Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 1.35 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пятидесятниклар
Еттинчи кун адвентистлари адвентистлик замирида пайдо бўлган энг йирик йўналиш ҳисобланади. 1844 йилда АҚШда юзага келган ушбу йўналишнинг асосчиси Элена Уайт (1827-1915) ҳисобланади.
“Еттинчи кун адвентистлари” йўналиши тарафдорларининг сони тахминан 16 миллион кишини ташкил этади. Унинг 206 давлатда 46 мингдан ортиқ черков (жамоа)лари бор. Умумжаҳон Еттинчи кун адвентистлари черковининг Маркази – Бош Конференцияси АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган. “Еттинчи кун адвентистлари” таълимотига кўра, Худо ўз иродасини халққа етказиш учун гўёки, Элена Уайтни танлаган ва унга 2000 га яқин “кўринишлар” (видение) бўлган. Унинг бу “кўринишлар” асосида ёзган китоб ва хатлари “Библия” билан бир қаторда “Еттинчи кун адвентистлари” диний таълимотининг асосий манбаи ҳисобланади. Исо Масиҳнинг яқин орада қайтишига ишониш “Еттинчи кун адвентистлари”нинг асосий ақидаси ҳисобланади. Еттинчи кун адвентистлигида: - “Библия” буйруқларига бўйсуниш қатъий талаб қилинади; - бошқа христианлардан фарқли равишда, якшанба куни эмас, ҳафтанинг еттинчи куни – шанба улуғланади. Шунинг учун ҳам, уларни “Еттинчи кун адвентистлари” деб атайдилар. Шанба куни ишлаш, ҳатто, овқат тайёрлаш ҳам мумкин эмас. Бутун кун ибодатга бағишланади. Улар Исонинг тирилиши ва “охирзамонни” кутиб яшайдилар. Айни пайтда, Еттинчи кун адвентистлигида: - руҳнинг абадийлиги, жаннат ва дўзах тушунчалари инкор қилинади; - чўқинтириш бутун танани сувга ботириш орқали ўтказилади; - “нопок ҳайвонлар” гўшти, хусусан, чўчқа гўштини ейиш, кофе, чой, вино ичиш, тамаки чекиш тақиқланади; - турли хил кўнгил очар тадбирлар, бадиий китоб ўқиш эса қораланади. Пятидесятниклар ёки “Тўлиқ инжил христианлари” протестантликдаги энг йирик йўналишлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда пятидесятникларнинг сони дунё бўйича тахминан 120 миллионни ташкил этади. Пятидесятниклик тарихи расман 1901 йилнинг 1 январига бориб тақалади. Айнан шу куни АҚШнинг Канзас штати Топеке шаҳрида Чарльз Пархем исмли руҳоний бошқараётган “Библия” мактабининг талабалардан бири Агнесса Озман “учинчи раҳмат”га эришиб (яъни, Муқаддас Руҳ билан чўқинтирилиб), хитой тилида гапира бошлайди. Унинг кетидан “худо билан нотаниш тилда гаплашиш” “эпидемия”си бутун мактабни қамраб олади. Шундан сўнг, Ч.Пархем ўз ўқувчилари билан жанубий штатларда пятидесятникликни тарғиб қила бошлаган. Худо билан нотаниш тилда гаплашишни бошидан ўтказган кўпчилик кейинчалик ўзларининг пятидесятниклик черковига асос солдилар. Бундай черковлар Скандинавия, Англия, Ҳиндистон, Чили, Германия каби давлатларда ҳам пайдо бўлди. Пятидесятниклик диний ҳаётда “Муқаддас Руҳ инъомлари” деган тушунчага таянади. Таълимотга кўра, бу инъомлар фақатгина Муқаддас Руҳ билан чўқинтириш орқали Исо Масиҳнинг асл издошларига, унга хизмат қилиш воситаси сифатида берилади. Муқаддас Руҳ билан чўқинтирилганликнинг ташқи белгиси деб пятидесятниклар “глоссалия”, яъни “худо билан нотаниш тилда гаплашиш”ни тушунадилар. Уларнинг бир-биридан асосий фарқи худонинг раҳматлари сони ва сув билан чўқинтиришнинг услубларидадир. Хусусан, баъзи пятидесятниклар 3 та раҳматга – динга киргизиш, нурлантириш яъни, христиан таълимоти билан чуқурроқ таништириш ва Муқаддас Руҳ билан чўқинтиришга ишонишса, айримлари фақат 2 та раҳмат – динга киргизиш ва Муқаддас Руҳ билан чўқинтиришни тан оладилар. Шунинг учун ҳам, уларни “Икки раҳмат черковлари” деб аташади. Пятидесятникликнинг диний таълимот манбаи “Библия”дир. Унга кўра, Муқаддас Руҳ доимо черковда намоён бўлиб туради. Пятидесятникликда Исонинг иккинчи марта қайтиши, охирзамон ва мингйиллик ҳукмронлиги ўрнатилишининг яқинлиги тарғиб қилинади. Шунингдек, Худонинг “Ўлдирма” деган буйруғига амал қилиниши сабабли уруш ва ҳарбий хизмат қатъиян рад этилади. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling