Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Захмда қўлланиладиган серологик жараёнлар


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Захмда қўлланиладиган серологик жараёнлар 
Захм жараёнини аниқлаш мақсадида бир қанча серологик 
реакциялар қўйилади. Яширин кечаётган ёки кеч ривожланган захм 
ташхисотида текширилаётган бемор шахслар қон зардобини 
серологик кўрикдан ўтказишда бу жараёнлар муҳим амалий аҳамият 
касб этади. Рангсиз трепонемалар мураккаб антиген тузилишга эга 
эканлиги туфайли беморлар қонида бир неча хил антитаналар ҳосил 
бўлади. Ана шу антитаналар захмнинг турли даврларида турлича 
намоён бўлади. Бу ҳол амалиётда бир вақтнинг ўзида бир неча хил 
серологик жараёнларни қўйишни тақозо этади. 
Вассерман жараёни (ВЖ) бу комплементни боғлаб олиш 
хусусиятига асосланган жараён бўлиб, унда ёғларга қарши таначалар 
(реагинлар) аниқланади. Замонавий иммунология, жумладан
серология фанининг тушунтириши бўйича ВЖ да рангсиз 
трепонемаларнинг ўзига қарши пайдо бўладиган антитаналар эмас, 
балки захмга дучор бўлган макроорганизмнинг ёғларига қарши 
ҳосил бўладиган антитаналар аниқланар экан, яъни бунда ёғлар 
гаптен (ярим антиген) вазифасини бажаради. Бундан шуни ҳулоса 
қилиш мумкинки, ВЖ етарли даражада сезувчан жараён эмас экан. 
Шунинг учун ҳам у бирламчи захмнинг дастлабки кунларида 
манфий кўрсаткичларда бўлади. Шунингдек, ВЖ кўрсаткичлари 
учламчи фаол захмда, асаб тизими захмида ва туғма захмда ҳам 
манфий натижалар бериши мумкин. ВЖ нинг яна бир камчилиги 


351 
шундан иборатки, у кам спецификлик хусусиятига эга. Захм 
касаллигига чалинмаган инсонларда ҳам ВЖ сохта мусбат 
(носпецифик) кўрсаткичларни бериши мумкин. Масалан, мохов, 
безгак, хавфли ўсма ва бир қатор бошқа касалликларда ҳамда 
ҳомиладор аёлларда, гиёҳвандларда, спиртли ичимликлар истеъмол 
қилинганидан сўнг ва бошқа ҳолатларда ҳам ВЖ сохта мусбат 
натижалар кўрсатади. ВЖ нинг сохта мусбат реакциясида реагинлар 
миқдори кам (1:5, 1:20) бўлиб, уларнинг жавоби мусбат (3+), кам 
мусбат (2+) ва шубхали мусбат (+) кўринишларида бўлади. 
Ҳақиқий захм жараёни кузатилган беморларда ВЖ ўта мусбат 
(4+) жавоб беради. Оммавий серологик текширувлар пайтида 0,1-
0,15% ҳолларда ВЖ ўзига хос бўлмаган мусбат натижалар беради. 
ВЖ нинг камчиликларини тузатиш мақсадида, айниқса, унинг 
сезувчанлигини ошириш учун мазкур жараён турли модификация-
ларда олиб борилади, масалан жараён совуқ муҳит шароитида (Кол-
мер жараёни), бир пайтнинг ўзида чўкма жараёнлар кўринишида 
(Кан ва Закс- Витебский жараёнлари) олиб борилади. Чўкма 
жараёнларнинг иммунологик моҳияти ВЖ дан фарқ қилмайди, Кан 
ва Закс-Витебский жараёнлари қўйилганда антигенларнинг қуюқ 
эритмалари тайёрланади. Шу сабабли антигенлар ва реагинларнинг 
ўзаро жараёнларга киришиши оқибатида кўзга кўринадиган дара-
жада чўкмалар ҳосил бўлади. Чўкмаларнинг ҳосил бўлиш дара-
жасига қараб уларнинг жавоби (4+),(3+),(2+),(1+) белгилари билан 
ифода этилади. 
Юқорида қайд этилиб ўтилган серологик жараёнлар биргаликда 
олинганда классик серологик жараёнлар (КСР), деб аталади. 
Вассерман, Кан ва Закс-Витебский жараёнларининг бир вақтда 
қўйилиши сохта-мусбат натижаларни олдини олишга ва серологик 
жараёнлар оқибатида йўл қўйиладиган ташхисий хатоларнинг 
камайишига олиб келади. 
Трепонемалар ҳаракатини чеклаш жараёни ёки РХЧЖ (ТРI- 
Тгероnеmа рallidum immunobilization) жараёни текширилаётган 
беморлар қон зардобидаги трепонемалар ҳаракатини тўхтатишга 
(трепонемаларга қарши ҳосил бўлган махсус антитаналар ёки 
иммобилизинлар анаэроб шароитда комплементлар ёрдамида захм 
қўзғатувчилар ҳаракатини чеклашга) асосланган. Иммобилизинлар 
таъсирида ҳаракатланиш хусусиятини йўқотган рангсиз трепо-
немалар микроскоп остида саналиб, уларнинг нисбий сони 


352 
фоизларда ифода этилади. Агар иммобилизация даражаси 51 дан 
100% гача бўлса, жараён мусбат ҳисобланади, 31 дан 50% гача - кам 
мусбат, 21 дан 30% гача - тахминий мусбат, 0 дан 20% гача – 
манфий, деб ҳисобланади. РХЧЖ нинг ижобий жавоби бошқа 
серологик жараёнларнинг жавобларидан кечроқ кузатилади, шунинг 
учун ҳам РХЧЖ жараёни захм касаллигининг юқумли турларига 
ташхис қўйишларида кўпинча қўлланилмайди. Бироқ шуни 
таъкидлаш лозимки, захмнинг иккиламчи даврининг кечишида 85-
100% ҳолларда РИБТ жараёнида ижобий натижалар кузатилади. 
Жумладан, иккиламчи янги захмда - 85%, иккиламчи қайталама 
захмда - 100%, айниқса, учламчи фаол захм, ички аъзолар захми ва 
туғма захмларнинг кечишида РИБТ кўрсаткичлари 98-100% 
ҳолларда мусбат натижалар беради. Бу ҳол КСР манфий натижалар 
берган беморларда РИБТ нинг қийматини янада оширади. Захм 
диагностикасида қўлланиладиган серологик жараёнлар ичида РХЧЖ 
жараёни юқори жараён бўлиб ҳисобланади. Аммо бу жараён ҳам 
носпецифик мусбат жавоблар бериши мумкин. Кўпинча 
текширилаётган қон зардоби таркибидаги трепонемоцид таъсир 
этувчи дори воситалари (пенициллин, тетрациклин, эритромицин) 
бўлганда носпецифик иммобилизация ҳолати кузатилиши мумкин. 
Бундай мураккаб ҳолларда қон зардобидаги IgM га мансуб 
антитаначаларни аниқлаш касалликнинг аниқ табиатини аниқлашга 
ёрдам беради. IgM - FТА - АВС деб номланган ана шу текширув 
усули (тест) текширилаётган организмда захм бор-йўқлигини 
ишончли даражада аниқлаб беради. 
Иммунологик ёғдуланиш жараёни ИЁЖ (FТА - test Fluorescent 
treponemal antibody) текширилаётган бемор қонида ёғдуланиш 
хусусиятига эга бўлган антитрепонемал қарши таначалар аниқлашга 
асосланган. Бундай антитаналар люминесцент микроскоп ёрдамида 
аниқланади. Агар зардоб таркибида антитрепонемал антитаналар 
бўлса, трепонемалар ёғдуланади, ана шу ёғдуланган спирохеталар-
нинг миқдорига қараб жараённинг жавоби (1+) дан (4+) гача 
ифодаланади. 
Демак, стандарт серологик жараёнлар беморларга захм деб 
қўйилган клиник ташхисни тасдиқлаш, захмга қарши ўтказилган 
даво чоралари натижаларини аниқлаш ва назорат этиш, захмдан 
тузалганлик тўғрисидаги мезонларни аниқлаш учун қўйилади. 
Специфик трепонемал серологик жараёнлар (ТPI ва FТА ва 


353 
бошқалар) эса КСР жавобининг ўзига хослигини аниқлаш мақсадида 
захмнинг кеч даврлари ташхисотида кузатилиши мумкин бўлган 
мураккаб ҳолатлар ечимини ечишда, айниқса, захмнинг яширин 
даврлар ташхисотида, жумладан, аниқланмаган яширин захмда ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга бўлади. 
Оммавий профилактик тиббий текширувлар ўтказилганда 
серологик жараёнларнинг тез, яъни экспресс усули жуда қўл келади, 
чунки мазкур усул орқали жараёнлар натижалари қисқа вакт ичида 
олинса-да жараёнларнинг хусусийлик даражаси стандарт серологик 
жараёнлар билан текширилиши лозим. Экспресс усулнинг мусбат 
жавоби КСР нинг мусбат жавоби билан тасдиқлангандан кейингина 
захмга алоқадор, деб баҳоланади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling