Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Захмнинг учламчи даври 
 
Захмнинг учламчи даври касаллик юққандан сўнг 2-3 йиллар 
ўтгач ривожланади. Агарда бирламчи ва иккиламчи захм даврларида 
беморларга даво чоралари ўтказилмаса ёки улар пала-партиш 
даволанса, турли сурункали касалликларга чалинган бўлса, спиртли 
ичимликларга ружу қилиниб, гиёҳвандлик дардига мубтало бўлган 
бўлса, ҳар хил жисмоний ва руҳий тасиротлар, касбга алоқадор 
заҳарланишлар кузатилган бўлса, бундай ҳолатлар кейинчалик 
учламчи захм касаллигининг шаклланишига олиб келади. Учламчи 
захм касаллигининг ривожланишида беморлар ёши ҳам муҳим 
аҳамият касб этади, касалликнинг ривожланиши кўпинча кекса 
ёшдаги (50-60 ёш) инсонларда ва болаларда кузатилади. 
Учламчи захм даври тошмалари (сифилидлар) тери ва шиллиқ 
қаватларнинг маълум соҳаларида жойлашиб, кам сонли, 
чегараланган кўринишларда нохуш сезгиларсиз кечади. Тошмалар 
пайпаслаб кўрилганда қаттиқ, чуқур жароҳатланиш ва яраларга 
айланиш кўринишида бўлади, шунинг учун учламчи захм жараёни 
кўпинчи чандиқланиш билан тугайди. Шуни таъкидлаш лозимки
учламчи захм тошмалари кам юқумли ёки бутунлай юқмайдиган 


344 
бўлиб, улар таркибида оқиш спирохеталар топилмайди ёки улар 
жуда кам миқдорда бўлади. Ушбу даврнинг кечишида асосан ички 
аъзолар ва асаб тизими зарарланиши ҳолати кузатилади, шунинг 
учун ҳам учламчи захм ички аъзолар захми ва асаб системаси захми 
билан бирга кечади. Захмга хос бўлган классик серологик жараёнлар 
учламчи захмга йўлиққан беморларнинг 50-60% да мусбат 
натижалар беради. РИБТ ва РИФ жараёнларининг натижалари эса 
асосан бу даврнинг кечишида барча беморларда мусбат 
кўринишларда бўлади. Учламчи захм даврининг кечиши 3-5 йиллар 
давом этиб, унда учламчи фаол ва учламчи яширин захм босқичлари 
тафовут этилади. Учламчи захмнинг фаол босқичи дўмбоқчали 
(юзаки тугунли) ва тугунли (тери ости гуммаси) тошмалар тарзида 
намоён бўлади. 
Дўмбоқчали захм тошмалари яримшарсимон, ясси шаклларда, 
қизил мис ва кўкимтир рангларда бўлиб, катталиги кўпинча олча 
данагидек, таркиби қаттиқ, аниқ чегараланган бўлада. Улар 
атрофида ўткир яллиғланиш белгилари кузатилмайди. Дўмбоқчали 
захм белгилари динамикаси «қуруқ» ва яра ҳосил бўлиши 
кўринишларида ривожланади. Дўмбоқчаларнинг секин-аста кичрая 
бориб, сўрилиб кетиши натижасида улар жойлашган ерларда тери 
соҳаларининг юпқалашиши (атрофия) ҳолати кузатилиб, иккиламчи 
вақтинчалик доғланишлар қолади. Ноқулай шароитларда вужудга 
келган ҳолатларда эса дўмбоқчалар йиринглаб чирийди ва яралар 
ҳосил қилади. Ҳосил бўлган яралар айлана ёки овал шаклларида 
бўлиб, қаттиқ таркибли, туби эса ўйдим-чуқур кўринишда, юзаси эса 
шиллиқли чириган масса билан қопланиб туради. Дўмбоқчали 
захмнинг гуруҳ-гуруҳ, ўрмаловчи, пакана (митти) ва майдончасимон 
хиллари тафовут этилади. Учламчи захм даври дўмбоқчалари 
табиатини аниқлашда касаллик тарихи маълумотлари (беморларни 
захмнинг эрта даврлари белгиларини эслашлари, захм билан 
хасталанган беморлар билан жинсий алоқада бўлганликларини тан 
олишлари) ва серологик жараёнлар натижалари муҳим амалий 
аҳамият касб этади. Айниқса, бу борада мазкур дўмбоқчаларни 
захмга алоқадор эканлигини аниқлашда РИБ ва РИФ жараёнлари 
натижалари катта ёрдам беради. 
Гуммали захм тери ости ёғ тўқимасида шаклланади. Тошма 
элементлари кўпинча болдирнинг олд юзаси, тўш, чов ва сон 
соҳаларида жойлашиб, дастлаб катталиги ўрмон ёнғоғидек ва 


345 
яримшарсимон кўринишида бўлиб, уларнинг ҳажми аста-секин 
катталашиб боради. Тугунлар бир-бирлари ва атроф тўқималар 
билан қўшилиб кетмайди, жараён оғриқсиз кўринишда кечади. 
Юнон ёнғоғи ёки товуқ тухуми ҳажмигача катталашган тугунли 
тошмалар устидаги тери ранги қизариб, таркиби юмшай бошлайди, 
кейинчалик улар марказий қисми тешилиб, ундан қуюқ сарғиш 
суюқлик оқа бошлайди. Вақт ўтиши билан улар гумма яраларига 
айланади, гумма яраларининг туби анча чуқур бўлиб, улар тубини 
қоплаб олган елимсимои суюқлик «гумма ўзаги» деб аталади. 
Гуммали захм жараёнининг кечиши охирида яра ўрнини 
бириктирувчи тўқима қоплайди, улар ўрнида эса ўз навбатида 
қаттиқ, марказга нисбатан тортилган юлдузсимон шаклли чандиқлар 
ҳосил бўлади. Учламчи захм даврининг кечишида кузатиладиган яна 
бир белги бу учламчи захм эритемалари бўлиб, уларни Фурньенинг 
учламчи розеоласи, деб аталади. Бу белги диаметри 6-12 см гача 
етадиган, ҳалқа шаклидаги оч алвон тусли доғлар бўлиб, улар сатҳи 
қипиқланмайди ва уларнинг кечишида нохуш сезгилар кузатил-
майди. Доғлар кўпинча билак, бел, сон, думба ва жинсий аъзолар со-
ҳаларида кузатилади. Айрим ҳолатларда фақат учламчи розео-
лаларнинг учраши ҳолати захмнинг учламчи даврини тасдиқловчи 
ягона белги бўлиб хизмат қилади. 
Шундай қилиб, учламчи фаол захм ташхиси захмга алоқадор 
бўлган маълумотларни тўлиқ йиғилганлиги (анамнез), текширилаёт-
ган беморларда дўмбоқчали ва гуммали тошмаларнинг аниқлан-
ганлиги захмга хос бўлган махсус серологик жараёнларининг мусбат 
натижалари асосида қўйилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling