳисобланади. Айниқса, кўпроқ ҳужайра
девори ва хитинни парчаловчи целлюлотик ферментлар
синтези жуда катта
аҳамият касб этади. Trichoderma турига мансуб штаммлар антибиотик
хусусиятни намоён этувчи 100 дан ортиқ метаболитик моддалар синтез қилади
(2-жадвал).