103
Оддий лизинг - ижара даврида ижарага олинган мулк кисман
амортизацияланади. Лизинг компанияси асбоб-ускуналар сотиб олиб, уларни
ижарачи фирмага одатда бир йилдан 10-15 йилгача ижарага беради.
Лизингда ижарачининг шартнома муддати
тугагандан сунг асбоб-
ускуналарни колдик Қиймат буйича сотиб олиш (бу холда эгалик ҳуқуқи
янги сохибга утади); янги келишув асосида шартнома муддатини чузиш;
моддий бойликларни лизинг компанияларига Қайтариш ва
бошкалар кузда
тутилиши мумкин.
Лизинг операцияларини хисобга олиш. Лизинг
шартномалари
тугалланмаган битимлар бўлиб ҳисобланади ва иккала хамкорнинг
балансларида кўрсатилмайди. Бу
дегани, лизинг олувчининг тулайдиган
бадаллари уни хисобга
мажбурият сифатида кирмайди, ва лизинг берувчи
уларни талаб сифатида хисобламайди. Бухгалтерия хисоби меъёрларига
биноан лизинг олувчи лизинг бадалларини
бухгалтерия китобига жорий
харажатлар каби киритади ва бунда у фоиз тўловлари ва амортизация
ажратмаларини чекламайди. Лизинг шартномаси
объекти бухгалтерия
китобига лизинг берувчи капитал куйилмаси сингари утказилади ва шунинг
учун унинг асосий капитали ҳисобланади.
Шундай Қилиб, лизинг берувчи (ижарага берувчи) инвестицион солиқ
имтиёзларидан фойдаланиши мумкин ва оддий амортизацион хисоб
китобларини амалга ошириши мумкин.
Лизинг операцияларининг асосий турлари:
Нотулик тўловли лизинг - асбоб-ускунанинг бутун жисмоний ишлаш
циклидан кичик бўлган муддатларга имзоланадиган келишув.
Лизинг
шартномасининг асосий муддати мобайнида асбоб-ускуна тулалигача
амортизацияланмайди ва
бу муддат тугаши билан, коидага асосан, икки
маротаба арендага берилади. Нотулик тўловли лизингга мисол бўлиб,
оператив лизинг хизмат килади.
Do'stlaringiz bilan baham: