Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


  Бизнесга молиявий ёрдам кўрсатиш инфратаркибини роли


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

11.3. 
Бизнесга молиявий ёрдам кўрсатиш инфратаркибини роли. 
Бизнесга молиявий ёрдам кўрсатувчи инфратаркибий тузилмаларга 
банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестиция фондлари киради. 
Хозирги замон банкининг муваффакиятли ишлаши такдим этилаётган 
молия хизматининг жамоат талаб эхтиёжига канчалик мувофик келишига 
ёки бошка банклар кўрсатаётган бир хил ва айнан уша хизмат учун нархлар 
бирдек бўлган шароитда бир банкнинг бошкасига нисбатан накадар 
рақобатбардошлиги, яъни нархга нисбатан уларнинг канчалик сифатли ва 
рақобатга бардошли бўлишига боглик. Купчилик банклар иқтисодиётда 
етарли даражада чекланган вазифа- депозитларига, омонатларни Қабул 
килиш ва кредитлар беришни бажаради, холос деб уйлайди. Хар Қандай 
замонавий банк узининг рақобатга бардошлигини саклаб колиш хамда айни 
пайтдахокимиятнинг молия хизматларига бўлган турли- туман ва тобора 


113 
усиб борувчи эхтиёжларга мос холда иш куриши учун янги вазифаларни 
узлаштириши лозим. 
Кимматли когозлар бозори инфратузилмасининг асосий унсурларидан 
бири фонд биржасидир. У стандарт молиявий воситалари (акциялар, 
облигациялар, векселлар, сертификатлар ва хоказолар) билан савдо килиш 
учун уюшган бозор бўлиб, уни кимматли когозлар бозорини малакали 
катнашчилари ўзаро улгуржи операциялар утказиш учун ташкил этган. 
Фонд биржасининг вазифаси билан боглик тузилиши унинг фаолияти 
асосини ташкил этадиган коидалар билан белгиланади:
а) доимий харакатдаги бозорни вужудга келтириш;
б) нархни аниклаш; 
в) молия воситалари, уларнинг нархлари ва муомала шартлари ҳақида 
ахборот таркатиш;
г) молия воситачиларининг махоратларини қўллаб- қувватлаш;
д) савдо коидаларини ишлаб чикиш. 
Биржанинг узи хеч нарса сотмайди ва сотиб олмайди, балки бундай 
улгуржи савдо утказиш учун коидалар ишлаб чикади хамда шарт- шароит 
яратиб беради. 
Контрактли жамгарма туридаги молия муасссалари узлари ва 
мижозлар уртасида тузилган узок муддатли шартномаларга мувофик 
маблагларни турли бадаллар асосида жалб килади. Бундай муассасаларга 
турли- туман суғурта компаниялари ва хар хил пенсия фондлари киради. 
Мазкур комрпаниялар жалб Қилинган маблагларни гаровлик кредитларга, 
корпорацияларнинг акциялари ва облигацияларига, шунингдек хазина 
мажбуриятларига жойлайди. Мулкни суғурталаш компанияси бир кадар 
ликвидли активлар таркибига эга бўлиши мумкин. 
Суғурталашда одатда икки томон иштирок этади, бири суғурта 
ташкилоти бўлиб, суғурталаш шартларини ишлаб чикади уни суғурталовчи 
деб аталади. Иккинчиси юридик ёки жисмоний шахслар, уларни суғурта 
килувчи деб юритилади, бошкачасига мижозлар дейиш мумкин. Бундай 
шахсларни 
узларининг 
ёки 
учинчи 
томоннинг 
манфаатларини 
суғурталайдилар, ана шу мақсадлар учун суғурта мукофотлари (тўловлар, 
бадаллар) тулайди. Суғурталашнинг энг куп таркалган тизимларидан бири 
мулкнинг хакикий қиймати буйича суғурталаш бўлиб, у шартнома 
тузилаётган кундаги мулкнинг хакикий қиймати сифатида аникланади.
Инвестиция фондлари кредит тизимлари ривожланган молия 
муассасаларининг жуда мухим куринишларидар биридир. 
Инвестиция фондининг асосий фаолияти уз акцияларини чикариш 
хамда шу тарика жалб қилинган маблагларни бошка кимматли когозларга 
шундай куйишдан иборатки, натижада даромад фоиз ва когозларнинг курс 
қиймати олиши баробарида келадиган булсин, одатда амалиётда инвестиция 
фондлари купдан- куп кичик инвесторларнинг маблагларини Қабул килади 
ва уларни бирлаштириб бу акцияларнинг йирик мажмуасига сарф этади. Шу 


114 
тарика инвестиция фондлари уз акциядорларининг инвестиция сохасидаги 
таваккалчилиги хавф- хатарини нихоятда камайтиради. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling