Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти
Тадбиркорликда мехнатнинг шартнома шаклидан
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
tadbirkorlik asoslari
Тадбиркорликда мехнатнинг шартнома шаклидан
фойдаланиш Тадбиркорликни ривожланишида Республикамизнинг “Тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни билан бирга Президентимизнинг “Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рагбатлантириш тўғрисида ”ги Фармони, шунингдек 1998 йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик кичик бизнесни ривожлантиришни янада рагбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони мухим ахамиятга эга. 78 Хусусий тадбиркорлик бу фукоролар томонидан узларининг тавакалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида, амалдаги Қонунчилик доирасида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир. Хусусий тадбиркорлик икки турдаги куринишда бўлади. Унинг бири ёнланма мехнатни жалб килиш асосида ҳуқуқий шахс ва уни белгиланган тартибда руйхатдан утказиб фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик, иккинчиси эса юридик шахс булмай фаолият кўрсатадиган, ёлланма мехнатни жалб этмайдиган - яка тартибдаги тадбиркорликдир. Хусусий корхонага янги ходимлар томонларининг ҳуқуқи ва бурчлари келишилган шартнома асосида қабул килинадилар. Мехнат шартномасида ходимнинг иктисослиги, малакаси, лавозими; контракт тузилган муддат; мехнат шароити ва унга мехнат фаолиятининг у ёки бу турини бир биридан фаркловчи хак тулаш; ижтимоий ва тиббий суғурта, ижтимоий таъминот, ходимнинг ижтимоий химояланганлиги, шартномани бузганлиги учун жавобгарлиги каби мажбуриятлар, шароитлар ва шартлар белгиланади. Тадбиркорликнинг мазмуни ва табиатига кўра айрим кишилар ёки гурухларнинг уз узини иш билан таъминлаш ва ташаббускорлигига асосланган фаол мехнат фаолияти сифатида бахоланишимиз мумкин. Бу уринда тадбиркорлик мехнатининг бозор муносабатларига хос таввакалчилик шароитида мехнат, ишлаб чикариш в ижтимоий иқтисодий вазифаларнинг ташкилий ечимини кидириш ва руёбга чикариш билан боглик ижодий, аклий иш сифатидаги узига хос табиати хусусида гапириш мумкин. Шундай қилиб, тадбиркорликни ўзаро боглик бўлган икки хил куринишда караш керак: биринчидан, бозорнинг харакатлантирувчи кучи сифатида, иккинчидан, мехнатнинг алохида сохаси сифатида. Ана шунинг учун хам тадбиркор инсон билан бозор иқтисодиёти ва мехнат фаолиятининг узига хос, хўжалик таввакалчилиги билан боглик турининг субьекти сифатида намоён булувчи шахсдир. Мехнатни, ишлаб чикаришни, бошкарувни илмий ташкил этиш сармоядорларга катта катта фойда келтирганлиги сир эмас, Японияда 1 ишчи йилига 100тадан ортик автомобиль ишлаб чикарса, Россияда 18-20 тадан ошмайди, Япониялик купгина урта ва йирик фирмалар юзлаб, минглаб кичик корхоналар билан хамкорлик киладилар. Андижонда ташкил этиб, ишга туширилган автомобиль заводида хам худди шундай имкониятлар яратилиб, эгилувчан ва кулай, хўжалик тартиби бунёд була олади. “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожланишини рагбатлантириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилишича, тадбиркорлик сохасига ходимлар сони саноат ва курилишда 50 кишигача, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришда 25 кишигача , фан ва илмий хизмат кўрсатишда 10 кишигача, чакана савдода 5кишигача бўлган, уз мехнати ва 79 ёлланган мехнатни куллаган холда, таввакал қилиб ва мулкий жавобгарликни зиммасига олиб, товарлар ишлаб чикариш ва хизматлар кўрсатишга фойда олишга каратилган ташаббускор мехнат фаолияти киради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва урта бизнесни ривожланишини янада рагбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилишича; - хусусий тадбиркорлик, кичик ва урта бизнесни жадал ривожланиши асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти сохасига кредит ресурсларини кенг жалб килиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун макбул шароит яратиш мақсадида куйидагилар кичик ва урта бизнес субьектлари ҳисобланади: - мулк шаклидан катъий назар, ишлаб чикариш сохасида йилига урта хисобда 10 нафаргача, савдо, хизмат кўрсатиш хамда бошка ишлаб чикаришдан ташкари сохаларда 5 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган микрофирмалар; - мулк шаклидан катъий назар, ишлаб чикариш сохасида йилига урта хисобда 40 нафаргача, курилиш, қишлоқ хўжалик ва бошка ишлаб чикариш сохаларида 20 нафаргача, илм фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо хамда бошка ишлаб чикаришдан ташкари сохаларда 10 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган кичик корхоналар; - мулк шаклидан катъий назар, кичик корхоналар учун йилига белгилангандан ортик, лекин ишлаб чикариш сохасида 100 нафардан, курилишда 50 нафардан, қишлоқ хўжалик ва бошка ишлаб чикариш сохаларида, улгуржи савдода 30 нафардан, чакана савдо, хизмат кўрсатиш хамда бошка ишлаб чикаришдан ташкари сохаларда 20 нафардан ошмайдиган иш билан банд ходимга эга бўлган урта корхоналар бўлиб ҳисобланадилар. Корхоналарни турли шаклларида мехнатни ташкил этиш ва уни бошкаришга алохида эътибор берилса, тадбиркор фойдаси олиб боради ва корхона махсулоти бозорда рақобатга бардошли бўлиб, ишловчилар эса юксак мехнат унумдорлиги асосида ишлашдан манфаатдор бўлади. Корхоналарни барча турида яратиладиган фойда асосан мехнат оркали вужудга келиб, хам ишловчини хам мулк эгасини бойитади. Бозор муносабатларини ривожланиб бориши туфайли тадбиркорлик корхоналари оладиган фойданинг мухим манбаи ишловчиларни юкори мехнат унумдорлиги даражасида яратган махсулоти корхонани истикболини белгилаб беради. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling