Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

 
Лизинг - машина, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, ишлаб чикариш 
иншоатларини узок муддат фойдаланиладиган товарлар экспортини 
кредитлашнинг шаклларидан бири. 
Лизинг - бу инвестицион тадбиркорлик фаолияти бўлиб, у мулкка 
эгалик килиш ва мулкни шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсга 
маълум вакт ва маълум тўловга фойдаланиш учун топшириш ҳисобланади. 
Лизинг - бу харакатда бўлган ва харакатда булмаган мулкни 
жойлаштириш буйича операциялар бўлиб, у махсус равишда лизинг фирмаси 
томонидан сотиб олинади ва унинг шахсий мулки бўлиб колади, лекин уни 
тадбиркорларга ижарага берилади. Одатда лизинг машина ва асбоб-
ускуналарни куп муддатли ижарага олиниши ҳисобланади. Хозирги вактда 
ишлаб чикариш омилларини олиш мумкин, яъни нефтни Қайта ишловчи 
комплекслардан 
тортиб 
атом 
электростанцияларигача, 
"Боинг" 
самолётларини ва автомобилларини то ишхона асбоб-ускуналаригача
хаттоки йирик корамолларни хам. 
Харакатда бўлган мулк - фирманинг бир йил ёки белгиланган (нормал) 
муддат вакти мобайнида тулалигича пулга алмаштириш ёки истеъмол Қилиб 
тугатилиши кузда тутилган мулк деб айтилади. Ёки бошкача Қилиб айтганда, 


102 
ишлаб чикариш жараёнида бир марта ёки киска вакт ичида ишлатилиб 
тугатиладиган ишлаб чикариш воситаларига айтилади. Мисол учун, 
электроэнергия ишлаб чикаришда ишлатиладиган кумир, керосин, бензин 
киради. Чунки улар факат бир маротаба ишлатилади, ениб бўлгандан кейин 
тугайди. Харакатда бўлган мулкка яна мисоллар келтирадиган булсак, улар 
куйидагилардан иборат: пул, кимматбахо когозлар ( бир йил муддатгача 
белгиланган), киска муддатли карзлар (бир йилгача). 
Харакатда булмаган мулк харакатда бўлган мулкни коидасининг акси 
бўлади. Унга мисол, ер ва бино курилган жойлар тагидаги ерлар, бинолар, 
цехлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чикариш асбоб-ускуналари ва воситалар 
(транспорт ва ва хоказолар). 
Лизингни асосий хусусиятлари шундан иборатки, лизинг объектини 
олувчи (мисол учун асбоб-ускуна) унинг Қийматини тезда тулаши шарт 
булмайди, балки уни тулашга керакли микдорда пули булмаслиги мумкин. 
Лизинг объектидан фойдаланганлик учун тулаш узок вакт давом 
этади, яъни лизинг объектини сотиб олувчи шартнома асосида лизингни 
киссасидан тайинсиз олиб, уни шартноманинг тугаш муддати давомида 
тулаб бориши мумкин. Лизинг объекти фойда олишга имконият беради, бу 
фойда оркали эса объект фойда олишга имконият беради, бу фойда оркали 
эса объект Қиймати тулаш амалга оширилади, бу эса уз 
навбатида 
лизинг фирмасига фойда ҳисобланади. 
Лизинг оддийгина ижарага бериш шакли эмас, балки у 
молиялаштиришдир. 
Лизинг сўзи (инглизча "to lease" сўзидан олинган бўлиб, ижарага 
бериш, фойдаланиш учун топшириш деган маъноларни англатади) 1877 йил 
"Белл" телефон компанияси узининг аппаратларини сотмай, балки ижарага 
беришга Қарор килгандан кейин кунга кирди, яъни фойдаланиш жорий этила 
бошланди. Лекин лизинг ҳоясидан то биринчи лизинг жамиятини тузишга 
анча вакт кетди. Биринчи мустакил лизинг компанияси  “Юнайтед” стейдс 
лизинг корпорейшн” 1952 йили Сан-Францискода ташкил этилган. Хозирги 
вакда лизинг барча мамлакатларда капитал куйилмаларини молиялаштириш 
ҳисобланади. Хар йилги лизинг оркали жамланувчи инвестиция хажми 
хозирги келиб 100 млрд. доллардан ошди; АҚШдаги ишлаб чикаришдаги 
капитал куйилмаларнинг 25-30 % лизинг оркали амалга оширилади; Буюк 
Британияда -20% дан ортик; Олмонияда - 15 %;, Францияда -16-17 % ва 
хоказо. 80- йиллар охири 90 йиллар бошларида бу кўрсаткичлар буйича 
Австралия биринчиликни ушлаб туряпти, чунки лизинг буйича ишлаб 
чикаришдаги (капитал куйилмаларнинг) инвестицияларни молиялаштириш 
30-
33% ни ташкил этади. 
Лизингни асосан икки тури мавжуд: молиявий ва оддий. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling