Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Юқиш йўллари. ОИТС касаллиги жинсий алоқалар, 
парэнтерал, гемотрансфузион ва бемор ҳомиладор оналардан 
йўлдош орқали ҳомилага (вертикал йўл) юқади. Ҳозирги кунда 
бутун дунё бўйича бу хасталикка чалинган беморларнинг 3/4 қисми 
касалликни жинсий йўли орқали юқтириб олганлиги қайд этилади. 
Демак, бу йўл касалликни юқтириб олишда асосий йўл бўлиб 
ҳисобланади. Илмий маълумотларга қараганда ОИТС касаллиги 
билан хасталанган беморлар организмидан ажралиб чиқаётган ҳар 
кандай суюқликда касаллик қўзғатувчиси топилган (сўлакда, терда, 
кўз ёшида, она сутида, спермада, қин суюқлигида), лекин бу 
суюқликлар таркибида ретровирусларнинг миқдори бир хилда 
бўлмайди. Энг кўп вирус тутувчи суюқлик сперма суюқлиги, сўнг 
эса аёллар қин суюқлиги бўлиб ҳисобланади. Бу суюқликлар 
таркибидаги вируслар жинсий алоқалар вақтида эркаклардан 
аёлларга ва аёллардан эркакларга ўтади. Ҳозирги кунда эса касаллик 
ҳар қандай жинсий алоқалар вақтида юқиши ва касаллик беморлар 
жинсини танламаслиги исботланган. 
Турли тиббий муолажалар вақтида касаллик қўғатувчи вирусини 
юқтириб олиш йўли парэнтерал йўл, деб аталади, бу йул билан 
касалликнинг юқиши 11-17% ни ташкил этиб, уларнинг 
кўпчилигини асосан наркоманлар ташкил этади. Бундай кўрсаткич 
турли мамлакатларда турлича кўринишларда бўлиб, бизнинг 
республикамизда эса бу кўрсаткич 70% атрофида бўлиши қайд 
этилади. Агар ОИВ ни юқтирган беморга ишлатилган шприцлар
катетерлар, инфузия системалари ва бошқа асбоб-ускуналарга 
тегишли ишловлар берилмаса ёки санитария-гигиена қоидаларига 
риоя қилмасдан такроран қўлланилса, ундай ҳолатларда соғлом 
инсонларга ретровируси юқиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги 
кунга келиб республикамиз даволаш муассасалари ва дорихоналари 
етарлича миқдорда бир марталик шприц, инфузион системалар ва 
катетерлар билан таъминланганлигини қайд этиб ўтиш мумкин. 
Республикамизда касалликнинг юқишига наркоманлар орасида 


388 
шприцларни бир неча мартадан тегишли ишлов берилмасдан 
ишлатилиши асосий сабаб бўлиб ҳисобланади. 
Қон ва қон препаратлари орқали касалликнинг юқиши ҳолати 
гемотрансфузион йўл, деб аталади, ушбу йул билан касалликнинг 
юқиши ўртача 3-5% беморларда кузатилади. Бу йўл билан асосан 
гемофилия касаллиги билан хасталанган беморлар навбатдаги қонни 
олаётган вақтларида юқтириб оладилар. Шунинг учун ҳам бугунги 
кунда бутун дунё соғлиқни сақлаш уюшмасининг таклифига биноан 
ва ЎзР ССВ нинг буйруғига асосан инсонларга тўғридан-тўғри қон 
қуйилиши ҳолати тақиқланган. Фақат айрим ҳолатларда, махсус 
кўрсатмаларга мувофик, консервация қилинган, тегишли текширув 
босқичларидан ўтган донорлик қонларини қуйишга рухсат берилади. 
Касалликни бемор ҳомиладор оналардан йўлдош орқали 
ҳомилага ўтиш йўли (вертикал йул) ҳам қайд этилади. Бутун дунё 
соғлиқни сақлаш уюшмасининг статистика маълумотларига 
қараганда ҳозирги кунда болаларда қайд этиладиган ОИТС нинг 1% 
туғма йўл, яъни вертикал йўл орқали юқиши қайд этилади. Шуни 
таъкидлаш лозимки, ҳомиладор бемор аёллар ҳомиладорлик даврида 
тегишли антиретровирус даво чораларини олиб юрган бўлсалар, 
бундай ҳолатларда, улардан туғиладиган болаларнинг соғлом бўлиш 
эҳтимоли 90% ортиши исботланган. Бундан кўриниб турибдики, 
туғруқ ёшидаги аёлларни ҳомиладор бўлишларидан олдин ёки 
ҳомиладорликни илк даврларидан ОИВ га текшириш катта амалий 
профилактик аҳамиятга эга бўлади. 
Орттирилган иммун танқислиги синдроми касаллигига кўпинча 
аҳолининг айрим табақалари дучор бўладилар, аҳолининг бундай 
табақалари ОИТС га мойил бўлган гуруҳлар, деб аталади. Жинсий 
шерикларини тез-тез ўзгартириб турадиган шахслар (гомосексуал ва 
гетеросоксуал эркак ва аёллар), бесоқолбоз (гемосексуал) эркаклар 
(75%), гиёҳвандлар (11-17%), гемофилия касаллигига дучор бўлган 
беморлар (1-5%), турли сабабларга кўра қон қуйиладиган беморлар 
ва бошқа тоифадаги шахслар (1,4-20,2%) ҳамда ОИТС билан 
хасталанган беморлардан ва ОИВ юққан аёллардан туғилган болалар 
гуруҳлари касалликка мойил бўлган гуруҳлар, деб аталади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling