4.4.
Ҳиссадорлик жамиятлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари
тўғрисида”ги Қонунга биноан номинал бахоси ёзиб куйилган акцияларнинг
муайян микдорига булинган низомий жамгармага эга бўлган ва
мажбуриятлари бозорга факат уз мулки билан маъсулиятли бўлган жамият
хиссадорлик жамияти деб эътироф этилади.
Хиссадорлик шаклдаги тадбиркорликнинг кулайликлари ва узига хос
хусусиятлари куйидагилардан иборат:
вактинча бекор турган сармояларнинг марказлашуви;
нисбатан самарали сохаларга капитал окимини ташкил этишнинг
мумкинлиги;
давлат мулкини хусусийлаштириш имкониятларининг кенгайиши, чунки
акционерлашув оркали давлат мулки сотилади ва хусусий мулкдорлар
купаяди;
молиявий барқарорлик;
тадбиркорлик таваккалчиликни хавфининг камайиши; бу алохида
хусусиятдир; чунки хиссадор уз акцияси микёсида зиен курса корхона эгаси
бутун мулкидан ажралади;
бир вактнинг узида ишлаб чиқарувчилар, товар етказиб берувчилар,
харидорлар ва махаллий давлат органлари манфаатларининг ўзаро
мувофиклашуви, чунки уларнинг барчаси акция сотиб олган бўлиши
мумкин.
Хиссадорлик жамияти узига хос бўлган 4 та хусусиятга эга бўлиб, улар
куйидагилардан иборат:
1.
У оддий корхона эмас, балки сармояларнинг бирлашуви натижасида
юзага келган хўжалик ташкилотдир.
2.
Унинг капиталида 3 турдаги пайчилар, хиссадорларнинг ,яъни :
жисмоний шахслар;
юридик шахслар;
давлат мулки бадалидан юзага келиши мумкин .
3.
Унинг устав фонди акцияларнинг хиссасига мос равишда юзага келади.
4.
Ўз мулки ва даромадларига мос равишда маъсулиятни зиммасига олади;
Акциялар:
а) очик ва ёпик турдаги акционерлик жамиятлари акциялари.
б)номли ва “такдим этувчига” акциялари
номли акцияда наслнома кўрсатилса, “такдим этувчи”да кўрсатилмайди.
в)оддий ва имтиёзли акциялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |