Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти
Қарз олиш, уни расмийлаштириш тартиби ва қайтариш
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
tadbirkorlik asoslari
11.4.
Қарз олиш, уни расмийлаштириш тартиби ва қайтариш. Республика миллий иқтисодиёти тармоқлари корхоналарни кредитлашнинг энг мухим манбаларидан бири- хусусийлаштиришдан тушадиган маблаглардир. Ўзбекистон хусусийлаштиришдан тушган барча маблагни давлат бюджетига эмас, балки хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб- қувватлашга хамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришига йуналтирган дунёдаги камдан- кам давлатлардан бири ҳисобланади. Шундай қилиб, хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини маблаг билан таъминлашнинг биринчи хусусияти шундаки, маблагларни давлат тасарруфидан чикариш хисобига хосил бўлади ва Давлат Мулки кумитаси махсус хисоб варагида жамгарилади. Иккинчи хусусияти шундан иборатки, Республика Молия Вазирлиги билан келишилган холда кредитдан фойдаланишнинг имтиёзли сурилувчи фоиз ставкалари белгиланади. Фоиз ставкаси микдорининг узгариши хар чоракда юз беради, лекин у хар доим республика уртача банк фоиз ставкасидан паст бўлади. Шундай қилиб, мулкчилик шаклини нодавлат мулкчилик шаклига узгартирган корхона янги шаклида фаолият кўрсатишнинг биринчи кунидаёк уз бизнес дастурларини амалга ошириш учун давлат корхоналаридагига нисбатан фойдалирок шартларда маблаг олиш имконига эга бўлади. Шуниси мухимки, бу холда лойихаларни кредитлаш ҳақидаги қарор фармойиш бериш, юкоридан кўрсатиш йули билан эмас, балки катъий иқтисодий хисоблар асосида қабул килинади. Бундай холларда қарорни расмийлаштириш учун Давлат мулки кумитасига куйидагиларни топшириш талаб килинади: 1. Хат- карз олинадиган корхона кирадиган хўжалик ташкилоти (холдинглар, концернлар, уюшмалар ва хоказо) нинг тавсияномаси. 2. Корхонанинг кредит олиш тўғрисидаги аризаси (маблаг билан таъминлаш буйича илтимоснома- хат) 3. Лойиха (дастурнинг)нинг бизнес режаси ёки техник иқтисодий асоси; унда куйидагилар акс эттириш талаб килинади: ишлаб чикаришга тавсия килинаётган товар (хизмат) лар, ишлаб чикариш хажми, рақобатбардошлик; бозорни бахолаш (мавжуд ахвол, сотиш, рақобат); таваккалчиларни бахолаш ва суғурта; молиявий режа ва молиялаш стратегияси; (уз маблаги ва карз олинган маблаглар хисобидан); лойихани амалга оширишнинг тармок ёки календарь режаси; мавжуд ва зарур микдордаги кувват хамда ресурслар (ишлаб чикариш майдонлари, технологиялар, ускуналар, хом ашё ва материаллар, коммуникация ва хоказолар); 115 карз маблагларидан фойдаланишнинг молиявий натижалари ва кредитни узиш тартиби; лойиханинг экологик хавфсизлиги. 4. Корхонани руйхатдан утказилганлиги ҳақида қарор, устав ва Давлат мулки кумитасининг мулки эгалик ҳақидаги ордери нусхалари 5. Хизмат кўрсатадиган банкнинг карз суралаётган пайтида карз сураётган корхонанинг кредиторлик карзи бор- йуклиги ҳақидаги маълумотномаси 6. Карзнинг Қайтарилишини таъминлаш кафолати (суғурта компанияси ёхуд вакил Қилинган банкнинг гаров ёки кафолат ҳақидаги шартномаси). 7. Корхонанинг охирги хисобот даври (кредит сураб мурожаат килишдан олдинги чорак) учун баланс нусхаси. Унга раҳбар ва бухгалтер имзо чеккан, мухр босилган бўлиши, шунингдек карз олувчи жойлашган манзилдаги солиқ органининг мухри босилган бўлиши, зарур холларда эса карз олувчининг молиявий ахволи ҳақида аудиторлик ташкилотининг хулосаси бўлиши лозим. ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР. Мамлакат учун чет эл инвестицияларини жалб этишнинг устивор сохалари. Республика халк хўжалиги тармоклари корхоналарини кредитлашнинг энг мухим манбаларидан бири хусусийлаштиришдан тушадиган маблаглардир. Ўзбекистон хусусийлаштиришдан тушган барча маблагни давлат бюджетига эмас, балки хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб қувватлашга хамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришга. Хозирги замон банкининг муваффакиятли ишлаши такдим этилаётган молия хизматининг жамоат талаб эхтиёжига канчалик мувофик келишига ёки бошка банклар кўрсатилаётган бир хил ва айни уша хизмат учун нархлар бирдек бўлган шароитда бир банкнинг бошкасига нисбатан накадар рақобатбардошлигига, яъни нархга нисбатан уларнинг канчалик сифатли ва рақобатга бардоли бўлишига боглик. Купчилик банклар иқтисодиётда етарли даражада чекланган вазифа- депозитларига, омонатларни қабул килиш ва кредитлар беришни бажаради, холос деб уйлайди. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. Инвестиция, инвестицион фонд, кредитнинг узига хос хусусиятлари, кредитлаш, молия бозори, суғурта компанияси, лизинг, кичик корхоналарни инвестициялаш, банклар, биржа. НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА САВОЛЛАРИ. 1. Тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш деганда нимани тушунасиз? 116 2. Тадбиркорликни кредитлаш тизими қандай ривожлантирилмокда? 3. Кичик корхоналарни инвестициялашда қандай шакллардан фойдаланилади? 4. Бизнесга молиявий ёрдам кўрсатувчи инфратаркибий тузилмага нималар киради? 5. Инвестицион фондларнинг роли нимадан иборат? 6. Мамлакатимизда тадбиркорликни инвестициялашнинг яна қандай устивор йуналишларини биласиз? 7. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling