Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


ОИТС да тери ва шиллиқ қаватларнинг зарарланиши


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

ОИТС да тери ва шиллиқ қаватларнинг зарарланиши. 
Юқорида қайд этиб ўтилганидек ОИВ касаллиги секинлик билан 
беморлар организмнинг барча тўқима ва аъзоларини зарарлайди ва 


395 
бу турли-туман касалликнинг клиник белгилари кўринишида намоён 
булади. Касаллик тери ва шиллиқ қаватларда ҳам ўзига хос 
ўзгаришларга олиб келиши мумкин, лекин бу ўзгаришлар ҳозирга 
қадар атрофлича тўлиқ ўрганилмаган. Браун-Фалко (1994) 
маълумотларига 
караганда 
ОИВ 
касаллигининг 
дастлабки 
босқичларида беморларда ўртача 2,5 та дерматологик белгиларни 
учратиш мумкин, касалликнинг кечки босқичларида эса бу 
кўрсаткич 3,7 тага ортади. Касалликни дастлабки босқичларида 
касаллик белгилари тери соҳаларида вақти-вақти билан кўпайиб, 
йўқолиб туради, лекин касаллик кечиш муддатининг ортиб бориши 
билан унинг белгилари кучайиб боради, тарқоқ тус олади натижада 
касалликнинг охирги босқичи ОИТС босқичида эса жараён кескин 
авж олиб, тери касалликларини атипик кўринишларда, оғир 
кечишига сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда эса бу касалликлар 
беморларни ўлимга олиб келадиган асосий сабаб бўлиши ҳам 
мумкин. 
ОИВ юқтириб олган инсонларда тери ва шиллиқ қаватларда 
кузатиладиган ўзгаришлар турлича кўринишларда намоён бўлади. 
ИТВ касаллигига дучор бўлган беморларда, айниқса, унинг охирги 
даврларида тери ва шиллиқ қаватларда турли-туман ўсма 
касалликлари белгилари (Капоши саркомаси, лимфомалар, 
карциономалар, Бэркие ўсмаси) пайдо бўлади. Ушбу ўсма ка-
салликлари белгилари сон жиҳатидан турли-туман бўлиб, уларнинг 
клиник турлари касалликнинг оғир-енгиллигини белгилайди. Улар 
орасида Капоши саркомаси касаллиги алоҳида ўрин тутади. 
Маълумки, ёши кексайган, организмининг иммун тизими қуввати 
пасайган инсонларда Капоши саркомаси илгари ҳам учраб турган, 
бироқ ИТВ касаллигига дучор бўлган беморларда мазкур дарднинг 
ўзига хос кўринишда кечиши маълум бўлди. ИТВ билан хасталанган 
беморларда Капоши саркомаси асосан ёшларда, ҳали 30-35 га 
кирмаган беморларда кузатилади, касаллик белгилари беморлар 
танасининг барча жойларида, кўпинча қўл-оёқ, жинсий аъзолар ва 
ички аъзоларни зарарлайди, тугунли тошмалар сони кўп, қаттиқ 
консистенцияларда бўлиб, тезда яраларга айланади, ўсмалар оғиз ва 
қорин бўшлиқларида ҳам учраши мумкин, жараён оғир кечади, нур 
билан даволаш усуллари беморлар аҳволини оғирлаштиради, жараён 
тез орада асосан лимфа тугунларига ва ички аъзоларга тарқалишга 
мойил бўлади, касаллик белгилари болаларда, ҳатто гўдакларда ҳам 


396 
учрайди ва оқибатда ўлим билан тугайди, тери соҳаларидаги 
тошмалар ярим шар шаклларида, қизгиш-жигарранг ёки қизғиш-
сиёҳранг, қаттиқ-эластик тугунча, дўмбоқча ва тугунлар 
кўринишида бўлади улар асосан тананинг устки ярмида кўпроқ 
жойлашадилар. Тошмаларнинг оғиз шиллиқ қаватларида учраши 
30% дан ортик беморларда кузатилади, асосан улар юмшоқ танглай, 
баъзан эса тил ва милк соҳаларида жойлашади. 
ОИВ юққан беморларда терининг турли юқумли касалликлари, 
жумладан, терининг вирусли касалликлари (оддий учуқ, 
белбоғсимон учуқ, сўгаллар, юқумли моллюскалар, шиллиқ қаватлар 
папилломалари, Капоши экземаси), терининг сурункали йирингли 
касалликлари (фолликулитлар, фурункулёз, карбонкул, сурункали 
ярали пиодермиялар) ҳамда терининг замбуруғли касалликларининг 
(кандидозлар, аспергиллез, криптококкоз, токсоплазмоз) учраши 
ҳолатилари қайд этилади. Ушбу гуруҳ касалликларини ОИВ 
беморларда ўзига хос кўринишларда кечиши ҳолати кузатилади. 
ОИВ касаллигининг кечишида терининг носпецифик касалликлари 
бўлмиш эмлашдан сўнг пайдо бўладиган экзема касаллиги, тери 
қичишиши, атопик дерматит, эшакем ва қичима касалликларининг 
учраши ҳолатлари ҳам қайд этилади. ОИВ юққан беморларда 
юқорида санаб ўтилган касалликлар кўп учрайди ва улар ўзига хос 
кўринишларда 
кечади 
(тарқоқ, 
катта 
ҳжмларда 
ўчоқлар 
кўринишларида, чуқур, асоратли, давомий ва салбий шикоятларнинг 
кўринарли бўлиши, даволаш чораларига қийин берилувчан, торпид 
кўринишларда) ва уларга хос бўлган белгиларига қараб ОИТС га 
шубҳа қилинади ва тегишли текширувлар ўтказилади.
ОИВ юқтирган беморларда оддий учуқ касаллигининг учраши 
ҳолати 33% дан ортиқ ҳолатларда кузатилиб, асосан касаллик 
белгилари табиий тешиклар соҳаларидан ташқари (оғиз, бурун 
тешиклари атрофи, аногенетал соҳалари) қўл, оёқ, елка тери 
соҳаларида, бошнинг сочли қисмларида, оғиз шиллиқ қаватларида 
кўплаб пайдо бўлади ва касалликнинг пуфакчали тошмалари 
қизариб шишган тери сатҳиларида жойлашади. Тошмалар тўда-тўда 
пуфакчалар кўринишларида бўлиб, мош, нўхат баъзида эса ундан 
ҳам катта ҳажмларда бўлиши мумкин. Ўчоқларда жараён кўп 
ҳолларда иккиламчи инфекциялар билан асоратланади, оқибатда 
касалликнинг янада тарқоқ ва оғир ўтишига сабаб булади. 
Пуфакчали тошмалар ёрилган жойларда эрозиялар, сўнг яралар 


397 
пайдо бўлиб, улар оғриқлар билан кечади. Эрозиялар юзасидан муҳр 
услубида суртма таёрлаб микроскоп остида кўрилганида Тцанк 
ҳужайраларини топиш мумкин. Оғиз атрофидаги эрозияли ва ярали 
юзалар бир-бири билан қўшилиб катта юзаларни ҳосил қилади ва 
улар қалин, серозли-йирингли қора қўтир қобиғлар билан 
қопланади. Худди шундай тошмалар аногенетал соҳаларда ҳам 
учрайди, эрозиялар, яралар туби ва четлари нотекис ва оғриқли 
бўлади. Баъзи беморларда ички аъзоларнинг вирусли зарарланиши 
ҳолатини ҳам кузатиш мумкин. Ушбу касалликни даволаш кутилган 
натижалар бермайди, касаллик ойлаб давом этиши мумкин ва қисқа 
муддатлар ичида сабабсиз яна қайталанади, баъзида эса касаллик 
умуман ремиссия ҳолатисиз кечади. 
ОИВ юқтирган беморларда белбоғсимон учуқ касаллиги 
даставвал биргина нерв сигментини, кейинчалик эса бир нечта нерв 
сигментларининг зарарланиши кўринишида кечади. Бундай 
ҳолатларда жараёнга кундан-кун янги сегментлар қўшилиб, 
зарарланган тери соҳалари ҳажми кенгайиб боради, натижада 
касаллик кучли оғриқлар кўринишида кечади. Кўпинча беморларда 
белбоғсимон учуқ касаллигининг қайталаниши ҳолати қайд этилади, 
иммун тизими сезиларли даражада пасайиб кетган беморларда эса 
касалликнинг некротик ёки бошқа асоратланган кўринишлардаги 
клиник шакллари ривожланиб боради, охир-оқибатда эса бунда 
ҳолат беморлар ўлимига ҳам сабаб бўлади. Белбоғсимон учуқ 
касаллигини беморларда қайталаниш кўринишида кечиши 
касалликни охирги ОИТС босқичига ўтганлигидан далолат беради. 
ОИВ ни юқтирган беморларда сўгал касаллиги тошмалари бутун 
бадан тери соҳалари бўйлаб тарқоқ кўринишларда, асосан қўл, оёк 
бармоқлари тери юзаларида, юз соҳаларида кўп миқдорда ва зич 
ҳолатларда жойлашади. Тугунчали тошмалар ҳажми мош ва нўхат 
катталигида ва ундан ҳам катта ҳажмда бўлиб, улар бир-бирлари 
билан қўшилишга мойил бўладилар. Оғиз ва анагенетал соҳаларда 
эса ўткир учли гипертрофик папулалар кўринишида намоён бўлади 
ва кўп ҳолатларда улар иккиламчи инфекциялар билан 
асоратланадилар, 
натижада 
беморларда 
ноқулайлик 
ҳисси 
(дискамфорт) юзага келади. Бундай ҳолларда тошмалар жарроҳлик 
йўллари орқали олиб ташланади, ёки паст частотали электр токлари 
ёрдамида (электрокагуляция) куйдирилиб даволанади. 


398 
Юкумли моллюска касаллиги ОИВ касаллигининг белгиси 
сифатида катталарда кўпроқ анагенитал соҳаларда жойлашади. Вақт 
ўтиши билан папулали тошмалар ҳажми катталаша бошлайди ва 
бир-бирлари билан қўшилиб каттта ўчоқларни ҳосил қилади. Улар 
қандай йўл билан олиб ташланмасин қайтадан янги тошмалар тар-
зида пайдо бўлаверади ва кўпинча йирингли асоратлар қолдиради. 
Цитомегаловирус ОИВ касаллигида ички аъзолар ва тўқима-
ларни зарарлайдиган асосий инфекциялардан бири бўлиб ҳисоб-
ланади. Бу инфекция тери ва шиллиқ қаватларда камдан-кам 
ҳолатларда ўзгаришларни келтириб чакиради, агарда ушбу 
соҳаларда ўзгаришлар кузатилса, у ҳолда улар петихия, пурпура ва 
везикуло-буллёз каби тошмалар сифатида намоён бўлади. 
Тошмаларнинг тошиш жойлари, сони, тарқоқлиги турлича 
кўринишларда бўлиши мумкин. Цитомегаловирус инфекцияси 
орқали тери соҳаларининг зарарланиши ва уни ошқозон-ичак 
тизимидаги ўзгаришлар билан, шу жумладан, диарея ҳолати билан 
бирга кечиши касалликнинг хавфли кўринишларда кечишидан 
далолат беради. 
ОИВ юқтирган беморларда терининг замбуруғли касалликлари 
кечиши ҳолатини билиш ва талқин этиш катта аҳамият касб этади. 
ОИВ касаллиги билан хасталанган беморларда асосан кандидоз, 
эпидермофития, руброфития ва ранг-баранг темиратки каби 
терининг 
замбуруғли 
касалликлари 
бошқа 
замбуруғли 
касалликларга нисбатан кўп учрайди. Касалликнинг кечки 
босқичларида барча юқорида қайд этилган дерматомикозлар атрофга 
тез тарқалишга, бир-бирлари билан қўшилишиб турли шакллардаги 
катта ўчоқларни ҳосил килишга мойил бўлиши билан ажралиб 
туради. Баъзи беморларда бир пайтнинг ўзида бир нечта замбуруғли 
касалликларнинг биргаликда учраши ҳолати кузатилиши мумкин. 
Бундай ҳолатларда кўпинча тирноқларнинг ҳам зарарланиши кайд 
килинади. Бундай беморларни даволаш жараёнида системли 
фунгицид дори воситаларининг қўлланилиши ҳар доим ҳам ижобий 
натижалар бермайди.
Руборофития касаллигининг кечиши одатда учрамайдиган 
тарзда, яъни кўп шаклли экссудатив эритема, себореяли дерматит 
ёки оёқ ҳамда қўл кафтлари кератодермиялари кўринишларида 
намоён бўлиши мумкин. Руброфития касаллигини силлиқ тери 
соҳалари бўйлаб тезда тарқалиши ҳолати ва намоён бўлиши кўпинча 


399 
себореяли дерматит касаллигини эслатади. Касалликка ташхис 
қўйилишида касаллик белгиларининг оёқ панжалари соҳаларидан 
бошланганлиги ва юқорига қараб тарқалганлиги ҳолатига этибор 
бериш лозим. Якуний клиник ташхис албатта тегишли лаборатория 
тахлиллари ўтказилганидан кейин қўйилади. 
Ранг-баранг темиратки касаллигининг доғли тошмалари ОИВ 
юқтирган беморларда уларни бутун бадан тери соҳалари бўйлаб кенг 
тарқалган кўринишларда бўлади. Тошмаларнинг нафақат бўйин, 
кўкрак тери соҳаларида, балки оёқ тери соҳаларида ҳам учраши 
ҳолати қайд этилади, уларнинг катталиги 5 тийинлик танга 
ҳажмидек ёки ундан ҳам катта бўлиб, бир-бирлари билан 
қўшилишга мойил бўлиши ҳолати кузатилади, ўчоқларда енгил 
яллиғланиш белгилари пайдо бўлади, комплекс даво чоралари 
ўтказилиши узоқ вақт давом этади. Касаллик кўп ҳолларда қайта 
хуруж қилади. Бундай ҳолатларда ОИВ ни ўтказиб юбормаслик учун 
переферик лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилади, агарда уларни 
катталашганлиги аниқланса, ундай ҳолатларда беморлар қони ИФА 
ёрдамида ОИВ га текширилади. 
Тери ва ва шиллиқ қаватлар кандидози касаллиги ОИВ юқтириб 
олган беморларда жадаллик билан ривожланади, касалликни кўпроқ 
эркак жинсига мансуб ёшлар орасида учраши ҳолати қайд этилади. 
Касаллик ўчоқларининг кўпинча оғиз шиллиқ қаватлари, аногенитал 
соҳаларда учраши ҳолати кузатилади, улар бир-бирлари билан 
қўшилишга, узоқ вақт мобайнида битмайдиган эрозия ва яраларга 
айланишга мойил бўлади, ўчоқларда кучли оғриқлар пайдо бўлади. 
Оғиз шиллиқ қавати соҳаларидан жараён томоқ ва қизилўнгач 
шиллиқ қаватларигача тарқалиб, беморларда ютиниш ҳолатини 
қийинлаштиради ва кўкрак орти соҳаларида оғриқлар пайдо 
бўлишига сабабчи бўлади. Кўп беморларда оғиз атрофида, чов 
соҳаларида ва тирноқларда кандидозли касалликка хос бўлган 
ўзгаришлар кузатилади, баъзида эса бундай ўзгаришлар ички 
аъзолар (висцерал) кандидози билан бирга учрайди. Касалликнинг 
бундай кўринишларда кечиши кўпгина беморларда тана 
ҳароратининг субфибрил кўринишларда кўтарилишига, енгил 
диспепсия ҳолатларига олиб келади, натижада беморларда озиб 
кетиш ҳолати кузатилади. 
ОИВ юқтирган беморларда бактериал касалликлар асосан тери 
ва шиллиқ қаватларнинг стафилакоккли ва стрептакоккли касаллик-


400 
лари кўринишида кечиб, улар фолликулитлар, фрункуллар, карбон-
куллар, флегмоналар, абецесслар ва сурункали ярали пиодермитлар 
кўринишида намоён бўлади. Вақт ўтиши билан ушбу касалликлар 
белгиларини тери соҳалари бўйлаб тарқалиши, чуқурлашиши ҳолати 
кузатилади, натижада беморларнинг умумий аҳволи оғирлашиб 
боради. Бундай ҳолатларда пиодермия касаллигининг аралаш, чуқур 
клиник шаклларининг ривожланиши ҳолати кузатилади. Беморларда 
переферик лимфа тугунлари катталашади, доимий субфебрил 
ҳарорат кузатилади, иштаҳанинг пасайиши, озиб кетиш, яъни ка-
хексия ҳолатлари ривожланади, беморларда психосоматик 
ўзгаришлар пайдо бўлади. Тавсия этилган комплекс даво чоралари 
(антибиотиклар, иммуностимуляторлар, поливитаминлар, қон ва қон 
препратлари, специфик иммуностимуляторлар) узоқ вақтдан сўнг 
вақтинчалик натижалар беради. Бир неча ойлардан кейин 
касалликни яна қайта хуруж қилиши ҳолатлари кузатилади, охир-
оқибатда беморлар ҳаёти ўлим билан тугайди. 
ОИВ юқтирган беморларга жинсий алоқалар орқали юқадиган 
касалликлар (ЖАОЮК) юққанида, бу касалликларнинг кечишида 
ўзига хос хусусиятлар кузатилади. Ушбу касалликлар орасида захм 
касаллигининг ўзига хос ўрни бор. Жумладан, захм касаллиги 
юққанда касаллик инкубацион даврининг икки ҳафтагача 
қисқариши, қаттиқ шанкрнинг кўпинча ярали кўринишларда намоён 
бўлиши, ҳажмининг катта бўлиши, сонининг бир нечтагача бўлиши, 
иккиламчи инфекциялар билан асоратланиши ҳолатлари кузатилади. 
Бундан ташқари қаттиқ шанкрнинг битиши ҳолатининг бир неча 
ойларгача чўзилиб кетиши кузатилади ёки яра битиб улгурмасданоқ 
иккиламчи захм даври белгилари пайдо бўлади. Захмнинг 
иккиламчи даври ОИВ юқтирган беморларда кўплаб катта ҳажмдаги 
папулали ва пустулали тошмаларнинг пайдо бўлиши тарзида намоён 
бўлади, жараён қўл ва оёқ кафтлари соҳаларини кўпроқ зарарланиши 
билан кечади, баъзи беморларда эса захм кератодермиялари ҳам 
ривожланиши ҳолати кузатилади. Аногенитал соҳаларда кўпинча 
тошмалар бир-бирлари қўшилишга мойил бўлиб, кенг кондило-
маларни ҳосил қиладилар. Қўлтиқ ости ва қўл кафти соҳаларида 
гиперпигментланган доғли тошмалар кузатилади. Беморларга захмга 
қарши тўлиқ даво чоралари белгиланганлигига қарамасдан кучайиб 
бораётган иммун тизими танқислиги сабабли беморларда қисқа 


401 
вақтда ичида асаб тизими захми (нейрозахм) белгилари юзага 
келади. 
Терининг паразитар касалликлари ичида ОИВ юқтирган бемор-
ларда, асосан қўтир касаллигининг учраши ҳолати кўпроқ қайд 
этилади. Бундай беморларда қўтир касаллиги атипик кўринишларда 
кечади, яъни касаллик тошмалари кўп сонли, катта ҳажмларда 
бўлиб, асосан тери бурмалари, тизза, тирсак соҳалари юзаларида 
қалин, қора қутир қобиғлар билан қопланган папулали ва пустулали 
тошмаларнинг жойлашиши билан намоён бўлади. Тошмалар кун 
сайин кўпайиб боради ва улар иккиламчи инфекциялар билан 
асоратланадилар, жараён беморларда қаттиқ қичишиш ҳолати билан 
кечади. 
ОИВ инфекциясини касалликнинг турли босқичларида аниқлаш 
осон вазифа эмас, шунинг учун ҳам шифокорлар касалликнинг ҳар 
бир босқичини клиник ва лаборатор диагностик белгиларидан 
хабардор бўлишлари лозим. Касаллик бугунги кунга келиб кишилик 
жамиятининг ҳар бир бўғимига кириб бораётганлиги натижасида 
йилдан-йилга беморлар сонининг ортиб бориши ҳолати давом 
этмоқда. Бундан ташқари касалликнинг клиник белгиларини ранг-
баранглиги ва бир қолипга тушмаслиги ҳолати бундай беморларни 
турли соҳа шифокор мутахассисларига мурожаат килишларига олиб 
келади, шунинг учун ҳам ҳар бир шифокор қаерда ва кандай 
йўналишда ишлашидан қатъий назар ОИТС ҳақида етарлича 
назарий ва амалий билимларга эга бўлиши шарт. 
ОИВ инфекцияси ташхисоти дастури 3 та асосий бўлимни, яъни 
касалликнинг тарихи, касалликнинг клиник белгилари таҳлили ва 
текшириш услубларини ўз ичига олади. Касаллик тарихи бўлими 
ўрганилаётганда шубҳа қилинаётган беморларни журъат гуруҳига 
мансублиги 
(фоҳиша, 
бесоқолбоз, 
гиёҳванд, 
гемофилия 
кассаллигининг мавжудлиги, ҳар хил инсонлар билан тартибсиз 
жинсий алоқаларда бўлиш, ОИВ кенг тарқалган мамлакатларда узоқ 
муддатли сафарларда бўлганлиги, турли сабаблар билан қон ёки қон 
препаратларини қабул қилганлиги) ҳолатлари назарда тутилади ва 
таҳлил этилади. Касалликнинг клиник белгиларини таҳлил қилиш 
бўлимида эса касаллик қандай кўринишларда намоён бўлмасин, 
уларнинг барчасида ОИВ га шубҳа туғдирувчи ўзига хос бўлган 
умумлаштирувчи томонлари мавжуд бўлади. Буларга касаллик 
белгиларининг кучайиб бориши, беморлар умумий аҳволларининг 


402 
оғирлашуви, турли касаллик белгиларининг биргаликда келиши, 
даво чораларининг самара бермаслиги ҳолатлари киради. 
Мутахассис шифокор узоқ муддат давом этиб келаётган 
лимфоаденопатия ҳолатига, сабабсиз давом этиб келаётган тана 
ҳароратининг кўтарилишига, беморларни кундан-кунга озиб 
боришларига, уларда сурункали ич кетиши ҳолатлари, оғир 
зотилжам касалликларининг кузатилишига, оғирлашиб борувчи 
марказий асаб тизими касалликларининг кузатилишига ва ёш йигит-
қизларда турли ўсма касалликларининг (жумладан, Капоши 
саркомаси) нинг учраши ҳолатларига катта эътибор қаратишлари 
лозим ва бундай беморлар албатта ОИВ га текширилиши керак. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling