Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Сўзаксиз вульвовагинитлар 
Вагинитлар ичида гонококксиз вагинитлар 96 %ни ташкил 
этади. Вагинитнинг бундай хиллари билан асосан 2 ёшдан 8 ёшгача 
бўлган қиз болалар улар генитал аъзолари тузилишининг ўзига 
хослиги туфайли (катта ва кичик уятли лабларни яхши ривожлан-


381 
маганлиги, шиллиқ қаватларнинг текис бўлмаслиги ва кучсиз 
ишқорий табиатга эга бўлганлиги сабабли) кўпроқ касалланадилар. 
Е.Н.Туранованинг таснифи бўйича гонококксиз вульвовагинитлар 
инфекцион вагинитлар (бактериальные, трихомонадали, микотик, 
вирусли) ва инфекциясиз вагинитларга (анемия, юрак-қон томир 
касалликлари, моддалар алмашинуви, авитамиоз, неврозлар билан 
биргаликда кечадиган вагинитлар, гижжа инвазияси симптоми 
вагинитлари, термик, кимёвий ва механик тасиротлардан сўнг 
бўладиган вагинитлар, қинда бўладиган ўсмалар юзасидан вужудга 
келадиган вагинитлар)га бўлинади. 
Инфекцион вагинитлар бактерияли, трихомонадли, микотик ва 
вирусли бўлиб, уларни қўзғатувчилари стрептококклар, стафило-
кокклар, диплококклар, ичак таёқчаси, пневмококклар, Леффлер 
таёқчаси, шартли-патоген флоралар бўлиб ҳисобланади. Инфекцион 
вагинитларни вужудга келишига дисбактериоз ҳолатлари, глюко-
кортикоид дори воситалари билан узоқ вақт давомида даволаниш
нотўғри овқатланиш, гиповитаминоз ҳолатлари ва бошқа омиллар 
асосий ўрин тутади. Кўп миқдорда йирингли ажратмалар натижа-
сида вужудга келадиган шиллиқ қаватлардаги қизариш ва шиш 
ҳолатлари айрим ҳолатларда аногенетал тери соҳаларининг яллиғ-
ланиш жараёнига жалб этилишига олиб келади. Гонококкли 
вагинитлардан фарқли ўлароқ, гококксиз вагинитларда уретра 
канали яллиғланиш жараёнига камроқ жалб этилади, жараённинг 
кечиши ўткир тарзда намоён бўлмайди, уларнинг кечиши циклик 
кўринишда бўлиб, қайталанишга мойил бўлади. Касалликни 
келтириб чиқарадиган сабабларига кўра касалликнинг клиник 
кўриниши ўзига хос кўринишларда намоён бўлади, масалан, 
скарлатина касаллигида кузатиладиган вагинитларда шиллиқ 
қаватлар тарқоқ қизарган ва шишган кўринишларда бўлиб, суюқ 
йирингли ажратмалар билан қопланган бўлади. Бундан ташқари 
шиллиқ қават юзаларида пайпаслаб кўрилганида оғрийдиган 
эрозиялар ва яралар пайдо бўлади. Дизентерия касаллигини 
қўзғалиш даврида узоқ вақт қайталаниш билан кечадиган 
дизентерияли вагинитлар кузатилади. Трихомонадали вагинитни 
қўзғатувчиси бўлиб қин трихомонадаси trichomonas vaginalis 
ҳисобланади. Янги туғилган қиз бола чақалоқлар туғилиш пайтида 
оналаридан, каттароқ ёшларда эса агар улар оналари билан бирга 
бир ўринда ётсалар касалликни юқтиришлари мумкин. Шахсий 


382 
гигиена жиҳозлари умумий тарзда ишлатилганда ҳам касаллик юқиб 
қолиши мумкин. Касалликнинг клиник кўриниши бошқа 
гонококксиз вагинитларга жуда ўхшаш бўлади, яъни ташқи жинсий 
аъзолар соҳасида тарқоқ кўринишда қизариш, шиш, кўп миқдорда 
кўпиксимон, оқиш ёки яшил-сариқ рангли ажратмалар кузатилади, 
беморларни сийиш пайтларида қичишиш, ачишиш каби салбий 
ҳолатлар безовта қилади. Жараёнга бачадон бўйни ва уретра канали 
жалб этилиши мумкин. Касалликни ташхиси суртмаларда 
трихомонадаларнинг 
топилиши 
билан 
тасдиқланади. 
Трихомонадали вагинит касаллиги давоси метронидазол дори 
воситасини қўллаш орқали амалга оширилади: дори воситаси 7 
ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга кунига 0,25 г дан (2 марта 
қабулга), 10 ёшдан 15 ёшгача – кунига 0,5 г дан 5-7 кун давомида 
тавсия этилади. Метронидазолни 0,75% ли гель кўринишдаги 
воситаси қин орасига кунига 1 маҳалдан кечқурунлари 5 кун 
давомида юборилади. 
Микотик вагинитлар Candida синифига мансуб бўлган ачитқили 
замбуруғлар томонидан чақирилади. Касалликни вужудга келишига 
турли хил ўткир юқумли касалликлар, камқонлик, қандли диабет ва 
сурункали касалликлар сабаб бўлади. Касаллик белгилари қин ва 
қин олди соҳаларининг қизариши, кўп бўлмаган миқдорда 
ажратмалар ажралиши ҳамда шиллиқ қаватларда осон кўчадиган оқ 
рангли пардаларнинг пайдо бўлиши кўринишида кечади. 
Беморларни кўринарли даражада бўлган қичишиш безовта қилади. 
Шиллиқ 
қаватлардан 
олинган 
суртмаларни 
микроскопик 
текширишлар натижасида Candida albicans замбуруғлари топилади. 
Микотик вагинит касаллигида эса флукунозол дори воситаси 
болаларга 1 кг тана оғирлигига 1-2 мг дан 1 марта юборилади, 
маҳаллий эса клотримазол креми интравагинал кечқуринлари 7 кун 
давомида суртилади. 
Вирусли вагинитлар асосан грипп ва қизамиқ касалликларидан 
сўнг кузатилади. Микроскопик текширувлар натижасида маълум 
бир кўринишда бўлган флора кузатилмайди, аммо касалликни 
клиник кўриниши сўзакли вульвовагинитни эслатади, жараён 
серозли-йирингли ажратмалар ажралиши ва кўпинча уретранинг 
патологик жараёнга жалб этилиши билан кечади. Герпетик 
вагинитлар асосан 2 турда бўлган оддий герпес вируслари таъсири 
натижасида вужудга келади. Клиник белгилари шиллиқ 


383 
қаватларнинг ўчоқли кўринишда қизариши ҳамда эрозия ва 
яраларнинг ҳосил бўлиши кўринишида кечади. Герпетик 
вагинитларда эса ацикловир дори воситаси 2 ёшгача бўлган 
болаларга катталарга белгиланадиган дори воситасини Ѕ қисми 
нисбатида тавсия этилади, 2 ёшдан кейин эса куни 200 мг дан 5 
маҳал 5 кун давомида тавсия этилади. Маҳаллий эса 5% ли 
ацикловир малҳами ёки глицирризин кислотаси кунига 5 маҳалдан 5 
кун давомида пуркалади. 
Микоплазмали 
вагинитларни 
микоплазмалар 
чақиради. 
Микоплазмалар шартли-патоген табиатли флорага эга бўлиб, асосан 
ҳужайра ичида кўпайиб, цитопатоген таъсир кўрсатади ва ўткир 
ҳамда сурункали касалликларни чақиради. Улар ичида Mycoplasma 
hominis, M. pneumoniae, Ureaplasma urealyticumлар кўпроқ 
патогенлик таъсир этиш хусусиятига эга. Касалликнинг клиник 
кўриниши оз миқдордаги ажратмаларнинг ажралиши, дизуритик 
белгиларнинг кузатилиши ва уретра лабини қизариши, терминал 
ҳалқа кузатилиши, қин шиллиқ қаватининг қизариши, цервикал ка-
налдан эса шиллиқ ажратмаларнинг ажралиши кўринишида кечади. 
Инфекцион вагинитларнинг давоси этиологик омилларга 
қаратилган бўлиб, антибиотикларни қўллашдан ҳамда бир вақтнинг 
ўзида маҳаллий даволарни ўтказилишидан иборат бўлади. Бу борада 
албатта йўлдош касалликларни даволаш ва организмни ҳимоя 
қилиш хусусиятини кўтариш муҳим аҳамият касб этади. 
Болалаларни болалар муассасаларига қабул қилинаётганда улар хар 
тарафлама текширувлардан ўтказилишлари лозим. Қиз болаларни 
бемор оналари билан контактда бўлишларини олдини олиш лозим. 
Қиз болалар алоҳида ётишлари, улар алоҳида ўзларининг сочиқлари, 
мочалкалари, тувакларига эга бўлишлари керак. Тавсия бўйича 
уларда сурункали ўчоқли инфекцияларни санация қилиш, 
гижжаларни ҳайдаш, йўлдош касалликларини эса даволаш лозим. 
Ноинфекцион вагинитлар қиз болаларда қин ва қин олди 
соҳаларининг кучсиз қизариши, оз миқдордаги шиллиқ-сероз 
кўринишида бўлган кул-ранг ажратмаларнинг ажралиши билан 
намоён бўлади, микроскопик текширувлар ўтказганилганда эса 
банал микрофлора, эпителий ҳужайралари ва лейкоцитлар 
аниқланади. 
Гижжали вагинитлар асосан энтеробиозлар таъсирида келиб 
чиқиб, шиллиқ қаватларнинг яллиғланишига ва кучли қичишиш 


384 
ҳолатларига олиб келади. Бу вақтда гижжалар тўғри ичакдан 
ўрмалаб келиб қин микрофлораси таркибига киради ва яллиғланиш 
жараёнини кучайтиради. Шу билан бирга перианал тери соҳалари 
ҳам яллиғланади, натижада кучли, айниқса, кечқурунлари 
кузатиладиган кучли қичишишлар кузатилади, охир-оқибатда бемор 
болалар ёмон ухлайдилар, безовталанадилар, хархаша қиладилар, 
уларда невротик ҳолатлар вужудга келади. Бундай ҳолларда 6-7 кун 
давомида бемор болалар ухлашларидан олдин тозаловчи клизмалар 
қилинади. Декарис (левамизол) дори воситаси бемор тана 
оғирлигига нисбатан 2,5 мг дан чизма асосида тавсия этилади. 
Шахсий гигиена қоидаларига эътибор берилиши назорат қилинади. 
Термик, кимёвий ва механик таъсирлар натижасида вужудга 
келадиган вагинитлар асосан иссиқ муолажалар, қайноқ ванналар 
қабул қилинганда, ўткир таъсир этувчи дори воситалари 
ишлатилаганда, қин ичига ҳар хил бегона жисмларни киргизилганда 
вужудга келиб, касаллик белгилари узоқ вақт давомида йирингли 
ёки шиллиқли кўринишдаги қўланса ҳидли ажратмалар тарзида 
намоён бўлади. 
Ноинфекцион вагинитларнинг олдини олиш уларни келтириб 
чиқарадиган сабабларини аниқлаш ва уларни ўз вақтида даволашдан 
иборат бўлади. Бу борада бемор болаларга қўлланиладиган 
муолажаларда эритмалар ҳароратини, уларнинг концентрациясини 
доимо назорат қилиш лозим бўлади. 


385 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling