7
ГОСТ 4671-78 бўйича, фенологик кузатишлар стандарт умумқабул қилинган
усуллардан фойдаланилган ҳолда бажарилди. Дала шароитида 22.04.2015
йилда экилди. Ўсимликларни экишда экинлар оралиғи 60
30
20 см
миқдорида олинди. Умумий экиш майдони ҳар бир вариант учун 25 м
2
шаклида танланди.
Илмий янгилиги. Лаборатория ва дала шароитида олиб борилган
илмий тадқиқот ишлари натижасида Trichoderma замбуруғи
асосида намлаб
экилган амарант ўсимлиги турлари барча кўрсаткичлар бўйича назорат
вариантларига нисбатан юқори кўрсаткич намоён этганлиги аниқланди.
Ишлаб чиқаришда қулайлиги бўйича А.caudatus L. ва А.edulis L.
турларига
нисбатан A.hypochondriacus L. турининг афзаллик жиҳатлари лаборатория ва
дала шароитида кўрсатиб берилди. Тажриба натижаларига асосланган ҳолда
ишлаб чиқариш шароитида A.hypochondriacus L. туридан озуқа экини
сифатида фойдаланишни тавсия этамиз.
Тупроқ замбуруғи бўлган
Trichoderma табиатда кенг тарқалган бўлиб,
уларни тоза ҳолда
ажратиш осонлиги, биомасса ҳосил қилиши жуда тез
бўлган, қолаверса ўсимликка зиён етказмаган ҳолда
фитопатоген
замбуруғларга нисбатан юқори даражада биологик фаоллик кўрсатувчи
микробиологик объект сифатида қайд этилади. Шу боисдан фунгицид таъсир
доирасини намоён этувчи Trichoderma Pers.: Fr продуцентининг метаболитлар
бўйича замонавий изланиш натижаларидан, айниқса қишлоқ хўжалигида
гиперпаразитизм жараёнидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: