- 5 -
1.
Кадастр ҳақида маълумотлар
1.1.
Кадастр нима ?
Кадастр сўзи юнонча
katastichon сўзидан
француз тилига kadastre
шаклида ўтган бўлиб, ўзбек тилига айнан таржима қилинса, вароқ, мол-мулк
дафтари ёки мулкий дафтар маъносини беради.
Бу сўз кўпгина бошқа қадимги атамалар каби вақт ўтиши билан ўзининг
илк бор кўзда тутилган мазмунига унча тўғри келмайди. Ҳозирда кадастр
деганда, ер,
бино ва иншоотлар, кўпгина бошқа объектлар ҳақида кенг
қамровли, ниҳоятда теран, анча мураккаб тушунча назарда тутилади.
Шу боис, кадастр сўзини таьрифлаётганда, аввал унга қўйилаётган талаб
ва вазифаларга, нима мақсадда бажарилаётганига қараб таьриф берилади.
Шундай қилиб, кадастрнинг таьрифлари қуйидагича бўлади:
а) К а д а с т р деб, муайян обьект (ер, сув, бино ва иншоотлар ёки
бошқалар) ҳақида маълум бир даврга ёки
давомли равишда юритиладиган,
зарурий далиллар ҳисобига янгиланиб турадиган маьлумотлар тўпламига
айтилади.
б) К а д а с т р деб, муайян обьект ёки воқеликни, бази ҳолларда, уларни
иқтисодий баҳолашни ҳам ўз ичига олган ҳолда, ҳисобий ва сифат жиҳатдан
юритиладиган маълумотлар тўпламига айтилади.
в) К а д а с т р - расмий ташкилотлар ёки муассасалар томонидан
юритиладиган мулкий дафтардир.
1.2.
Кадастр турлари
Кадастр турлари кўп.
Масалан давлат ер кадастри, шаҳарсозлик
кадастри, давлат сув кадастри, ўрмон, балиқчилик, арҳитектура
обидалари
кадастри ва бошқа юздан ортиқ давлат кадастрларининг турлари бор.
Мазкур қўлланмада ер кадастри, бино ва
иншоотлар кадастри ва
шаҳарсозлик кадастри ҳақида маълумот берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: