Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

Оддий ва имтиёзли акциялар. Оддий акциялар хиссадорларнинг умумий 
йигилишида овоз ҳуқуқини беради, бундай акциялар буйича олинадиган 
дивидендларнинг хажми хиссадорлик жамиятининг бир йил давомида 
ишлаган ишига боглик, бошка бирон-бир нарса билан кафолатланмаган. 
Оддий акцияларнинг эгалари бошка кимматли когозларнинг эгаларига 
нисбатан купрок масъулиятини зиммага олганликдари туфайли бундай 
акциялар буйича олинадиган дивидендлар юкорирок Қилиб белгиланади. 
Имтиёзли акциялар уларнинг эгасига умумий йигилишда (баъзи холлардан 
ташкари) овоз ҳуқуқини бермайди. Бундай акцияларнинг имтиёзлиги 
шундайки, бир томондан, жамиятнинг хўжалик фаолияти (даромади) Қандай 
бцлишидан катъий назар, кафолатланган дивидендларни олиши мумкин 
булса, иккинчи томондан, хиссадорлик жамиятининг фаолияти тугатилганда 
акциялар Қиймати бцйича тўловлар биринчи навбатда ана шундай 
акцияларга туланади. Имтиёзли акцияларнинг умумий номинал Қиймати 
жамият низом фондининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. 
Акцияда кўрсатилган пул суммаси акциянинг номинал нархи 
ҳисобланади. Бу Қиймат акциянинг дастлабки бахоси бўлиб, бундан кейин 
унинг бозорда харакат килиши учун жиддий ахамиятга эга эмас, у факат 
акция эгаси сармоя улушининг хажмини ифодалайди. Купчилик 
мамлакатларда, айникса, хиссадорлик мулки етакчи урин тутган 
мамлакатларда (масалан, АҚШ) акциялар номинал нархи кўрсатилмаган 
холда чикарилади. Уларда факат низом фонди маълум хиссаларга 
булинганлиги кўрсатилган. 
Айрим иктисодчилар харидор акцияга канча пул тулашни лозим деб 
билса, акциянинг нархи худди ана шунчадир, деб хисоблашади. Бирок 
купчилик мамлакатларда акциянинг номинал нархи кўрсатилади. 
Акцияларда номинал нархининг кўрсатилиши фонд бозори эндигина 
ривожланаётган бизнинг республикамизда хам уз ахамиятини саклайди. 
Биринчидан, номнал акция эгасига рухий таъсир кўрсатади, унга бу шунчаки 
мавхум мажбурият эмас, балки балки маълум бир хажмдаги мулкчилик 
унвони деб хисоблаш асосини беради. Бундан ташкари, чикарилган 


101 
акцияларнинг номинал нархидан хиссадолик жамиятининг низом фонди 
вужудга келади, акциялар номиналсиз чикиши уларни хисобга олишни 
кийинлаштиради. Нихоят, акциялар иккиламчи бозорда сотиладиган ижобий 
лаж (номинал нарх ва курс нархи уртасидаги фарк) сармоядорларга 
компания ишларининг ахволи ҳақида баъзи бир хулосалар чикариш 
имконини беради. 
Турли мамлакатларда акцияларнинг минимал номинал нархи хар хил 
Қилиб белгиланган. Масалан, Олмонияда нархи - 50 марка, Францияда - 100 
франк, Японияда - 100 иен ва хоказо. Ўзбекистон Республикасининг 
Қонунчилигига кўра, акцияларнинг минимал номинал нархи - 100 сумдир. 
Акциянинг бозорда сотиладиган бахоси унинг курси саналади. Бу 
акция Қийматининг асосий шаклидир. Акция курси акциянинг хакикий 
нархини аниклайди. Курс акциялар буйича олинадиган дивидендга боҳлик. 
Акция курсининг номинал нархдан юкорида бўлиши кажем деб номланади 
ва аксинча, курснинг акция номинал нархидан пастда бўлиши эса дизажно 
дейилади. Ўзбекистон Республикаси худудида кимматли коҳозларни, 
жумладан, акцияларни муомалага чикариш (депозит сертификатлари ва 
векселлардан ташкари) ва уларни руйхатдан утказиш коидаси Молия 
Вазирлиги томонидан тасдикланади. Кимматли когозлар бозорининг 
фаолияти хамда ушбу кимматли когозларга эгалик килувчи 
сармоядорларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари "Кимматли когозлар бозори ва 
фонд биржаси тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлар ва акциядорларнинг 
ҳуқуқларини химоя килиш тўғрисида" ги Қонунларда белгиланиб куйилган. 
10.4. Лизинг ва лизинг операциялари. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling