Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Кеч туғма захм 
Кеч туғма захм белгилари асосан 2-15 ёшларда бўлган бемор 
болаларда учрайди. Касалликнинг кечиши худди орттирилган 
учламчи захм клиник белгиларига ўхшаш кўринишда кечади, яъни 
бемор болалар тери ва шиллиқ қаватларида кеч туғма захм 
белгилари худди орттирилган учламчи захам белгилари сингари 
дўмбоқчали ва гуммали тошмалар тарзида кечади. Суякларда 
гуммали периостит, остеопериостит ва остеомиелит кўринишидаги 
жараёнлар кузатилади. Ички аъзолар томонидан ҳам турли 
кўринишларда бўлган ўзгаришлар, жумладан, жигар ва талоқ 
аъзоларининг катталашиши, эндокардит ва аорта қон томири 
аневризмаси, бош миянинг зарарланиши (менингит, менингоневрит, 
менингомиелит), орқа мия қуриши ва ривожланган фалажлик 


359 
ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бироқ кеч туғма захмга хос шундай 
белгилар борки, улар орттирилган учламчи захм касаллигининг 
кечишида умуман бўлмайди. Кеч туғма захмнинг бундай белгилари 
3 та гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ белгилари ишончли белгилар 
бўлиб, уларни кузатилиши касаллик учун хос белги, деб баҳоланади. 
Иккинчи гуруҳ белгилар бу шубҳали ёки беқарор белгилар, деб 
аталади, уларни туғма захм касаллигига хос белги эканлиги 
серологик, ликворологик теширувлар асосида тасдиқлангандагина 
касаллик учун хос белги, деб баҳоланади. Учинчи гуруҳ белгилар 
дистрофик ўзгаришлар (стигмалар) бўлиб, улар турли касалликлар 
белгилари сифатида ҳам учрайди, шунинг учун ҳам уларнинг бир 
нечтасини бир вақтда биргаликда учраши ҳолати кузатилганда 
ҳамда захмга ўтказилган текширувлар натижаларининг мусбатлиги 
асосланган ҳолда захмга хос белги, деб ҳисобланади. 
Кеч туғма захм учун хос бўлган ишончли белгилар Гетчинсон 
учлиги сифатида намоён бўлиб, паренхиматоз кератит, захм карлиги 
ва Гетчинсон тишлари кўринишида кечади. Паренхиматоз кератит 
(кўз мугуз қаватининг зарарланиши) кўз мугуз қаватининг 
хиралашиши, ёруғликка қарай олмаслик, кўз ёшининг оқиши ва 
кўриш қобилиятининг пасайиши ҳолатлари кўринишларида кечади. 
Кўпинча паренхиматоз кератит бир тараф кўзда бошланади, 
кейинчалик эса иккинчи кўзга ўтади, вақт ўтиши билан беморларда 
кўриш қобилиятининг пасайиши, ҳатто кўр бўлиб қолиш ҳолати 
кузатилади. Кўз мугуз қаватининг зарарланиши ирит, иридоциклит 
хориоретинит кўринишлардаги ўзгаришлар билан биргаликда 
кечиши мумкин. Гетчинсон тишлари бу юқориги ўрта кесув 
тишлари гипоплазияси ҳолатида намоён бўлади. Тишларнинг эркин 
кесув қирраси яримойсимон шаклда бўлиб, ўроқ кўринишини эс-
латади. Тишларнинг танаси, яъни милкка кириб турадиган қисми 
кенгайган ва қалинлашган бўлиб, сандон шаклида бўлади. Захм 
карлиги (лабиринтит) эшитув чиғаноғининг инфильтралланган 
кўринишдаги 
яллиғланиши 
ва 
эшитув 
асаб 
толасининг 
дегенерацияси натижасида вужудга келади. Бундай пайтларда 
беморларда қулоқларда шанғиллаш, бош айланиши, эшитув 
қобилияти пасайиб бориши ва охир-оқибатда эса кар бўлиб қолиш 
ҳолатлари кузатилади. Одатда карлик ҳолати тўсатдан бошланади, 
агарда 4 ёшгача бўлган бемор болаларда карлик ҳолати ривожланган 
бўлса у ҳолда нафақат карлик, балки кар ва соқовлик ҳолати вужудга 


360 
келади. Юқорида қайд этилган кеч туғма захмнинг ишончли 
белгиларининг барчаси касалликнинг кечиши даврида бир вақтнинг 
ўзида учрамайди, кўпинча Гетчинсон учлигининг фақат битта 
белгиси, баъзан эса иккита белгиси кузатилади. 
Кеч туғма захм касаллигининг беқарор (шартсиз бўлган) 
белгилари қиличсимон болдир, Робинсон-Фурньенинг шўъласимон 
чандиқлари, думбасимон калла, эгарсимон бурун, куртаксимон 
тишлар тарзида намоён бўлади. Бироқ бу белгилар кеч туғма захм 
ташхисини тасдиқлай олмаса ҳам, лекин унинг қўйилишига тахмин 
қилишга асос бўлади. Беқарор белгилардан қиличсимон болдир 
белгиси эрта захмда кузатиладиган остеохондрит оқибати бўлиб, 
унинг кўриниши қилич кўринишида олд томонга қараб эгилган 
бўлади, унинг кечишида кечқурунлари оғриқлар кузатилади. Кеч 
туғма захмга хос бўлган асосий клиник белгилар бўлиб, Австидий-
ский белгиси, «олимпия» пешонаси, калта жимжилоқ, қаттиқ 
танглайнинг баланд жойлашиши, ханжарсимон ўсимтанинг бўл-
маслиги, Карабелли дўмбоқчалари, ғилайлик ва бошқа белгилар 
ҳисобланади. 
Кеч туғма захмга ташхис қўйишда махсус серологик жараёнлар-
нинг мусбат кўринишдаги жавоблари муҳим рол ўйнайди, айниқса, 
бу борада анамнестик маълумотлар олиш қийин бўлган ҳолларда 
ТҲЧЖ ва ИЁЖ ларнинг жавоблари ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Кеч туғма захмнинг кечишида КСЖ лари 70-92% ҳолларда ва махсус 
серологик жараёнлар деярли барча ҳолларда мусбат натижалар 
беради. Шундай қилиб, кеч туғма захм ташхисини қўйиш жуда 
масъулиятли вазифа бўлиб, трепонемалар ҳаракатини чеклаш ва 
иммунологик ёғдуланиш жараёнларининг қўйилиши ва улар 
натижаларининг мусбат кўринишларда бўлиши касалликка ташхис 
қўйилиши ҳолатини енгиллаштиради. 
Туғма захмга қарши курашиш умуман захм касаллигига қарши 
курашиш билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳомиладор аёллар орасида 
захм касаллигининг ўз вақтида аниқланиши ва даво чораларининг 
ўтказилиши, туғма захмнинг вужудга келиши ҳолатини олдини 
олишнинг асосий йўли бўлиб ҳисобланади. Даволаш муассасала-
рига, аёллар маслаҳатхоналарига мурожаат этадиган, умумий кўрик-
лардан ўтадиган аёлларда захм касаллигининг яширин ва аниқ-
ланмаган турларини аниқлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Шунингдек, аҳолининг захм касаллигини юқтириш хавфи юқори 


361 
бўлган табақаларини (официантлар, ҳайдовчилар, меҳмонхона 
ходимлари) 
мунтазам 
равишда 
клиник 
ҳамда 
серологик 
текширувлардан ўтказилиб турилиши ҳолати ҳам захмга учраган 
беморларнинг фаол равишда аниқланишига имконият яратади. 
Болалар муассасалари (ясли, боғча ва болалар уйлари) ишчи-
ходимларини, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, пишириш, 
сотиш билан шуғулланадиган ходимларни (ошпазлар, озиқ-овқат 
дўколари сотувчилари, кандолатчилик ширкатлари ишчилари) режа 
асосида клиник ва серологик текширувлардан мунтазам равишда 
ўтказилиб турилиши ҳам захмга йўлиққан беморларнинг ўз вақтида 
аниқланишига олиб келади. 
Туғма захмнинг олдини олишда аёллар маслаҳатхоналарининг 
аҳамияти бениҳоя катта бўлиб, соғлиқни сақлаш вазирлигининг 
буйруғига биноан аёллар маслаҳатхонасига мурожаат этувчи барча 
ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик даврида камида икки марта 
(ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи яримларида) захмга 
текширилишлари лозим, жумладан, улардан Вассерман жараёнига 
қон олиниши лозим. Жинсий аъзоларнинг сурункали яллиғланиши 
билан кечадиган касалликлар бўйича даволанаётган бемор аёллар 
ҳамда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш мақсадида (аборт) 
врачга мурожаат этган аёлларнинг қони ҳам захмга текширилиши 
лозим. Бундан ташқари захм ташхиси билан даволанаётган ҳамда 
клиник ва серологик кузатувларда турадиган аёлларнинг барчаси 
ҳақидаги маълумотлар тегишли аёллар маслаҳатхоналарига 
берилиши керак. Бу тадбир улар ҳомиладор бўлган тақдирда те-
гишли текширувлар ўтказилишига ва профилактик даво чораларини 
олиб боришга имкон беради. Захм касаллиги аниқланган ҳомиладор 
аёллар тиббий ҳужжатлари улар яшаб турган жойилари бўйича 
туғруқхонага юборилиши керак. 
Захмга текширилаётган ҳомиладор аёлларда Вассерман жараёни 
ва бошка классик серологик жараёнларнинг мусбат кўрсаткичларда 
бўлиши ҳолати уларда захм касаллиги бор, деган хулосани чиқариш 
учун кифоя қилмайди. Бундай ҳолларда Вассерман жараёнига сохта 
мусбат жавоб олиш эҳтимоли борлигини ҳисобга олиш лозим. 
Бундан ташқари ҳомиладор аёл туққандан кейин 10-15 кун ичида 
ҳам Вассерман жараёни сохта мусбат жавоб бериши мумкинлигини 
инобатга олиш лозим, шунинг учун бундай аёлларда туққанларидан 
сўнг 2-3 ҳафта ўтгач такроран серологик текширувлар ўтказилиши 


362 
лозим. Мана шу даврлардан кейин ўтказилган серологик 
жараёнларнинг мусбат натижалари уларни захм касаллигига хос 
эканлигини кўрсатади. Қолаверса, КСЖ ларнинг хослик даражаси 
ТХЧЖ ёрдамида аниқланиши лозим. Қўлланмага биноан КСЖ нинг 
мусбат жавоби билан бирга ТҲЧЖ ва ИЁЖ ларнинг мусбат 
натижалари ҳомиладор аёлларга захм ташхиси қўйишга асос бўлади. 
Захмга дучор бўлган аёллардан туғилган барча болалар ҳам 
синчковлик билан клиник ва серологик текширувлардан ўтказилиши 
лозим. Тери ва шиллиқ қаватларида ҳамда ички аъзолар томонидан 
захм белгилари топилмаганлиги, рентгенологик текширувларда 
ўзгаришлар аниқланмаганлиги, серологик жараёнлар натижа-
ларининг манфийлиги янги туғилган гўдаклар уларни соғлом-
лигидан гувоҳлик беради. 
Соғлом туғилган болаларда профилактик даво курсларини 
ўтказиш туғма захмнинг кеч белгилари пайдо бўлиш хавфининг 
олдини олади. Юқорида санаб ўтилган ҳамма профилактик даво 
чоралари туғма захм ривожланишини олдини олади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling